373-модда. Акцепт муддати кўрсатилмаган оферта асосида
шартнома тузиш
Ёзма офертада акцепт муддати кўрсатилмаган акцепт оферта
йўллаган шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган
муддатларда, агар бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса – бунинг
учун нормал зарур бўлган вақт мобайнида олинса, шартнома тузилган
ҳисобланади.
778
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Оферта акцепт учун муддат кўрсатмасдан оғзаки тарзда қилинга-
нида бошқа тараф уни акцептлаганини дарҳол айтган бўлса, шартнома
тузилган ҳисобланади.
1. мазкур моддадан акцепт муддати нафақат офертанинг ўзидан,
балки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам белгилаб қўйилиши
мумкинлиги келиб чиқади. хусусан, ФКнинг 460-моддасига биноан
давлат контракти лойиҳасини олган тараф кечи билан ўттиз кунлик
муддатда уни имзолайди ва давлат контрактининг бир нусхасини
бошқа тарафга қайтаради. Бундай ҳолатларда акцепт муддати
белгилаб қўйилгани сабабли, ФКнинг 372-моддаси қоидаларига
ҳамда муддатни ўрнатган тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат
талабларига амал қилиш зарур бўлади.
Агар акцепт муддати ёзма офертада белгиланган бўлмаса, ёки
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам кўрсатилмаган бўлса, акцепт
оферент томонидан ана шундай ҳолат учун мақбул ҳисобланган давр
ичида олинса, шартнома тузилган деб ҳисобланади. Бу вақтнинг
давомийлиги кўплаб омилларга, жумладан хабарни юбориш
усулига (почта, телеграф, факс ва ҳ.к.) боғлиқ. Бу ҳолда, шунингдек,
офертани кўриб чиқиш учун талаб этиладиган минимал вақт ҳам
ҳисобга қўшилади, бу эса, шубҳасиз, тузиш учун таклиф этилаётган
шартноманинг хусусиятига боғлиқдир.
Таъкидлаш жоизки, мақбул ҳисобланган (нормал) вақтнинг
бошланиш даври деб, олувчи шахс томонидан оферта олинган
кун, охирги кун деб, оферент томонидан акцепт олинган кун
ҳисобланади. Бинобарин, агар шахс офертани мақбул ҳисобланган
вақт ичида акцептлаган бўлса-ю, аммо оферент уни бирмунча кечроқ
олса, акцепт ўз вақтида тузилган деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди.
шу сабабли, акцепт тўғрисидаги билдиришни жўнатиб юбориш
усули ҳам катта аҳамият касб этади.
2. ФКнинг 106-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида ёки
тарафларнинг келишувида ёзма шакл белгилаб қўйилмаган бўлса,
битим оғзаки тузилиши мумкин. шу каби, бундай шароитда оферта
ҳам оғзаки бажарилиши мумкин, масалан, шахсий учрашув вақтида,
телефонда сўзлашув чоғида ва ҳ.к. Бундай оферта кўпинча жавобини
бериш лозим бўлган муддати кўрсатилмаган ҳолда тузилади. Бундай
ҳолда шартнома тузилган ҳисобланади, фақат шу шарт биланки,
иккинчи тараф офертага ўша заҳотиёқ акцепт бериши зарур.
Оғзаки офертани қабул этилгани тўғрисида ўша вақтнинг ўзидаёқ
баён этилмаса, оферент мазкур оферта билан бошқа боғлиқ бўлиб
ҳисобланмайди.
779
27-боб. шартнома тузиш
Do'stlaringiz bilan baham: |