767
27-боб. шартнома тузиш
ва унинг ҳисобидан муайян юридик хатти-ҳаракатларни амалга
ошириш
мажбуриятини олади, аммо комиссия шартномаси доирасида
комиссионер комитентнинг топшириғи билан ва унинг ҳисобидан
битимларни амалга ошириш мажбуриятини олади. Бу ҳолатда
шартномаларни нарсасига кўра ажратиб олиш жуда осон: топшириқ
шартномаси бўйича ишончли вакил ваколат берувчи номидан
ҳаракат қилади, комиссия шартномаси бўйича комиссионер – ўз
номидан ҳаракат қилади.
Бундан ташқари, у ёки бу шартноманинг муҳим ва зарур
шартлари қонунчилик билан белгилаб қўйилиши мумкин. хусусан,
ФКнинг 488-моддасига мувофиқ сотувчи сотиб олганидан кейин
қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида
сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки
квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти бу
шахсларнинг сотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари
кўрсатилган рўйхати ҳисобланади. ФКнинг 768-моддасига биноан
номига омонат қўйилаётган фуқаронинг исмини ёки юридик
шахснинг номини кўрсатиш банк омонати тўғрисидаги тегишли
шартноманинг муҳим шарти ҳисобланади.
шартномаларнинг муҳим
шартлари, шунингдек, ФКнинг 853,
929-моддаларида ҳам ўрнатилган.
3. шартнома тарафларнинг келишуви бўлиб ҳисоблангани учун,
тарафлар ёки улардан биронтаси у ёки бу масалада келишувга
эришиш зарурлигини талаб қилса, бу ҳам шартноманинг муҳим
шартини ташкил этади. Бунда тарафнинг баён қилиш шакли оғзаки
ҳам, ёзма равишда ҳам бўлиши мумкин.
шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга
эришиш – шартнома тузишнинг зарур шарти,
аммо якка-ю ягона
шарти эмас. шартнома тегишли ҳолатда талаб этиладиган шаклда
расмийлаштирилгандагина тузилган деб ҳисобланади. қонун-
нинг шакл борасидаги талабларига риоя этмаслик шартнома
мажбуриятларининг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Тарафлар келишиб олган шаклга риоя этмасдан расмийлаштирилса,
шартнома тузилмаган деб эътироф этилади. масалан, ФКнинг
292-моддасида кафиллик шартномаси учун ёзма шакл қўлланиши
белгилаб қўйилган, тегишинча, бу шартноманинг барча муҳим шарт-
лари юзасидан келишувлар ҳам ёзма
равишда амалга оширилиши
шарт.
хуллас, шарҳланаётган моддада «оферта» шартномани тузиш
борасидаги таклифни ва «акцепт» таклифнинг қабул этилишини
768
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
ифодаловчи тушунчалар сифатида таърифланган. Оферта ва акцептга
махсус моддалар бағишланган (қар. ФКнинг 367–375-моддаларига
шарҳ). Бу тушунчалар шартномани тузиш жараёни билан чамбарчас
боғлиқ, зеро шартнома тарафлардан бири томонидан оферта йўллаши
ва бошқа томон уни акцептлаши орқали тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: