715
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
қўлланмайди. шунингдек, мазкур модда тарафларнинг муносабатида
валюта (пул) товар вазифасини ўтайдиган ҳолатларга нисбатан ҳам
татбиқ этилмайди.
Пул мажбуриятининг бажарилмаслиги, яъни тегишли пул
маблағларининг қайтарилмаслиги хусусан, уларнинг ғайриқонуний
ушлаб қолиниши, қайтариб беришдан бош тортилиши, улар
бўйича тўловни бошқа тарзда кечиктириб юборилиши, бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз равишда олиш ёки жамғариш оқибатида
келиб
чиқиши мумкин.
Асоссиз ушлаб қолиш қонунга зид равишда ушлаб қолишдир.
Бунда пуллар қай тарзда қарздорга ўтиб қолганлигининг, яъни
қонунийми ёки ғайриқонунийми эканлиги аҳамият касб этмайди.
масалан, мижознинг контрагентларидан ҳисобварағига келиб
тушган пул маблағларини банк мижозга беришни рад этган ҳолатни
кўрсатиш мумкин.
қайтариб беришдан бош тортиш. Бу ҳолда пул маблағларини
мулкдордан олган шахс уларни қайтариб беришдан бош тортади.
мулкдор томонидан қарздорга пул маблағларини беришга нима асос
бўлганлигининг бу ўринда аҳамияти йўқ.
Тўловни бошқа тарзда кечиктириш. Бунинг маъноси шартномада
ва худди шу каби, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган пул
маблағларини тўлаш муддатининг ҳар қандай кечиктирилишини
англатади.
Асоссиз олиш. мисол сифатида, бирон шахс қонун ҳужжатларида
ёки битимда белгилаб қўйилмаган асосларда бошқа шахснинг
пул маблағлари ҳисобига мол-мулк сотиб олиб, пул маблағларини
қайтармаган ҳолатни кўрсатиш мумкин. Бошқа шахс ҳисобидан
асоссиз жамғариш. Асоссиз олишдан фарқли ўлароқ, бу ҳолда шахс
томонидан сарфланиши шарт бўлган пул маблағлари суммасининг
ҳаражатни бошқа шахс амалга оширгани сабабли сақлаб қолиниши
англашилади.
3. Пул мажбурияти бажариладиган кунга ёки
судга даъво
бериладиган кунга ёхуд суд томонидан қарор чиқарилган кунга
нисбатан фоизлар миқдорини аниқлаш қарздор томонидан пул
мажбуриятининг бажарилмаслиги оқибатида кредитор кўрган
зарарни тўла хажмда қопланишига эришиш мақсадига қаратилгандир.
Бу нарса инфляциянинг пул мажбуриятлари миқдорига таъсири
билан боғлиқдир.
716
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Банк фоизларининг ҳисобга олиш ставкаси сифатида банк ўз
мижозларини кредитлаш чоғида қўллайдиган фоиз ставкаларидан
фойдаланиши мумкин.
мазкур фоиз ставкалари диспозитив хусусиятга эга, яъни қонунда
ёки шартномада бошқаларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик
учун фоиз ставкаларининг бошқача миқдорлари ўрнатилиши
мумкин.
Фоизларни тўлаш тўғрисидаги талабни қўйиш чоғида
кредитор
ўзига етказилган зарарни исботлаши шарт эмас. Айни чоғда, агар
кредиторга етказилган зарар унга тегиши лозим бўлган фоизлар
суммасидан ортиқ бўлса, кредитор қарздордан зарарни ана шу
суммадан ортиқ қисмини қоплашини талаб этиши мумкин (яъни
фоизларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади). Бу ҳолда кредитор
ҳақиқатда кўрилган зарар суммасини исботлаши шарт бўлади.
Таъкидлаш жоизки, жавобгарликка тортишнинг умумий
талабларидан келиб чиқиб, агар тарафлар пул мажбуриятларини
бузган лик учун неустойка қўлланишини келишиб олган бўлса-
лар, кредитор қарздордан бошқаларнинг пул маблағларидан фой-
даланганлиги учун бир вақтнинг ўзида ҳам неустойка, ҳам фоизлар
тўланишини талаб этишга ҳақли эмас. шу тарзда битта қоида
бузилиши учун икки карра жавобгарлик бартараф этилади.
4. Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги
163-сонли қарори 6-моддасида хўжалик судларида солиқ, молиявий
ва маъмурий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб
чиқишда фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, деб
кўрсатилган. Бинобарин, юридик шахсларнинг солиқ, божхона ва
бошқа давлат органлари томонидан молиявий санкция сифатида
асоссиз пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги
талабларини
қаноатлантиришда, ушбу пул маблағларидан фойдаланилгани учун
фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бу ҳолда ФКнинг 327-моддаси татбиқ
этилмайди. Бундай ҳолларда юридик шахслар ФКнинг 14-моддасига
мувофиқ пул маблағларини асоссиз ундириб олиниши натижасида
уларга етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга
ҳақлидирлар.
Юқорида кўрсатилган Олий хўжалик суди Пленумининг қарори
9-моддасида тегишли банк фоизи ҳисоб ставкасини танлашда,
хусусан пул мажбурияти қанча вақт ичида бажарилмаганлиги, бу
717
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
давр мобайнида ҳисоб ставкасининг миқдори ўзгарганлиги, ҳисоб
ставкасининг ўзгармасдан қолганлигига узоқ вақт бўлганлиги
кабилар эътиборга олиниши зарурлиги уқтирилган. Судлар
шуни
назарда тутишлари лозимки, агарда пул мажбуриятлари
бажарилмаган вақтларда банк фоизи ҳисоб ставкаси ўзгарган бўлса,
тўлов кечиктирилган барча давр мобайнида мавжуд бўлган ҳисоб
ставкасига аҳамияти бўйича яқинроқ бўлган (даъво тақдим этилган
ёки қарор чиқарилган кундаги) банк фоизи ставкасига устуворлик
бериш мақсадга мувофиқ. Агар шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, фоизлар фақат тегишли пул маблағларига
тўланиши мумкин, пул маблағларидан фойдаланганлик учун
ўрнатилган фоизларга эса фоизлар ҳисобланмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: