Bog'liq Айланмадан олинадиган солиқнинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамиятини ошириш
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 5
бажариш ихтиёрий эканлиги белгиланди. Кичик корхоналар учун ягона
солиқнинг жорий қилиниши солиқ ҳисоб-китобларини осонлаштирди ҳамда
улар бир нечта солиқ тури ўрнига фақатгина битта ягона солиқ бўйича солиқ
идораларига солиқ ҳисоб-китобини топшириш имкониятига эга бўлдилар.
Микрофирмалар ва кичик корхоналарни жадал ривожлантиришни
янада рағбатлантириш ҳамда уларнинг мамлакат иқтисодиётида аҳамиятини
ва улушини тубдан ошириш мақсадида 2005 йил 1 июлдан бошлаб кичик
бизнес субъектларининг баъзи тоифалари учун ягона солиқ тўлови жорий
қилинди. Ягона солиқ тўлови бирхиллаштирилган бўлиб, қуйидаги мажбурий
тўловлар ўрнига жорий қилинди:
- ягона солиқ;
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси
ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар.
Микрофирма ва кичик корхоналар ўз хоҳишларига кўра ягона солиқ
тўловини ёки солиқ қонунчилигида назарда тутилган барча солиқлар ва
мажбурий тўловларни тўлашлари ихтиёрий қилиб белгиланди.
Ягона
солиқ
тўлови
бир
нечта
мажбурий
тўловларнинг
унификациялаштирилган тури бўлиб, у ўзида ягона солиқ, бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб
таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларни мужассамлаштирган. Кичик
бизнес субъектлари зиммасидаги солиқ юкининг камайтирилганлиги ва
давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш
билан боғлиқ мажбуриятларнинг бекор қилинганлиги ушбу соҳа субъектлари
учун солиқ маъмурчилигини анча енгиллаштирди.
Шунга
қарамасдан
солиққа
тортишнинг
соддалаштирилган
тартибларига, жумладан ягона солиқ тўловига кенг эътибор берилиши
натижасида умумбелгиланган тартибда ва соддалаштирилган тартибда солиқ
тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларида катта тафовутнинг вужудга келиши,
эркин
рақобат
муҳитининг
бузилиши,
солиқ
тўловчиларни
соддалаштирилган солиққа тортиш тартибида қолиши учун яширин
иқтисодиётнинг авж олиши, ишловчилар сонини белгиланган мезон
доирасида сақлаб қолишнинг турли йўлларидан фойдаланиш, янги иш
ўринларини яратишга рағбатнинг йўқлиги, шартнома тузмасдан ходимларни
ишлатиш ҳоллари кузатилди.
Шу
боис,
Ўзбекистон
Республикасининг
солиқ
сиёсатини
такомиллаштириш концепциясини асосий йўналаишларидан бири сифатида
“иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ
солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича
солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки
даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш” белгиланди[1].
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқ солишнинг соддалаштирилган
тартиби махсус солиқ режимлари сифатида қайд этилган. Айланмадан
олинадиган солиқ махсус солиқ режимларининг асосий турларидан биридир.
Айланмадан олинадиган солиқ элементлари муайян даражада ягона
солиқ тўлови элементларига яқин бўлсада, туб жиҳатдан кескин фарқ қилади.