ЎҚИТУВЧИНИНГ ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан иш ҳақига устамани ололмай сарсон бўлиб юрган фуқаро Ҳ.Э. амалий ёрдам сўраб судга мурожаат қилган.
Мазкур иш фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан 2022 йил 20 октябрь куни кўриб чиқилгач, суд қарорга асосан, ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимидан фуқаро Ҳ.Э фойдасига 4 миллион 356 минг сўм иш ҳақига устама тўлиғи билан ундириб берилди.
Феруз БАХРИДДИНОВ,
Бюронинг Каттақўрғон шаҳар
бўлими давлат ижрочиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |