“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
4
билан таъминлаш лозимлиги борасидаги ғоя асосида ягона солиқ назарияси
вужудга келди, ривожланди ва бугунги кунга келиб, кўплаб мамлакатлар
солиқ амалиётида қўлланилиб келинмоқда”[10].
Кўплаб давлатлар, айниқса ривожланаётган давлатлар солиқ
амалиётида ягона солиқ назарияси ғояларини ўзида ифода этувчи солиққа
тортишнинг соддалаштирилган тартиблари амал қилмоқда. Солиққа
тортишнинг соддалаштирилиши муайян соҳа, тармоқ, тадбиркорлик
субъектлари
фаолиятини
ривожлантириш
учун
уларнинг
солиқ
мажбуриятларини соддалаштириш, енгиллаштириш орқали қулайлик
яратишдир. “Ягона солиқ ҳақидаги назарияда унинг манбаини янгидан
яратилган қийматни қиймат эквивалентида тақсимловчи даромаддан
олинадиган солиқларга таянади. Демак, ягона солиқ тизими аввало солиқ
механизмини соддалаштириш мақсадидаги даромаддан олинадиган солиқни
жорий қилишга асосланади”[8].
Мамлакатимиз солиқ тизимида кенг қўлланилган соддалаштирилган
солиқ тизими МДҲ мамлакатлари солиқ амалиётига нисбатан яқин тизим
ҳисобланади. Масалан, Россия Федерациясида ҳам соддалаштирилган солиқ
тизими амал қилиб, кичик бизнес субъектларига солиқ юкини камайтиришга,
шунингдек солиқни ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисобини юритишни
осонлаштиришга ва соддалаштиришга қаратилган махсус солиқ режими
ҳисобланади. Соддалаштирилган солиқа тортиш тизими юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан Россия Федерациясининг солиқлар
ва йиғимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа
солиққа тортиш режимлари билан биргаликда қўлланилади[11].
Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби ушбу тартибда солиқ
тўловчилар манфаатларига хизмат қилади. Чунки соддалаштирилган солиқ
тизимида солиқ юки нисбатан кам бўлади, солиқ ҳисоб-китоблари
осонлашади, солиқ базасини ҳисоблашга кам вақт сарф қилинади ва
бошқалар. Шунинг учун ягона солиқ назариясининг ғояларидан турли
мақсадларда фойдаланилади. “Ягона солиқни жорий этиш ғояси ўрта
асрлардан эътиборан оммабоп ҳисобланган, ҳаттоки (масалан, XVIII асрда
Англияда) айрим партиялар ягона солиқни партиянинг асосий шиори қилиб
олган. Ягона солиқ назарияси тарафдорлари ягона солиқ ўрнатилганидан
сўнг, камбағаллик барҳам топиши, иш ҳақи ошиши, ҳар қандай саноат
тармоғида ишлаб чиқариш ўсиши юз беришини таъкидлаб, солиққа
тортишнинг объекти сифатида фойдаланиш учун ер, харажатлар, кўчмас
мулк, даромадлар, капитал каби предметларни таклиф қилганлар”[10]
.
Ўзбекистон амалиётида соддалаштирилган солиқ тизими қарийиб 20
йилдан ортиқ вақт мобайнида кенг қўлланилиб келинмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги “Кичик
корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш тизимига ўтишни қўллаш
тўғрисида”ги 159-сон қарорига асосан микрофирма ва кичик корхоналар
солиққа тортишнинг умумбелгиланган тартибидан соддалаштирилган, яъни
ихчамлаштирилган тартибига ўтказилди. Бунда кичик корхоналар учун ягона
солиқ тўлаш ёки умумбелгиланган тартибда солиқ мажбуриятларини
Do'stlaringiz bilan baham: |