Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet398/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   407
385-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг 
оқибатлари
Шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгар-
тирилган ҳолда сақланиб қолади.
Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор 
бўлади.
Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар 
келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача 
тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор 
қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгар-
тирилган ёки бекор қилинганида эса – суднинг шартномани ўзгар-


802
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
тириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган 
пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган 
ҳисобланади.
Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб 
белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки 
бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни 
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар.
Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафлардан 
бирининг шартномани жиддий бузиши асос бўлган бўлса, иккинчи 
тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган 
зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
1. шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳолатлари бўйича, 
шарҳланаётган модда улар учун турли оқибатларни белгилайди. Агар 
шартномани ўзгартиришда ундан келиб чиқадиган мажбурият амал 
қилишни ўзгартирилган кўринишда давом этса, унда шартномани 
бекор қилишда тарафларнинг мажбуриятлари тўлиқ бекор бўлади.
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш асосларига қараб, 
шартноманинг ўзгартириш ёки бекор қилиш оқибатлари бошла-
нишининг турли муддатлари белгиланган.
масалан, умумий қоидага кўра тарафларнинг келишуви мавжуд-
лигида (ФК 382-модданинг 1-қисми), бундай келишув тузилган 
пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган 
ҳисобланади. шу билан бирга, томонлар келишувида, келишув 
тузилган пайтдан эмас, балки аниқ вақт ўтгандан кейин (масалан 
30 кундан кейин) шартнома ўзгартирилгани ёки бекор қилингани 
назарда тутилиши мумкин. Бунда шартнома мажбуриятлари ҳам 
ўзгартирилган деб ҳисобланиши мумкин эмас, агар ўзгартиришлар 
хусусиятидан бундай мазмун бевосита келиб чиқмаса. масалан, 
бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ва иншоотлар 
ижара шартномасига киритилган ўзгартиришлари, шартномани 
ўзгартириш тўғрисидаги келишувни тузиш пайтидан қатъий назар, 
шу ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтидан бошлаб 
кучга киради.
2. шартнома суд қарори билан ўзгартирилганда ёки бекор 
қилинганда (ФК 382-моддаси 2-қисми), суд қарори кучга кирган 
пайтидан бошлаб, шартнома мажбуриятлари ўзгартирилган ёки бекор 
қилинган деб ҳисобланади.
шарҳланаётган модда шартномани бажаришдан бир томонлама 
бош тортишда шартнома мажбуриятларини ўзгартириш ёки бекор 
қилинишининг кучга кириш муддатини белгиламайди. шу билан 
бирга, ФК 382-моддаси 4-қисмига мувофиқ, шартномани тўлиқ 


803
28-боб. шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
ёки қисман бажаришдан бир томонлама бош тортиш ҳолларида, 
қачонки бундай бош тортиш қонун ёки томонларнинг келишуви 
билан йўл қўйилганда, шартнома тегишли равишда ўзгартирилган 
ёки бекор қилинган деб ҳисобланади. шундан келиб чиққан ҳолда, 
ҳамда шарҳланаётган модданинг 1, 2-қисми қоидаларига мувофиқ, 
шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш, шунингдек, 
шартнома мажбуриятларини ўзгартириш ёки бекор қилинишининг 
кучга кириш пайти, биринчи навбатда, бундай бош тортишга йўл 
қўядиган қонун ёки томонларнинг келишуви билан белгиланади. 
Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш қонун ёки 
томонларнинг келишуви билан ёки иш муомаласи билан белгиланган 
бўлмаса, унда шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш 
пайти шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортадиган 
тараф томонидан белгиланади. Одатда, бундай муддат мақсадга 
мувофиқ оқилона бўлиши талаб этилади.
3. қоидага кўра, шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилингандан 
кейин томонлар улар томонидан мажбурият бўйича бажарилганни 
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар. Лекин қонун 
ёки томонлар келишуви билан бу қоидадан четга чиқиш мумкин. 
хусусан, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
қонуннинг 18-моддасига мувофиқ истеъмолчи мақбул сифатли 
ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун 
ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни 
шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, 
пулини қайтариб олишга ҳақли. Ёхуд, ФК 413-моддасига кўра, 
агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш 
тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра 
олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун 
тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлардан бирининг шартномани жиддий равишда бузиши 
натижасида (ФКнинг 382-моддаси шарҳига қаранг), иккинчи тараф 
одатда шартномани ўзгартириш ёки бекор қилинишини талаб 
қилишга мажбур, бунинг оқибатида у зарар кўради, шунингдек, 
фойдани қўлдан бой беради. Бундай ҳолларда, зарар келтирилган 
томон шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиниши билан бир 
вақтда зарарлар қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.


804

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish