“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 3
такомиллаштириш масалаларини[7], Қ.Тўхсанов кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиққа тортишни такомиллаштириш
масалаларини[8] тадқиқ қилган.
Иқтисодчиларни
соддалаштирилган
солиқ
тизимига
доир
қарашларининг таҳлили кўсатмоқдаки, улар соддалаштирилган солиқларни
турли жиҳатдан ўрганган, таҳлил қилган ва баҳо берган. Мавжуд
муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф-тавсиялар билдирган. Лекин
мамлакатимиз солиқ амалиётида қўлланилаётган айланмадан олинадиган
солиқни хусусиятлари ва давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги
аҳамиятини оширишга доир тадқиқотлар етарлича амалга оширилмаган.
Таҳлил ва натижалар Мамлакатимиз солиқ тизимига айланмадан олинадиган солиқ
тушунчаси 2019 йил 1 январдан киритилган бўлсада, мазкур солиқ кўп
йиллар давомида дастлаб ягона солиқ, кейинчалик ягона солиқ тўлови
сифатида ундирилган. Ягона солиқ тўловига узоқ вақт соддалаштирилган
тартибда солиқ тўловчи юридик шахслар солиқ мажбуриятларининг асосий
негизи сифатида қаралди. Ҳаттоки, кўплаб амалиётчилар ва иқтисодчи
олимлар ягона солиқ тўловининг ижобий жиҳатларини ҳаддан ортиқ
бўрттириб кўрсатиши, солиқ тизимида унга кўпроқ эътибор қаратилиши
оқибатида, умумбелгиланган тартибда ва соддалаштирилган тартибда солиқ
тўловчи юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятлари ўртасида кескин
тафовут пайдо бўлишига олиб келди. “Умумбелгиланган солиқларни
тўловчилар учун солиқ юки даражасининг юқорилиги, шунингдек, солиқ
солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизимида солиқларни
тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки
даражасидаги фарқнинг сезиларлилиги”[1] соғлом рақобат муҳитини
бузилишига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигига
салбий таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш
концепциясини
қабул
қилиниши
жараёнида
умумбелгиланган
ва
соддалаштирилган солиқ режимлари ўртасида кескин фарқланиш юзага
келганлиги ва унинг оқибатлари ҳақида фикрлар кенгая бошлади. Жумладан,
И.Ниязметов
ўз
тадқиқотларида
“...мамлакат
солиқ
тизимининг
умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқ режимларига асосланганлиги
тадбиркорлик субъектлари ўртасида солиқ юкининг кескин фарқланишига
олиб келган”[9] лигини таъкидлайди.
Айланмадан олинадиган солиқни давлат бюджети даромадларини
шакллантиришдаги
аҳамиятини
ёритишда
унинг
шаклланиши
ва
ривожланишини, бу борадаги мамлакатимиз ва жаҳон тажрибасини тадқиқ
этиш муҳим аҳамиятга эга.
Солиққа
тортишнинг
ривожланиш
босқичларида
солиқларни
соддалаштириш масаласи доимий эътибор марказида бўлган. “... давлат
бюджети даромадларини шакллантиришда кўплаб солиқлар ўрнига шундай
бир ягона солиқ жорий этиш ҳисобига давлат бюджетини зарур маблағлар