Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet367/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   407
356-модда. Баҳо
Шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан 
белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган 
давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар 
(тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади.
Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонун 
ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда 
йўл қўйилади.
Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутил-
маган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган 
ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда 
шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича 
ҳақ тўланиши керак.
1. Баҳо ҳақ эвазига тузиладиган (эвазли) шартноманинг муҳим 
шартларидан ҳисобланади. шартноманинг бошқа шартлари каби, 
баҳо ҳам тарафларнинг эркин хоҳиш-иродасига асосланган кели-
шувига биноан белгиланади.
Фақат қонунда назарда тутилган ҳолатлардагина ваколатли 
давлат органлари тарифларни, нархларни, устамаларни ва ш.к 
тартибга солиб туради. масалан, Ўзбекистон Республикасининг 
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат 
тўғрисида»ги қонуни асосида Вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 31 
мартдаги 165-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унда «Нархлар 
(тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат 
қилиш тартиби» тасдиқланган. мазкур Тартибда нархларни давлат 
томонидан тартибга солишнинг қуйидаги усуллари кўзда тутилган:
– монополист корхоналарнинг маҳсулотлари, товарлари ва 
хизматларига нархлар (тарифлар), устамалар ёки рентабелликнинг 
чекланган даражаларини декларация қилиш. Декларация қилиш 
натижаларига кўра молия органлари декларация қилинган чекланган 
нархни (тарифни) рўйхатдан ўтказадилар;
– Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра белги-
ланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар жорий этиш;
ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат 
бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси молия 


754
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган ёки чекланган нархлар 
(тарифлар) ва устамалар белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Вазирлар маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли 
«Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат кўчмас 
мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам 
ставкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томо-
нидан тақдим этилган ҳамда молия вазирлиги ва Иқтисодиёт 
вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини 
ҳисоблаб чиқиш асосида тегишли коэффициентлар белгиланган 
ҳолда ҳар йили 31 декабргача қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 
томонидан тасдиқланади.
2. Умумий қоидага кўра, шартнома тузилганидан кейин баҳо 
ўзгаришсиз қолади. Фақат қонун ҳужжатларида ва шартномада 
назарда тутилган ҳолларда ва шартлар асосида баҳони шартнома 
тузилганидан кейин ўзгартириш мумкин. масалан, Ўзбекистон 
Республикаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасига мувофиқ, нуқсонли товар 
сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб 
ўтилмаган бўлса, харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда 
камайтиришни талаб этишга ҳақлидир.
Ўхшаш товарлар, ишлар ёки хизматлар баҳосини белгилаш 
учун қиёсий вазиятлар ҳар бир ҳолатда алоҳида аниқланади. Улар, 
хусусан, товарнинг нави, русуми, модели, истеъмол хусусиятларига 
ва ҳ.к. боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish