Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Офертанинг чақириб олинмаслиги



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet380/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   407
368-модда. Офертанинг чақириб олинмаслиги
Қабул қилувчи тараф олган оферта уни акцептлаш учун белгилаб 
қўйилган муддат мобайнида чақириб олиниши мумкин эмас, башарти 
бошқача тартиб офертанинг ўзида шарт қилиб қўйилган бўлмаса 
ёки таклифнинг моҳиятидан ёхуд у йўлланган пайтдаги вазиятдан 
англашилмаса.
1. ФКнинг 365-моддасига мувофиқ оферта йўллаган шахс унинг 
акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади. ФКнинг 
367-моддасига мувофиқ оферта уни йўллаган шахсни оферта 
йўлланган шахс билан у офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди. 
Ушбу қоидалардан келиб чиқиб, шарҳланаётган моддада қабул қилиб 
олган шахс томонидан олинган оферта унинг ўзида акцептлаш 
учун белгилаб қўйилган муддат мобайнида ёки қонунда белгилаб 
қўйилган ана шундай муддат ичида чақириб олиниши мумкин 
эмаслиги тўғрисидаги қоида белгилаб қўйилган.
Айни пайтда оферта чақириб олинмаслиги тўғрисидаги меъёр 
диспозитив бўлиб ҳисобланади. Офертани фақат акцепт муддати 
тугагунча чақириб олиниши мумкинлиги офертанинг ўзида 
белгилаб қўйилган бўлса, таклифнинг моҳиятидан офертани чақириб 
олиш мумкинлиги аён бўлиб турса ёки таклиф киритилган вазият 
офертанинг чақириб олиш имконини берсагина чақириб олиниши 
мумкин. Вазият билан боғлиқ чақириб олинишига офертанинг 
қўрқитиш, зўрлик, алдов туфайли амалга оширилганлигини киритиш 
мумкин. Бундай ҳолда оферта бир томонлама битим сифатида 
ФКнинг 123-моддасига мувофиқ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб 
топилиши мумкин.
2. шунга ҳам эътибор бериш зарурки, шарҳланаётган модданинг 
меъёрлари фақат уни акцептлаш учун муддат белгилаб қўйилган 
оферталар учун тегишлидир. Бундан ташқари, агар оферта 
йўлланган шахс томонидан ҳали олинмаган бўлса, унинг чақириб 
олинмаслиги тўғрисида гапириш учун асоснинг ўзи ҳам йўқдир. 
ФК 367-моддасининг 4-қисмига кўра, агар офертани чақириб олиш 
тўғрисидаги билдириш офертанинг ўзидан олдин ёки у билан бир 
вақтда келган бўлса, оферта олинмаган ҳисобланади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish