Сафарова нодира ашуралиевна


айланмадан олинадиган солиқ улушининг ўзгариши



Download 310,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana25.02.2022
Hajmi310,15 Kb.
#299078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Айланмадан олинадиган солиқнинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамиятини ошириш

айланмадан олинадиган солиқ улушининг ўзгариши 
(фоизда) [13] 
 
 № 
Кўрсаткичлар 
Йиллар 
2015 
2016 
2017 
2018 
2019 
2020 
1.
Айланмадан олинадиган 
солиқ* 
100,0 
100,0 
100,0 
100,0 
100,0 
100,0 
2.
Айланмадан олинадиган 
солиқнинг бюджет 
даромадларидаги улуши 
6,6 
7,2 
7,0 
6,0 
1,8 
1,0 
3.
Айланмадан олинадиган 
солиқнинг тўғри 
солиқлардаги улуши 
27,3 
30,0 
30,0 
30,1 
6,3 
3,0 
* 2015-2018 йиллар давлат бюджети параметрларида айланмадан олинадиган солиқ ягона 
солиқ тўлови сифатида қайд қилинган. 
2015-2018 йилларда ягона солиқ тўловининг давлат бюджети 


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 

даромадларидаги ва тўғри солиқлар таркибидаги улуши барқарор бўлгани 
ҳолда, 2019 ва 2020 йиллар давомида кескин пасайиши кузатилган. 
Жумладан, 2015 йилда айланмадан олинадиган солиқ (ягона солиқ 
тўлови)нинг бюджет даромадларидаги улуши 6,6 фоизни ташкил этгани 
ҳолда, 2020 йилда 1,0 фоизни ташкил қилган (5,6 пунктга камайган). Унинг 
тўғри солиқлар таркибидаги улуши эса 2015 йилда 27,3 фоизни ташкил 
этгани ҳолда, 2020 йилда 3,0 фоизни ташкил қилган (24,3 пунктга камайган). 
Айланмадан олинадиган солиқ улушининг кескин камайиши бевосита 
Ўзбекистон Республикасининг солиқ концепциясини қабул қилиниши билан 
боғлиқ. 2019 йилга қадар мамлакатимиз солиқ тизимида соддалаштирилган 
солиққа тортиш тартибларига кенг эътибор қаратилиши натижасида жуда 
кўплаб тадбиркорлик субъектларининг соддалаштирилган тартибда солиқ 
тўлашларига имконият яратилди.
Қайд этилганидек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари 
сонининг кескин камайиши мос равишда унинг бюджет даромадларидаги 
улушининг ҳам камайиши кузатилди. Айланмадан олинадиган солиқ 
тўловчилари сонининг кескин камайишига асосий сабаб солиқ сиёсати 
концепцияси доирасида йиллик товар айланмаси бир миллиард сўмдан ошган 
тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғини тўлаш мажбуриятининг 
юклатилганлигидир.
Айланмадан олинадиган солиқ суммасига ва унинг давлат бюджети 
даромадларидаги аҳамиятига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири унинг 
ставкасидир. Бугунги кунда айланмадан олинадиган солиқнинг асосий 
ставкаси 4 фоиз бўлгани ҳолда, божхона брокерлари ва оммавий томоша 
тадбирларини ўтказувчиларга 5 фоиз, ломбардларга 25 фоиз, суғурта 
агентларига 13 фоиз, мол-мулкини ижарага беришга ихтисослашган юридик 
шахсларга 8 фоиз, умумий овқатланиш корхоналарига жойлашган жойига 
қараб 4 фоиздан 8 фоизгача, чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчиларга 
жойлашган жойига қараб 1 фоиздан 4 фоизгача, дорихона ташкилотларига 
жойлашган жойига қараб 1 фоиздан 3 фоизгача, электрон тижорат 
субъектларига 2 фоиз миқдорида айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 
белгиланган [12].
Шу ўринда айланмадан олинадиган солиқнинг республикамиз 
ҳудудлари бўйича шаклланиш динамикасини 2-жадвал маълумотлари 
асосида таҳлил қиламиз. Сўнги 5 йил давомида давлат бюджети 
даромадларида айланмадан олинадиган солиқ (ягона солиқ тўлови) 
тушумини ҳудудлар бўйича шаклланиш динамикасининг таҳлили 
кўрсатмоқдаки, бу борада жиддий ўзгариш кузатилмаган. Таҳлил қилинган 
йилларда энг кўп солиқ тушуми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, ўртача 44,8 
фоизни ташкил этган. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳиссасига 10,6 фоиз, 
Самарқанд вилояти ҳиссасига 6,3 фоиз, Фарғона вилояти ҳиссасига 5,9 фоиз 
тўғри келгани ҳолда, бошқа вилоятларда унинг улуши бир қадар паст бўлган. 



Download 310,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish