[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқлар ва йиғимлар / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ: 1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ: 1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
2. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4 — 7-иловаларга мувофиқ белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўн кун муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомларни;
туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.
[ОКОЗ: 1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.