Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ҳажмини



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet346/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   407
332-модда. мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ҳажмини 
чеклаш
мажбуриятларнинг айрим турлари бўйича ҳамда муайян фаолият 
тури билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қонунда зарарни тўла 
қоплашга бўлган ҳуқуқ чеклаб қўйилиши мумкин (чекланган жавоб-
гарлик).
Қўшилиш шартномаси ёки кредитор истеъмолчи сифатида иш 
олиб борувчи фуқаро бўлган бошқа шартнома бўйича қарздорнинг 
жавобгарлик ҳажмини чеклаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас, 
башарти мажбуриятларнинг ушбу тури ёки ушбу тартиббузарлик учун 
жавобгарлик ҳажми қонун билан белгилаб қўйилган бўлса ва агар 
мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик 
учун жавобгарликни келтириб чиқарадиган вазиятлар юз бергунча 
келишувга эришилган бўлса.
1. қарздор томонидан мажбуриятнинг бузилишида жавобгарлик 
миқдорининг чекланиши, шубҳасиз кредиторнинг манфаатларига 
тўлиқ жавоб бермайди, аммо айни вақтда бу чекловлар хусусан, 


724
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларининг муайян тоифадаги ишти-
рокчиларини қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай иқтисодий шароит 
яратиб бериш учун жорий этилади.
Таъкидлаш жоизки, бундай чекловлар бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар билан эмас, фақат қонун билан белгиланиши мумкин. 
Кодекснинг ўзида ҳам жавобгарликка чеклов қўйилган бир неча 
қоидалар кўзда тутилган. хусусан, мЧЖ иштирокчилари жамият 
фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари устав фондига қўшган 
ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар (62-м.), кафолатда 
назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти 
кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади (308-м.), 
қарздор томонидан мажбурият бузилган ҳолда зарарни эмас, фақат 
неустойкани ундириб олинади (325-м.).
2. шу билан бирга, ФК 332-моддасининг 2-қисми истеъ-
молчи сифатида намоён бўлувчи фуқароларнинг, яъни фойда олиш 
билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда товар, иш ёки хизматни сотиб 
олмоқчи, буюртма буюрмоқчи бўлган шахснинг манфаатларини 
ҳимоя қилишга йўналтирилган. Бинобарин у хусусий тадбиркорларга 
нисбатан татбиқ этилмайди.
Агар истеъмолчи сифатида намоён бўлаётган фуқаро кредитор 
бўлса, қарздорнинг жавобгарлик ҳажмини чеклашга қаратилган ҳар 
қандай келишув ҳақиқий эмас, башарти мажбуриятларнинг ушбу 
тури ёки ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ҳажми қонун билан 
белгилаб қўйилган бўлса ва агар мажбуриятни бажармаганлик ёки 
лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни келтириб 
чиқарадиган вазиятлар юз бергунча келишувга эришилган бўлса. 
масалан, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
қонунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларини бузганлик учун хизмат кўрсатувчи (ижро 
этувчи, сотувчининг) жавобгарлиги аниқ ҳажмларда белгилаб 
қўйилган, шу боис сотувчи (ижро этувчи, хизмат кўрсатувчи)нинг 
жавобгарлигини чекловчи ҳар қандай келишув ҳақиқий эмас деб 
ҳисобланади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish