Казус 1
“Пахтачи ёғ-мой” акциядорлик жамияти ижрочи директори икки кун олдин ўзи томонидан эълон қилинган шанбалик ишларида иштирок этмаган 4 нафар корхона ходимини огоҳлантирмасдан ва бу тўғрисида ҳеч кимнинг розилигини олмасдан улар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидан буйруқ чиқарди. Тўрт нафар ходимлар орасида мактаб ўқувчиси Мастонжонов 17 ёшда ва оилада ягона боқувчи, Каримжонова бир йил олдинвакиллик органлари таркибига сайланган ходим сифатида корхонада фаолият олиб борган, қолган икки нафар ходим Раметов ва Камолов корхонада ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини олиб боради.
Корхона раҳбарининг буйруғидан норози бўлган ходимлар шанбалик COVID 19 пандемияси пайтида, шунингдек дам олиш куни ўтказилганлигини, бунинг устига умумхалқ ҳашари эмаслигини, шу билан бир қаторда корхонадан ташқари ҳудудда бўлганлигини айтиб касаба уюшмасига мурожаат қилди ва уларни ҳимоя қилишни сўрашди. Касаба уюшмаси раиси мурожаат фойдасиз эканлигини, агар ходимларни ҳимоя қилиб чиқса ҳам барибир раҳбар буйруқни бекор қилмаслигини, буйруқ қонуний чиққанлигини, шу билан бир қаторда раҳбарнинг “айтгани айтган эканлигини” уқтириб уларга рад жавобини берди.
Тарафларнинг ҳаракатларини таҳлил қилган ҳолда вазиятга амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ечим беринг.
Казус 2
Туман тиббиёт бирлашмасида сантехник бўлиб ишловчи фуқаро А.Анваров дам олиш куни, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларни содир этди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан жавобгарликка тортилди.
Унга нисбатан ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ходим А.Анваров билан туман тиббиёт бирлашмаси билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддаси (Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши) 3-бандига (ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига йўлланган тақдирда) кўра бекор қилинди. Фуқаро А.Анваров у билан тузилган меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилинган деб топиш ва уни аввалги ишига тиклашни, шунингдек, жазони ўташ даврида жисмоний ишларга жалб этилганлиги ва меҳнатига ҳақ тўланмаганлигини ҳамда ушбу меҳнати учун иш ҳақини ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилди.
Тарафларнинг ҳаракатларини таҳлил қилган ҳолда вазиятга амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ечим беринг.
Казус 3
Фуқаро О.Даминов судга мурожаат қилиб, у билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддаси 3-бандига кўра ғайриқонуний тарзда бекор қилганлигини баён қилди.
У ўз даъво аризасида тергов даврида ноқонуний ишдан четлаштирилганлигини, шартнома бекор қилинишидан олдин огоҳлантирилмаганлигини, касаба уюшмасидан розилик сўралмаганлиги сабабли ўзини ишга тиклашни талаб қилди.
Судда жавобгар иш берувчи А.Ибрагимов даъво аризасини тан олмасдан, ҳақиқатан ҳам даъвогар О.Даминов 2016 йил 29 январь куни ўғирлик содир этганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2016 йил 4 февралдаги ажримига кўра эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганлигини, шундан сўнг у кўп вақт ишга келмасдан тергов ҳибсхонасида сақланганлигини, шу сабабли 2016 йилда 26 февралдаги буйруқ билан тергов якунига қадар вақтинча ишдан четлаштирилганлигини айтди.
Қамоқ эҳтиёт чорасига олинганлиги сабабли иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномаси ўша йилнинг 1 март куни бекор қилинганлигини айтди. О.Даминовсудданишгатиклашни, етказилганзарарвамажбурий прогул учун пул ундирибберишнисўради.
Ушбу муаммоли вазиятни Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги асосида ҳал қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |