Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қўшилиш шартномаси



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet372/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   407
360-модда. Қўшилиш шартномаси
Шартларини тарафлардан бири формулярлар ёки бошқа стандарт 
шаклларда таърифлаган ҳамда иккинчи тараф фақат таклиф қилинган 
шартномага бутунлай қўшилиш йўли билан қабул қилиши мумкин 
бўлган шартнома қўшилиш шартномаси дейилади.
Агар қўшилиш шартномаси гарчи қонун ҳужжатларига зид 
бўлмаса-да, бироқ қўшилувчи тарафни одатда ана шундай турдаги 
шартномалар асосида бериладиган ҳуқуқлардан маҳрум этса, иккинчи 
тарафнинг мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлигини истисно 
этса ёки чекласа ёхуд унда қўшилган тараф учун очиқдан-очиқ оғир 
бўлган, бу тарафда шартнома шартларини белгилашда қатнашиш 
имконияти бўлганида у ўзининг манфаатларини кўзлаб қабул 
қилмайдиган шартлар ёзиб қўйилган бўлса, шартномага қўшилган 
тараф шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни талаб қилишга 
ҳақли.
Ушбу модданинг 2-қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд 
бўлганида ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати 
билан шартномага қўшилган тараф қандай шартлар асосида шартнома 
тузаётганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, шартномага 
қўшилган тарафнинг шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақи-
да қўйган талаби қондирилмайди.


760
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
1. қўшилиш шартномасининг шарти ҳамиша шартнома тузишни 
таклиф этаётган шартноманинг битта тарафидан аввалдан белгилаб 
қўйилади. Бу шартлар формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларда 
таърифлаган бўлиб, таклиф этаётган тараф қандай шартлар асосида 
шартнома тузмоқчи эканлигини аниқ ва бир маънода ифодалаб 
бериши шарт. Типовой ва намунавий шартномалардан фарқли 
ўлароқ, бундай формулярлар, бошқа стандарт шакллар давлат 
органлари томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.
қўшилиш шартномалари турли соҳаларда кенг тарқалган. 
Бундай шартномаларга мисол тариқасида коммунал хизматлардан 
фойдаланиш, алоқа, меҳмонхоналар, транспорт хизматларидан 
фойдаланиш битимларини кўрсатиш мумкин.
2. қўшилиш шартномасининг шартлари иккинчи тарафдан ё 
тўлиғича қабул қилиниши, ёки тўлиғича рад этилиши мумкин, яъни 
унга нисбатан келишмовчилик (эътироз) баённомасини тузиш ёхуд 
эътирозларни бошқа шаклда изҳор этиб тақдим қилиш мумкин эмас. 
Таклиф этилган шартномага қўшилиш шартноманинг формулярлар, 
бошқа стандарт шаклларда баён этилган барча шартларининг 
қабул этилганлигини билдиради. шартномага қўшилганлик 
унинг шартларига рози бўлган тараф таклиф этилган шартномани, 
формулярни, бошқа стандарт шаклни имзолаши орқали бажарган 
конклюдент хатти-ҳаракати (яъни тарафнинг ҳуқуқий муносабатга 
киришиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини оғзаки ёки ёзма шаклда 
ифодалаб эмас, балки ана шундай мақсад мавжудлиги тўғрисида 
хулоса чиқариш мумкин бўлган хатти-ҳаракатлари билан ифода 
этиш) орқали ифода топади.
3. мазкур моддада қўшилаётган тарафнинг кимлигига боғлиқ 
равишда шартномани бекор қилиш ёки ўзгартиришни талаб 
этишнинг турли имкониятлари белгиланган.
Агар бундай тараф жисмоний шахс бўлса ёки ўзининг тадбир-
корлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда 
шартнома тузаётган юридик шахс бўлса, улар шартноманинг 
бекор қилинишини ёки ўзгартирилишни қуйидаги ҳолларда: агар 
қўшилувчи тарафни одатда ана шундай турдаги шартномалар 
асосида бериладиган ҳуқуқлардан маҳрум этса; иккинчи тарафнинг 
мажбуриятларни бузганлик учун формулярни ёки бошқа стандарт 
шаклни тузган тараф жавобгарлигини истисно этса ёки чекласа 
(қар. ФКнинг 332-моддасига шарҳ); шартномада қўшилган тараф 
учун очиқдан-очиқ оғир бўлган бошқа шартлар мавжуд бўлса талаб 
этишлари мумкин.


761
26-боб. шартнома тушунчаси ва шартлари
Агар қўшилаётган тараф жисмоний ёки юридик шахс бўлиб, 
ўзининг тадбикорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ 
равишда шартнома тузаётган бўлса, уларнинг ҳуқуқлари бирмунча 
чекланган. Улар шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни 
шартнома қандай шартлар асосида тузилаётганлигини билмаган 
ёки билиши лозим бўлмаган экалигини исботлаган тақдирда талаб 
этишлари мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай ҳолда ҳам, ҳар бир қўшилган 
тараф агар шартноманинг шартлари қонунчиликка зид бўлса шарт-
номанинг айрим шартларини ёки қўшилиш шартномасини бутунлай 
ҳақиқий эмас деб эътироф этилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish