782
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли
етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак.
1. Умумий қоидага кўра, шартнома тузишга мажбурлашга йўл
қўйилмайди. Бу умумий қоидадан қуйидаги ҳолатлар истисно
этилади: шартномани тузиш мажбурияти Фуқаролик кодексида ёки
бошқа қонунда назарда тутилган бўлса ёхуд мажбурият олинган
бўлса. мана шундай истиснолар тўғрисида ФКнинг 354-моддасига
шарҳларда ёритилган.
шарҳланаётган моддада шартнома тузиш мажбурий ҳисобланган
иккита ҳолатни – оферта йўлланган томоннинг шартнома тузишга
мажбур ҳисобланган ва оферент учун
шартнома тузиш мажбурий
ҳисобланган ҳолат кўриб чиқилган.
шартнома тузиш оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган
томон учун мажбурий бўлган ҳолатда, бу тараф ўттиз кун ичида
бошқа тарафга тегишли хабарномани юбориши шарт. У қуйидаги
кўринишларда бўлиши мумкин.
Акцепт тўғрисидаги хабарнома. Оферент уни олган пайтдан
бошлаб шартнома тузилган ҳисобланади (қар. ФКнинг 365-моддасига
шарҳ).
Акцептдан бош тортиш тўғрисидаги хабарнома. Бу оферта
йўлланган тараф шартнома тузишдан
бош тортишини билдиради,
бу ўз навбатида оферентга шартномани мажбурий тузиш масаласида
судга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради.
Акцепт орқали офертада таклиф этилган шартлардан бошқача
шартлар асосида тузиш талабини қўйиш. Бироқ бундай хабарнома
ФКнинг 375-моддасида келтирилган қоидадан фарқли ўлароқ, акцепт
тузилганлигини билдиради. Бу ҳолда шартноманинг имзоланган
лойиҳаси билан бирга оферентга келишмовчиликлар баённомаси ҳам
қўшиб юборилади.
2. Эътибордан четда қолдирмаслик лозимки, акцепт учун муддат
(30 кун) Фуқаролик кодексида, яъни қонун билан ўрнатилган ва бу
муддат офертани олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Бундан
ташқари, шартноманинг таклиф этилаётган шартларини кўриб
чиқиш ва жавоб ёзиш офертани олган шахснинг ҳуқуқи эмас, балки
мажбуриятидир.
Оферент томонидан олинган оферта бошқа шартлар асосида
акцептлангани тўғрисидаги хабарнома оферентга вужудга келган
келишмовчиликларни суд муҳокамасига тақдим этиш ҳуқуқини
беради. Бу ҳолда у судга ана шундай хабарномани олганидан
кейин ўттиз кун ичида мурожаат этишга ҳақлидир. хабарномани
783
27-боб. шартнома тузиш
олгани тўғрисида
далил сифатида квитанциялар, почта жўнатмаси
топширилгани тўғрисидаги хабарнома, олинганини тасдиқловчи
телеграмма ва ҳ.к. хизмат қилиши мумкин. Оферент, шунингдек,
оферта йўлланган шахсдан бирор-бир хабарнома олмаса ҳам, акцепт
учун берилган муддат давомида, яъни ўттиз
кун ичида судга
мурожаат этишга ҳақлидир (қар. шарҳланаётган модданинг 1-қисми).
Бундай ҳолда оферент ўз ҳуқуқидан акцепт муддати ўтганидан
кейин ўттиз кун ичида фойдаланиши мумкин.
3. шартномани тузиш офертани (шартнома лойиҳасини) йўллаган
тараф учун мажбурий бўлган ҳолатда, бошқа томон бунга жавобан
шартнома лойиҳасига келишмовчилик баённомасини жўнатиши
мумкин. Келишмовчилик баённомаси ўттиз кун ичида юборилиши
шарт. Бундай ҳолатда оферент келишмовчилик баённомаси олганидан
кейин ўттиз кун ичида қандай қарорга келганлиги тўғрисида
хабардор этиши шарт. Бунда икки хил йўл тутиш мумкин.
Биринчиси – шартномани келишмовчилик баённомаси асосида
қабул қилиш. Бу ҳолатда шартнома барча келиб чиқадиган
оқибатлари билан тузилган ҳисобланади.
Иккинчиси – келишмовчилик баённомасини рад этиш.
Бунда
шартнома тузилган бўлиб ҳисобланмайди. Агар келишмовчилик
баённомасини жўнатган тараф оферентдан юқорида айтиб ўтилган
муддатда ҳеч қандай хабарнома олмаган тақдирда ҳам, худди
шундай оқибат вужудга келади. Бундай ҳолатларда келишмовчилик
баённомасини жўнатган тараф
вужудга келган низони суд
муҳокамасига тақдим этишга ҳақлидир.
шунга эътибор бериш лозимки, мажбурий тартибда шартнома
тузиш таомилига оид муддатлар диспозитив хусусиятга эга. қонун
ҳужжатлари билан бошқача муддатлар ҳам ўрнатилиши ёки
тарафларнинг келишуви билан (масалан, офертада ёки унга берилган
жавобда) белгиланиши мумкин.
Агар шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан
бўйин товласа, у бошқа тарафнинг даъвоси асосида суд қарори билан
шартномани тузишга мажбур қилиниши мумкин. Бўйин товлаган
тарафга бошқа салбий оқибатлар ҳам келиб чиқади. У бошқа тарафга
бўйин товлаш туфайли етказилган зарарни қоплаб бериши зарур.
ФКнинг 14-моддасига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган
шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши
мумкин (қар. ФКнинг 15 ва 324-моддаларига шарҳ).
784
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Do'stlaringiz bilan baham: