Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Неустойкани камайтириш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet340/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   407
326-модда. Неустойкани камайтириш
Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбу-
риятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд 
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай 
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг 
мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга 
олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини 
ҳисоб га олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камай-
тириш ҳуқуқига эга.
1. Ушбу шарҳланаётган нормани қўллаш учун неустойканинг 
мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб 
турган бўлиши шарт ва у муайян шароитдан келиб чиққан ҳолда 
суд томонидан аниқланади. Биринчи навбатда қарздор томонидан 


713
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
мажбуриятнинг бузилишидан кредиторга етказилган салбий 
оқибатлар, яъни ҳақиқий зарар миқдори баҳоланади. Неустойкани 
камайтириш учун қарздор мажбуриятни бажариш юзасидан чора 
кўрганлигининг исботини судга тақдим этиши зарур, уларни ҳисобга 
олган ҳолда қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилганлик 
даражаси аниқланади.
мажбурият тарафлари – кредитор ёки қарздор сифатида битта ёки 
бир вақтнинг ўзида бир неча шахс қатнашиши мумкин. шу сабабли 
мажбуриятда кўрсатилган қатнашуви барча шахсларнинг мулкий 
аҳволи ҳисобга олинади.
2. Кредитор манфаатлари неустойка камайтирилган ҳолда зарар 
қай даражада қопланишига қараб аниқланади. Ҳар қандай ҳолатда 
ҳам кредитор томонидан кўрилган зарар тўлиқ ҳажмда қопланиши 
шарт.
Айрим ҳолларда неустойка ва мажбуриятнинг бузилиши 
оқибатларидан қатъий назар суд неустойкани камайтириш ҳуқуқига 
эга. Бу ҳолда ҳам қарздор, ҳам кредиторнинг манфаатлари ҳисобга 
олинади.
Суд фақат шартномавий неустойканинг ўзини камайтириши ҳам 
мумкин. Агар неустойканинг миқдори қонун томонидан (ФК 263-м.) 
белгиланган бўлса, суд уни камайтириш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Аммо мажбуриятни бажармаслик ёки лозим даражада 
бажармаслик кредитор айбига боғлиқ бўлса, ФКнинг 335-моддаси 
қоидалари қўлланилади, унга кўра суд ишнинг ҳолатига қараб, 
мажбуриятда кўрсатилган неустойка шартномавийми ёки қонунийми 
эканлигидан қатъий назар, неустойка миқдорини камайтиришга ёки 
кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли 
қарорининг 13-бандига мувофиқ неустойка (пеня, жарима) миқдорини 
аниқлашда шартноманинг қайси банди талаблари қанчалик даражада 
бузилганлиги, тарафлар тақдим этаётган ҳисоб-китобларда қайси 
давр учун ва қанча миқдорда жавобгарлик кўзда тутилаётганлигини, 
у қайси қонун ёки шартноманинг бандига асосан белгиланганлигини 
асослантиришлари, зарур ҳолларда неустойканинг ҳисоб-кито-
бини қайта ҳисоблаб чиқишлари, тарафларнинг талаби билан мута-
хас сисларни ҳисоб-китобларни аниқлаш учун жалб этишлари, 
экспертиза тайинлашлари лозим. Олий хўжалик суди Пленумининг 
15.06.2007 й.даги 163-сонли қарори 4-моддасига мувофиқ судлар 


714
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқ-
дори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан 
кам бўлмаслиги лозим. ФКнинг 263-моддаси 2-қисмига мувофиқ 
томонларнинг келишуви асосида қонунда белгиланган неустойка 
(қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундириб 
олинаётган сумманинг камайтирилиши учун асос бўла олмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish