Мавзу: Меҳнат хавфсизлиги бўйича карьер ходимларини ўқитиш ва йўриқлаш



Download 23,07 Kb.
Sana20.06.2022
Hajmi23,07 Kb.
#684453
Bog'liq
2 5411617535504162388


Мавзу:Меҳнат хавфсизлиги бўйича
карьер ходимларини ўқитиш ва йўриқлаш
Режа:
1.

Кончилик ишларини очиқ усул билан олиб борувчи корхоналар барча ишчилари, раҳбарлари ҳам меҳнат хавфсизлиги бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларни, уларни лавозимлари, касблари ва иш турлари учун белгиланган тартибда ва муддатда ўқишлари, билишлари юзасидан йўриқ ва кўрикдан ўтишлари керак.


Кончилик йўналиши бўйича олий ва ўрта махсус таълимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашда ўкув режалари ва дастурларига меҳнат муҳофазаси (меҳнат хавфсизлиги) курслари киритилиши керак, қайсики уни ўрганган ўқувчи ва талаба тегишли имтиҳонни топширишлари лозим.
Карьернинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари дастлабки йўриқдан ташқари, лавозими юқори шахс томонидан:
а) унга ишонилган ишлаб чиқаришда меҳнат шароити ва муҳофазаси ҳолати;
б) ишчи ва хизматчиларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш воситалари;
в) ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касбий касалланиш ҳолати;
г) меҳнат шароити ва муҳофазасини яхшилашга оид тадбирлар;
д) меҳнат муҳофазаси бўйича раҳбарлик манбалар ва лавозим вазифалари билан таништирилишлари керак.
. Раҳбар ва муҳандис-техник ходимлар биринчи марта лавозимда ишлаши ёки бошқа лавозимга ўтиши билан бир ойдан кечикмасдан, аммо 2 ҳафтадан кейин бўлинма буйруғи кўра тайинланган шахс раҳбарлигида стажировака ўташи, функционал вазифалари ҳажмида меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги қоидаларни билиши юзасидан кўрикдан ўтиши керак. Билимлар кўриги натижалари баённома билан расмийлаштирилади, бу ишларга мустақил раҳбарлик қилишга ижозат берилиши тўғрисидаги буйруқни чиқариш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Амалдаги электр қурилмаларидаги ишлар ташкил қилиш билан банд бўлган ходимни тайёрлаш, амалдаги «Истеъмолчилар электр қурилмаларидан фойдаланишнинг ТФҚ ва ХТҚ» талабларига мос равишда амалга оширилиши керак.
Лавозимга вақтинча тайинланганда, функционал вазифалари ҳажмида меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги қоидаларни билиши юзасидан стажировакани ўташ кўрикдан ўтиш ушбу тайинланишга қадар ўтказилиши керак. Хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳонни топшира олмаган раҳбар ва муҳандис-техник ходимлар, камида бир ойлик муддатда имтиҳонни топшириш шарти билан корхона раҳбари томонидан эгаллаб турган лавозимида қолдирилиши мумкин. Раҳбар ва муҳандис-техник ходимлар иш жараёнида эгаллаб турган лавозимида ҳажмида ва қоидалар билан белгиланган муддатда хавфсизлик техникаси бўйича билими юзасидан даврий кўрикдан ўтишлари керак. Бунинг учун корхона буйруғи билан доим амал қилувчи комиссия тайинланиши, корхона бош муҳандиси томонидан карьерни раҳбар ва мутахассис ходимларининг билими юзасидан даврий кўрик ўтказишга оид қоидаларнинг рўйхати тасдиқланиши керак.
Муҳандис-техник ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларни билиш юзасидан навбатдан ташқари кўрик қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
а) меҳнат муҳофазаси бўйича янги ёки қайта ишланган меъёрий ҳужжатлар амалга киритилганда;
б) янги жиҳоз ишга туширилганда ёки янги технологик жараёнлар жорий этилганда;
в) меҳнат муҳофазаси бўйича қўшимча билимни талаб этадиган бошқа иш жойига ёки лавозимга ўтказилганда;
г) давлат назорати ёки юқори ташкилотлар талабларига биноан;
д) ишдаги танаффус бир йилдан ортиқ бўлганда;
е) гуруҳли, натижаси ўлим билан тугаган ёки оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилганда, шунингдек авариялар, портлашлар, ёнғинлар ёки заҳарланишларда.
Ишчиларни тайёрлашда меҳнат хавфсизлигига ўқитиш, касбга ўқитиш билан бир пайтда корхонанинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган дастурларга биноан бажарилиши керак.Дастурларда меҳнат хавфсизлигини назарий ва амалий ўқитиш, шу жумладан электр токи ва бошқа бахтсиз ҳодисалардан шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари кўзда тутилиши керак.
Имтиҳон топширган шахсга, унинг малакаси ва меҳнатни хавфсиз усуллларини билишини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланадиган гувоҳнома берилиши керак.
Хавфи юқори ёки «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остида бўлган касб ва ишларга ўқитишда ишчилар ўқув-курси комбинатларида тегишли Қоидалар талабларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат хавфсизлигига оид маҳсус ўқувни ўтишлари керак. Бундай касб ва ишларни рўйхати карьер (корхона) бош муҳандиси томонидан белгиланади, махсус ўқув тугаганидан кейин ишчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини баҳолаш имтиҳон комиссияси томонидан натижаларга кўра баённома расмийлаштириш билан бажарилиши керак.
Хавфи юқори ёки «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остида бўлган жиҳозга хизмат кўрсатувчи ёки ишларни бажарувчи ходимлар тегишли Қоидалар билан белгиланган муддатда меҳнат хавфсизлиги бўйича билимлари юзасидан даврий кўрикдан баённома расмийлаштириш билан ўтиши керак.
Даврий кўрикдан ўтиши лозим бўлган лавозим, касб ва ишларнинг рўйхати, имтиҳон комиссияси таркиби корхонанинг техник раҳбари томонидан белгиланади.
Радиациявий нурланиш манбайи ҳисобланган, фойдали қазилмаларни қазиб олувчи кончилик корхоналарига ишга кирувчи шахслар радиациявий хавфсизлик бўйича ўқиши ва билимлари юзасидан кўрикдан ўтиши керак. Ишчилар учун алоҳида, ва муҳандис-техник ходимлар учун алоҳида ишлаб чиқиладиган ўқув дастурлари санитария назорати органлари билан келишилган бўлиши керак. Радиациявий хавфсизлик бўйича билимлари юзасидан такрорий кўрик муҳандис-техник ходимлар учун камида 3 йилда бир марта ва ишчилар учун йилига бир марта ўтказилиши керак.
Очиқ усул билан қазиб олувчи корхонага ишга кираётган (шу жумладан вақтинчалик) ҳар бир ходим дастлабки йўриқдан ўтиши, олдиндан хавфсизлик техникаси бўйича ўқитилиши ва иш жойида бирламчи йўриқдан ўтиши керак. Дастлабки йўриқ мустақил бўлинмалар меҳнат муҳофазаси бўлими ходимлари ёки шу вазифа юклатилган бошқа ходимлари томонидан дастур (1-илова) бўйича меҳнат муҳофазаси хоналарида ходим қабул қилинадиган ишни шароити ва хусусиятларини ифодаловчи кўргазмали қуроллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши керак.
Дастлабки йўриқ ходим бирламчи тиббий кўрикдан ўтиб, уни соғлиғи ҳолати бўйича шу ишга яроқли эканлиги тўғрисидаги врач хулосаси берилганидан кейин ўтказилади.
Бирламчи ўқитиш ҳар бир тоифадаги ўқувчилар учун корхонанинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган хавфсизлик техникаси бўйича бирламчи ўқитиш дастурига (2-илова) кўра ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бажарилиши керак, ва муддати қуйидагича бўлиши лозим:

  • карьерга ишга биринчи маротаба кираётган ходим учун – 3 кун;

  • карьерда олдин ишлаган ходим учун– 2 кун;

- карьерни ёрдамчи хизматларини раҳбарлик лавозимига тайинланишидан олдин, умумтехник йўналишидаги олий ёки ўрта махсус таълимга эга бўлган мутахассислар учун – 2 кун;
- ишлаб чиқариш амалиётидан олдин, кончилик-техника йўналишидаги олий ёки ўрта ўқув муассасалари, шунингдек саноат коллежлари талабалари– 2 кун;
- карьерда бир касбдаги ишдан бошқасига ўтказилаётган ишчилар учун– 1 кун.
Хавфсизлик техникаси бўйича дастлабки йўриқ ва бирламчи ўқитишни ўтказиш йўриқдан ўтувчи шахс ва йўриқ берувчи шахснинг имзолари билан журналда қайд этилиши керак. Дастлабки йўриқни ўтказиш кишини ишга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатда (қабул қилиш варағида) ифодаланган бўлиши керак.
Иш жойидаги бирламчи йўриқ ишга янги кираётган ёки бир касбдаги ишдан бошқасига ўтказилаётган ишчилар билан ўтказилади. Бирламчи йўриқ дастури (3-илова) ҳар бир касб учун ишлаб чиқилиши керак. Ишга янги кираётган ёки бир касбдаги ишдан бошқасига ўтказилаётган ҳар бир ишчи карьер (участка) бўйича буйруқ (фармойиш) билан тайинланган тажрибали малакали ишчи раҳбарлигида амалий ўқувни (стажировкани) ўташи керак.
Стажировкани давомийлиги ишни тавсифига кўра охирида билимини текшириш билан камида икки кунлик муддатга корхонанинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ҳар бир ходим электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига оид билимлар кўригидан ўтганидан кейин, иш жойида тажрибали ишчи раҳбарлигида стажировкани (дублёр сифатида) камида икки ҳафта давомида ўташи керак, шундан сўнг мустақил ишлашига рухсат этилиши мумкин. Стажировка ва мустақил ишлашга рухсат бериш муҳандис-техник ходимлар учун корхона бўйича фармойиш билан, ишчилар учун эса цех, участка бўйича фармойиш билан расмийлаштирилади.
Ишчиларни мустақил ишлашларига стажировкани ўтаганлари, ишни бехатар олиб бориш усуллари юзасидан назарий билимлари ва амалий кўникмалари кўриги бевосита ишлар раҳбари (уста, механик ва шу кабилар) иштирокида карьер бўйича буйруқ билан тайинланган комиссия томонидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади, бу карьер маъмуриятида сақланадиган журналда фармойиш ва баённома расмийлаштириши керак. Ишчилар шу касб бўйича малакаси ва иш стажидан қатъий назар, ками билан 6 ой ишлаганидан кейин иш жойидаги бирламчи йўриқ дастури бўйича ишни бехатар олиб бориш юзасидан даврий (такрорий) йўриқдан ўтиши керак.
Ишлаб чиқариш жараёни ўзгариши, бир турдаги жиҳоз бошқасига алмаштирилиши ва бошқалари натижасида меҳнат шароити ўзгарган ҳолларда; ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва аварияларда; ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича янги қоидалар ва йўриқномалар киритилиши билан юза келган қўшимча талабларни ишловчиларга етказиш зарур бўлганда; қабул қилинган таъсир чораларига қарамасдан қоидалар ва йўриқномалар талаблари, меҳнат интизоми бузилиши аниқланган ҳолларда, шунингдек Давлат назорат органлари талабларига биноан ишчилар меҳнат хавфсизлиги бўйича навбатдан ташқари йўриқдан ўтишлари керак.
Навбатдан ташқари йўриқдан ўтишда иш жойидаги бирламчи йўриқ дастурининг фақат ўша йўриқ ўтказишга бевосита боғлиқ бўлган қисми кўриб чиқилиши керак.
Бевосита мутахассислигига оид вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш, авариялар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, наряд-рухсатнома ёки шу каби бошқа ҳужжатларга кўра ишларни амалга оширишда хавфсизлик техникаси бўйича мақсадли йўриқлар ўтказилиши керак. Бирламчи, даврий (такрорий), режадан ташқари ва жорий йўриқлар бевосита ишлар раҳбари (уста, механик ва шу кабилар) томонидан ўтказилиши керак, у оғзаки сўраш ёки техник воситалар ёрдамида, шунингдек ўзлаштирилган кўникмаларни текшириш билан йўриқдан ўтувчининг хавфсизлик техникаси бўйича билимини баҳолаши шарт. Хавфсизлик техникаси бўйича қониқарсиз билим кўрсатган шахсларни мустақил ишлашларига рухсат этилмайди ва улар йўриқни янгидан ўтишлари керак.
Бирламчи, даврий, навбатдан ташқари ва мақсадли йўриқларни ўтказилиши ҳақида Иш жойидаги йўриқни қайд этиш журналига йўриқдан ўтувчи шахс ва йўриқ берувчи шахснинг имзо чекишлари шарти билан ёзиш керак.
Навбатдан ташқари йўриқни қайд этишда уни ўтказиш сабаби кўрсатилиши керак.
Наряд-рухсатнома ёки шу каби бошқа ҳужжатларга кўра ишларни амалга оширувчи ходимларга жорий йўриқ ўтказилиши, ишларни бажаришга рухсат этадиган наряд-рухсатнома ёки шу каби бошқа ҳужжатларда белгиланиши керак.Касбларни мужассамлаштириш кўзда тутилган ишларни бажариш билан банд бўлган ишчилар, барча мужассамлаштирилган касблар тури бўйича меҳнат хавфсизлиги юзасидан ўқитилиши ва йўриқдан ўтишлари керак.Меҳнат хавфсизлигига оид йўриқномалар Ишларни бехатар олиб бориш қоидалари ва йўриқномалари асосида ишлаб чиқилиши ва корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.
Йўриқдан ўтказишда фойдаланиладиган ишларни хавфсиз олиб боришга оид йўриқномалар ва уларнинг рўйхати, меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқлар дастури корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши ва касаба қўмита билан келишилиши керак.
Download 23,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish