“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
8
2-жадвал
Давлат бюджети даромадларида айланмадан олинадиган солиқ бўйича
тушумни ҳудудлар бўйича шаклланиш динамикаси
(фоизда)
[14]
№
Ҳудудлар номи
Йиллар
2015-2019
йиллар
ўртача
2015
2016
2017
2018
2019
1.
Қорақалпоғистон
Республикаси
2,9
2,8
2,7
2,9
4,3
3,1
2.
Андижон вилояти
4,2
4,1
4,0
3,7
5,0
4,2
3.
Бухоро вилояти
4,5
4,4
4,1
4,1
5,3
4,5
4.
Жиззах вилояти
2,0
2,0
2,0
2,3
2,5
2,1
5.
Қашқадарё вилояти
4,6
4,4
4,1
3,8
5,6
4,5
6.
Навоий вилояти
2,1
1,8
1,8
2,0
2,5
2,0
7.
Наманган вилояти
4,1
4,0
3,7
3,6
4,9
4,1
8.
Самарқанд вилояти
6,4
6,7
6,4
6,0
5,9
6,3
9.
Сурхондарё вилояти
2,9
3,2
3,1
3,0
3,3
3,1
10.
Сирдарё вилояти
1,5
1,6
1,6
1,6
2,2
1,7
11.
Тошкент вилояти
10,8
10,9
11,0
9,6
10,6
10,6
12.
Фарғона вилояти
6,1
6,0
5,9
5,6
5,8
5,9
13.
Хоразм вилояти
3,5
2,9
2,8
2,9
3,5
3,1
14.
Тошкент шаҳри
44,5
45,2
46,8
48,8
38,7
44,8
Республика бўйича жами
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
-
Эътиборли жиҳати айланмадан олинадиган солиқ тушумининг
қарийиб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиши, Тошкент шаҳрида
айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари сонининг кўплиги, бошқа
ҳудудларга қараганда тадбиркорлик фаолиятининг яхши ривожланганлигини
кўрсатмоқда.
3-жадвал
Давлат бюджети даромадларида айланмадан олинадиган солиқ тушумини
асосий солиқ тўловчилари бўйича шаклланиш динамикаси
(фоизда) [14]
№
Кўрсаткичлар
Йиллар
2015-2019
йиллар
ўртача
2015
2016
2017
2018
2019
1.
Микрофирма ва кичик
корхоналар, шу жумладан,
айрим тоифадаги корхоналар
49,7
48,7
50,6
55,2
86,9
58,2
2.
Савдо ва умумий овқатланиш
корхоналари
50,3
51,3
49,4
44,8
13,1
41,8
Республика бўйича жами
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
-
Давлат бюджети даромадларида айланмадан олинадиган солиқ
тушумини асосий солиқ тўловчилари ҳамда савдо ва умумий овқатланиш
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
9
корхоналари бўйича шаклланиш динамикасининг таҳлили кўрсатмоқдаки,
жами айланмадан олинадиган солиқ тушумида микрофирма ва кичик
корхоналарнинг улуши 2015 йилдан 2019 йилга қадар мунтазам ўсиши
кузатилиб, мос равишда 49,7 фоиздан 86,9 фоизгача ўсгани ҳолда, таҳлил
қилинган йилларда ўртача 58,2 фоизни такшил қилган.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг улуши 2015 йилда 50,3
фоизни, 2016 йилда 51,3 фоизни, 2017 йилда 49,4 фоизни, 2018 йилда 44,8
фоизни ташкил этиб, бир қадар камайиши кузатилгани ҳолда, 2019 йилда
13,1 фоизни ташкил қилиб кескин равишда камайган.
Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, солиқ концепциясининг қабул қилиниши
натижасида савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг кўпчилиги ҚҚС
ва фойда солиғини тўлашга ўтган. Эътиборли жиҳати, янги таҳрирдаги солиқ
кодекси қабул қилингунга қадар солиқ қонунчилигида ишловчилари сонидан
қатъий назар барча савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ягона солиқ
тўловини тўлашлари белгиланган эди. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш
каби соҳаларда фаолият кўрсатган тадбиркорлик субъектларидан фарқли
равишда савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун солиққа
тортишнинг фақатгина соддалаштирилган тартиби, яъни ягона солиқ тўлови
амал
қилган. Шу
боис,
солиқ
концепцияси
доирасида
солиқ
мажбуриятларининг хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик товар
айланмасига боғлиқ ҳолда белгиланиши натижасида ушбу корхоналарнинг
айланмадан олинадиган солиқ тушумларидаги улушини кескин равишда
камайишига олиб келган.
Қайд этилганидек, айланмадан олинадиган солиқни юридик шахслар
билан бирга, солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан
олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача
бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам тўлайдилар. 2019 йилда улар
томонидан тўланган айланмадан олинадиган солиқ 174 464,2 млн.сўмни ёки
жами айланмадан олинадиган солиқни 8,8 фоизини ташкил этган
[14]
.
Айланмадан олинадиган солиқнинг давлат бюджети даромадларини
шакллантиришдаги аҳамиятини таҳлили кўрсатмоқдаки, бугунги кунда уни
давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти сезиларли
даражада юқори эмас.
Сўнгги йилларда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, янги таҳрирдаги
солиқ кодексининг қабул қилиниши солиқ муносабатларини тартибга
солишда муайян қулайликлар яратди. Шунга қарамасдан, амалдаги солиқ
кодексида айрим мураккабликлар, ноаниқликлар мавжуд. Бу ҳолат
тадбиркорлик
субъектларининг
солиқ
мажбуриятларида
муайян
қийинчиликлар туғдирмоқда. Жумладан, солиқ кодексининг 461-моддаси
1 ва 2-бандларида айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар келтирилган.
Солиқ қонунчилигида айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ихтиёрий
равишда унинг ўрнига қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга
ўтиши мумкинлиги қайд этилган. Лекин Солиқ кодексининг 462-моддаси
биринчи қисмида “Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида
кўрсатилган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини
Do'stlaringiz bilan baham: |