Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кечикиб олинган акцепт



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet385/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   407
374-модда. Кечикиб олинган акцепт
Акцепт тўғрисида ўз вақтида йўлланган билдириш кечикиб 
олинган ҳолларда оферта йўллаган тараф бошқа тарафга акцепт 
кечикиб олинганини дарҳол билдириб қўймаса, акцепт кечиккан 
ҳисобланмайди.
Агар оферта йўллаган тараф бошқа тарафга унинг кечикиб олинган 
акцептини қабул қилганини дарҳол маълум қилса, шартнома тузилган 
ҳисобланади.
1. мазкур модданинг қоидалари офертада акцепт муддати 
кўрсатилган ёки шундай муддат қонунда ўрнатилган ҳолатларда 
тадбиқ этилади. Бу ҳолда акцепт ўз вақтида жўнатилган бўлиши 
зарур, унинг кечикиб келиши эса кечикишининг сабабларидан 
қатъий назар, учинчи шахсларнинг (кўпинча почта, телеграф ва ҳ.к.) 
фаолияти билан боғлиқ бўлиши шарт.
шарҳланаётган модданинг 1-қисми оферта йўналтирилган шахс-
нинг манфаатларини ҳимоя қилади. Умумий қоидага кўра, агар 
акцептга оид билдириш ўз вақтида жўнатиб юборилган бўлса-ю, 
оферент уни кечикиб олган бўлса, ФКнинг 372-моддасига мувофиқ 
шартномани тузилмаган деб ҳисобланиши лозим бўлса-да, акцепт 
кечикиб қолган ҳисобланмайди. Фақат оферент акцептни жўнатган 
шахсни акцептни кечикиб олганлиги ҳақида зудлик билан огоҳ 
этган тақдирдагина, акцепт кечикиб келган деб ҳисобланади. шуни 
назардан қочирмаслик керакки, бундай хабар фақат оферент акцептни 
кечикиб олган ҳоллардагина юборилади, бу эса оферент акцепт йўлда 
келаётган пайтда ўз офертасини чақириб олишига йўл қўймайди. 
Акцепт тўғрисидаги хабарнома ёзма шаклда тузилгани сабабли, 
унинг олинганлиги тўғрисидаги билдириш ҳам ёзма бўлиши шарт.
шу билан бирга акцепт тўғрисидаги хабарномани ўз вақтида 
жўнатиб юборган шахс унинг кечикишига айбли бўлган учинчи 
шахсга (почта, телеграф ва ҳ.к.) етказилган зарарни қоплаш талабини 
қўйишга ҳақли. Акцепт ўз вақтида жўнатилганлигига исбот бўлиб 
почта муҳрлари, штемпели, буюртма хат олинганини тасдиқловчи 
квитанциялар, алоқа бўлимининг маълумотномаси ва ҳ.к. хизмат 
қилиши мумкин.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми, айтиш мумкинки, оферент 
манфаатларини ҳимоя қилади. Агар акцепт кеч олинганлигига қарамай, 
оферент иккинчи тарафга зудлик билан мазкур акцептни ҳам қабул 
қилаверишини билдирса, шартнома тузилган ҳисобланади. Бинобарин, 
акцептга оид хабарнома юборган шахс, акцепт кечикканлиги важидан 
шартномани тузишдан бош тортишга ҳақли эмас.


780
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish