709
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
суммани тўламаса, ижарага берувчи мулк ижараси бўйича ижарага
олувчига тегишли мулкни бермаса, йўл-транспорт ҳодисасида айбдор
бўлган юридик шахс шикастланган тарнспорт воситасини тузаттириб
бермаса, мажбуриятнинг бажарилмаслиги ҳолати вужудга келади.
мажбуриятни лозим даражада бажармасликка, масалан, шарт-
нома муддатлари бузилган ҳолда
бажарилишини, етказиб берилган
товар миқдори шартномага мос эмаслигини, бинонинг сифатсиз
таъмирланишини ва ҳ.к. киритиш мумкин.
Зарар деганда, ҳақиқий зарар ва бой берилган фойда тушунилади.
Ҳақиқий зарарга ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган ҳаражатлари, унинг
мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши киритилади. Бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари бой
берилган фойда ҳисобланади (қар. 14-моддага шарҳ).
шуни унутмаслик керакки, мажбуриятлар зарар етказилиши
натижасида ҳам вужудга келиши мумкин. шу сабабли, давлат
органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларининг
ёки ана шу органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракат-
сизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар
бир хил даражада ва тўла ҳажмда ундириб олинади.
2. Нархнинг тўғри белгиланиши зарарни ҳақиқатда ундириб
олинишида муҳим. Нархлар ўзгариши, хусусан мажбуриятни бажа-
риш муддати ва жойига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Зарар
ундириб олинаётган пайтдаги инфляцияни ҳисобга олган ҳолда
нархлар мажбурият ижро этилиши лозим бўлган вақт дагидан
анча баланд бўлиши мумкин. шу
муносабат билан кредитор
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 324-модданинг 2-қисмида
нархни аниқлашда кредитор талаби ихтиёрий қаноатлантирилаётган
пайтда, даъво қўйилган ва ҳатто суд томонидан даъво бўйича қарор
қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олиш
зарурлигидан келиб чиқилган. шу билан бир қаторда шарҳланаётган
модданинг 2-қисмида диспозитив меъёр ўрнатилган бўлиб, унга кўра
қонун ҳужжатларида ёки шартномада нархни аниқлашнинг бошқа
усуллари кўзда тутилиши мумкин.
Бой берилган фойдани аниқлашда, шунингдек, кредитор уни
олиш учун қандай чора-тадбирлар кўрганлиги ва шу мақсадда олиб
борилган зарур тайёргарчилик ишлари ҳисобга олинади. Бундай
710
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
чора-тадбирлар қаторига учинчи шахслар
билан тузилган товар
етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар, қарздордан маблағлар
олиниши ҳисобидан пудрат ишлари, хоналар ва биноларни,
транспортни учинчи шахслар билан шартномавий муносабатларга
кириш орқали тайёрлаш ва ҳ.к. киритилади.
3. Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги
163-сонли қарорида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни
ҳал этишда зарар кўрган тараф амалга оширган ҳаражатларнинг
зарурлиги ва уларнинг таркибий миқдори асосланган ҳисоб-китоблар,
далиллар, жумладан, тақдим этилган товардаги, иш ва хизматдаги
камчиликларни бартараф этишга сарфланган ҳаражат лар сметаси
(калкуляция); мажбуриятларнинг
бузилиши учун жавобгарлик
миқдори белгилаб қўйилган шартнома ва ш.к. билан тасдиқланиши
шарт. Олинмай қолган даромад (бой берилган фойда) миқдорини
агар мажбурият бажарилган тақдирда кредитор сарфлаши зарур
бўлган оқилона ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши
зарур. хусусан, хом-ашё ёки бутловчи маҳсулотларнинг тўлиқ етказиб
берилмаганлиги сабабли олинмай қолган фойда кўринишидаги
зарарни ундириш тўғрисидаги талаб бўйича даромад миқдорини
аниқлашда харидорлар билан тузилган шартномалар асосида тайёр
товарларни сотиш баҳосидан етказиб берилмаган хом-ашёнинг
ёки бутловчи маҳсулотларнинг қийматини, транспорт ва тайёрлаш
ҳаражатларини ҳамда товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа
сарфларни чиқариб ташлаган ҳолда белгиланади (19-банд).
Do'stlaringiz bilan baham: