Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


вазиятнинг ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet396/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   392   393   394   395   396   397   398   399   ...   407
вазиятнинг ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги 
англашилмаса.
вазиятнинг жиддий ўзгариши оқибатида шартнома бекор қилин-
ганида суд ҳар қандай тараф талаби билан шартномани бекор қилиш 
оқибатларини аниқлашда тарафларнинг ушбу шартномани бажариш 
билан боғлиқ ҳаражатларини улар ўртасида адолатли тақсимлаш 
зарурлигига асосланади.
вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг 
ўзгартирилишига шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга 
зид бўлган ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган 
шартлар асосида бажариш учун талаб қилинадиган ҳаражатлардан 
анча ортиқ зарар келтирадиган фавқулодда ҳолларда суд қарори билан 
йўл қўйилади.
1. Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқа-
ролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу 
ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Бу ҳуқуқ 
фуқаролик қонунчилигининг асосий негизларидан биридир (ФК 1- 
моддаси).
шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг 
жиддий ўзгариши битта ёки барча томонлар манфаатларининг 
бузилишига олиб келади, чунки шартнома мажбуриятларининг 
бажарилиши иқтисодий жиҳатдан қийин бўлади. шундан келиб 
чиққан ҳолда, шарҳланаётган модда умумий қоидани ўрнатади, унга 
кўра белгиланган вазиятларнинг жиддий ўзгариши шартномани 
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
2. Вазиятлар жиддий ўзгаришининг бир қатор белгиларини 
ажратиш мумкин. Бу вазиятлар тарафларнинг назоратидан четда 
бўлиши даркор ва агар томонлар бу ўзгариш тўғрисида олдиндан 
билганларида (шартномани тузиш пайтида), шартнома умуман 
тузилмаган бўлар эди ёки сезиларли равишда фарқ қилувчи бошқа 
шартларда тузилган бўлар эди, деб фарқ қилинади. масалан, агар 
томонлар лизинг олувчи учун транспорт воситасини чет элда сотиб 
олинишини назарда тутувчи лизинг шартномасини тузиш пайтида, 
транспорт воситасини сотиб олиш вақтида унинг нархи икки баравар 
ошишини билганларида, улар лизинг шартномасини тузмаган бўлар 
эдилар ёки уни бошқа шартлар билан тузган бўлар эдилар. Ушбу 
ҳолда, лизинг берувчи томонидан транспорт воситасини чет элда 
сотиб олиниши лизинг олувчининг манфаатларини бузган бўлар 


799
28-боб. шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
эди, чунки лизинг тўловлари кескин ошган бўлар эди. Вазиятнинг 
жиддий ўзгаришини томонлар олдиндан билмасдан оқилона ҳаракат 
қилишлари, ўз манфаатларининг йўлида ўзидан талаб қилинадиган 
даражада эҳтиёткорлик ва жонкуярлик қилишлари зарур шарт бўлиб, 
ҳисобланади. Бу ҳолда томонларнинг инсофлилиги ва оқилоналиги 
назарда тутилади (ФК 9-моддаси).
шуни ҳисобга олиш лозимки, юқорида кўрсатилган ҳолатлар 
диспозитив меъёрлардир, яъни шартномада вазиятнинг жиддий 
ўзгариши туфайли унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши 
мумкин эмаслиги назарда тутилади ёки унинг моҳиятидан келиб 
чиқиши мумкин.
3. Жиддий ўзгарган вазиятга боғлиқ равишда шартномани 
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун, аввало томонларнинг ўзи 
жиддий ўзгарган вазиятга шартномани мувофиқлаштириш ёки 
уни бекор қилиш ҳақида келишувга эришиш бўйича чораларни 
кўришлари зарур. Агар тарафлар бу ҳақда келиша олмаган бўлсалар 
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласи суд томонидан 
ҳал қилинади.
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиб, 
қуйидаги тўртта шартларнинг бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши 
хизмат қилади (яъни уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси бўлмаса, 
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш имкони йўқ бўлади):
1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай 
ўзгариш юз бермайди, деган фикрга асосланганликларини шубҳа-
сиз аниқлаш лозим. Бунинг учун кўпгина ҳолларда тарафлар 
вазиятларнинг жиддий ўзгариши бўлмайди, деб ўйлаб, аниқ нимага 
асосланганларини таҳлил қилиш талаб қилинади.
2) вазиятнинг жиддий ўзгаришини келтириб чиқарган сабаб-
ларни, улар пайдо бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартно-
манинг хусусиятига ва муомала шартларига кўра ўзидан талаб 
қилинадиган даражада инсофлилик ва эҳтиёткорлик қилган бўли-
шига қарамай, бу сабабларни енга олмаслигини, бартараф эта 
олмаслигини аниқлаш зарур. Бунда шартнома хусусияти ва муомала 
шартлари ҳисобга олинади.
3) шуни таъкидлаш керакки, шартномани унинг шартларини 
ўзгартирмасдан бажариш тарафлар мулкий манфаатларининг 
шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва манфаатдор тарафга 
зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид қилишга ҳақли 
бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладилар. масалан, бир 
неча йил давомида ижара ҳақи миқдорини ўзгартирмасдан сақлаш, 


800
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
нархлар миқёсининг ўзгариши туфайли ижарага берувчининг мулкий 
манфаатларини бузади.
4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан, 
шартномани тузишда томонлар асосланган вазиятнинг жиддий 
ўзгаришидан келиб чиқадиган мулкий йўқотиш хавфи судга 
мурожаат қилган манфаатдор тарафнинг таваккал қилиш бурчи-
дан келиб чиқмаслиги шарт. масалан, умумий қоидага кўра, 
материаллар тасодифий нобуд бўлиш ёки тасодифий шикастланиш 
хавфи пудрадчи томонидан пудрат шартномасига асосан ишларни 
топшириш муддати бошланмагунича, материалларни етказган 
тараф зиммасида бўлади, бу муддат ўтгандан кейин эса бу муддатни 
кечиктирган тараф (ФК 633-моддаси) зиммасига юкланади.
Суд томонидан вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан 
масалани кўриб чиқишда, одатда, шартноманинг бекор бўлишига йўл 
қўйилади. Суд томонидан шартноманинг ўзгартирилиши фавқулотда 
ҳолатларда бўлиши мумкин, яъни шартноманинг бекор қилиниши 
ижтимоий манфаатларга зид бўлган ёки тарафларга ўзгартирилган 
шартларда шартноманинг бажарилиши учун зарур бўлган ҳаражат-
лардан сезиларли ошадиган зарарни келтирган ҳолларда.
шарҳланаётган модда бўйича шартномани бекор қилишда 
фақат бир тараф зиммасига зарарларни қоплаш юклатилиши назар-
да тутилмайди. Суд фақат шартномани бажариш билан боғлиқ 
харажатларни улар ўртасида адолатли тақсимлаш ҳақидаги масала-
лар ни ҳал қилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   392   393   394   395   396   397   398   399   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish