765
26-боб. шартнома тушунчаси ва шартлари
1. мазкур модда муҳим амалий аҳамиятга эга, негаки жуда кўп
сабаблар билан шартномани шарҳлаш зарурати вужудга келади, бу
нарса кўпинча шартноманинг шартларини аниқлаштириш жараёнида,
шунингдек, шартномани тузиш чоғида йўл қўйилган камчилик
оқибатида юзага келади. шунингдек, бундай зарурат шартномада
фойдаланилган атамалар, иборалар ҳар хил маънога эга бўлганда ва
турлича тушунчаларни келтириб чиқарганда туғилади.
шарҳланаётган моддада шартнома шартларини суд томонидан
шарҳланиши устида бораётган бўлса-да, зарур бўлиб қолганда
тарафларнинг ўзлари ҳам мазкур модданинг қоидаларини қўллаш-
лари учун ҳеч қандай тўсқинлик йўқ. Келишувга эришиб бўлмаган
ҳолда, низо суд тартибида ҳал этилади. Таъкидлаш жоизки, шартно-
мадан келиб чиқадиган ҳар қандай низони кўриб чиқиш чоғида суд у
ёки бу даражада шартномани шарҳлашни амалга оширади.
2. ФКнинг 363-моддасида шарҳлаш жараёнида
устуворлик бери-
ла диган жиҳатлар белгиланган.
Биринчи навбатда, шартнома таркибидаги сўзлар ва ифодалар-
нинг сўзма-сўз маъносига эътибор берилади. Бу грамматик талқин
бўлиб, фақат алоҳида сўзларнинг
маъносини ва мазмунини
тушуниш имкониятини бериб қолмай, балки улар ундай ёки бундай
уйғунликда англатаётган маънони англаш имконини ҳам беради.
Баъзан грамматик талқин орқали тарафларнинг шартномадаги
хоҳиш-иродасини англаб олиш мумкин бўлмайди. шу сабабли
шартноманинг сўзма-сўз маъносини тушуниш имкони бўлмаганда,
шарҳлашни шартноманинг муайян шартларини бошқа
шартлари
билан, шартноманинг маъноси билан таққослаш орқали амалга
оширилади. Бу семантик талқин бўлиб, унда шартноманинг у ёки бу
шарти мазкур шарт маъносига кўра шартноманинг бошқа шартлари
билан узвий боғлиқ эканлигидан келиб чиқади.
Агар грамматик ва семантик талқин орқали ҳам
шартноманинг
мазмунини аниқлаб бўлмаса, шартноманинг мақсадидан келиб
чиққан ҳолда тарафларнинг ҳақиқий хоҳиши аниқланади. қоидага
кўра, шартноманинг мақсади шартноманинг мақсадларига, шунинг-
дек, унинг нарсаси ва вазифаларига бағишланган бўлимларини
таҳлил қилиш орқали аниқланади. Бироқ кўпинча шартноманинг
бундай шартлари тегишинча баён этилган бўлмайди ёки
умуман
тушириб қолдирилади. Бундай пайтда суд тегишли шартномани
тузиш олдидан бўлиб ўтган барча вазиятларни: музокараларни ва
ёзишмаларни (хатлар, телеграммалар,
тарафлар бир-бири билан
келишаётганда тузилган шартнома матнининг лойиҳаси, аҳдлашув
766
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
баённомалари ва ҳ.к.), тарафларнинг ўзаро муносабатларида юзага
келган тажриба, иш муомаласи одатлари,
тарафларнинг кейинги
хатти-ҳаракатлари ҳисобга олинади. муайян вазиятдан келиб чиққан
ҳолда суд, шартномани тўғри талқин қилишга ёрдам берувчи бошқа
шарт-шароитларни ҳам ҳисобга олиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: