Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Ахборотлилик
• Маҳсулот ҳақида маълумот бериш
• Маҳсулот имиджини шакллантириш; 
• Фирма имиджини шакллантириш;
•Фирма фаолияти тўғрисидаги тасавурларни шакллантириш.
Ишонтирувчи: 
• Маҳсулотни сотиб олишга ундаш; 
• Сотишларни амалга ошириш
• Маҳсулотга муносабатни ўзгартириш; 
• Рақобатнинг тескари таъсири. 
Эслатувчи: 
• Хабардорлик ва талабни қўллаб-қуватлаш; 
• Имиджни тасдиқлаш. 
Шу билан бирга реклама фаолияти тўғри олиб борилиши ва 
унга қўйиладиган қонуний талабларга қатъий мос келиши лозим. 
Туроператор реклама фаолиятининг меъёрий асосини 
туризмда рекламани тартибга солиб турувчи қуйидаги қонунчилик 
ҳужжатлари ташкил қилади: 
1.Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги 
Қонуни маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар бозорларида рекламани 
ишлаб чиқиш, жойлаштириш ва тарқатиш жараёнларида юзага 
келадиган муносабатларни тартибга солиб туради. Шу қонуннинг 
3-бандида, Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисдаги 
қонунчилиги ушбу Қонун ва шунга мувофиқ қабул қилинган бошқа 
қонунлардан ташкил топиши назарда тутилган. Рекламани ишлаб 
чиқиш, жойлаштириш ва тарқатиш жараёнларида юзага келадиган 
муносабатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фармонлари ва ижроия ҳокимияти органларининг "Реклама 
тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ишлаб чиқиладиган меъёрий-
ҳуқуқий актлар ёрдамида тартибга солиб борилади. 
2.Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, "Ёлғон 
реклама" -бандида айтиладики, рекламада маҳсулотлар, иш ва 
хизматлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчилар ҳақида ғаразли 
мақсадларда 
ёлғон 
маълумотлардан 
фойдаланиш 
ва 
истеъмолчиларга зарар етказиш иш ҳақининг минимал миқдори ёки 
тўлиқ иш ҳақи миқдори ёки судланувчининг икки ойдан беш ойгача 


190 
бошқа даромадлари миқдорида жарима тўлаш; ёхуд 80 соатдан 240 
соатгача мажбурий меҳнат ёхуд 3 ойдан 6 ойгача қамоққа олиш ёки 
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
3.Ўзбекистон 
Республикасининг "Оммавий 
ахборот 
воситалари тўғрисида"ги Қонунида шундай дейилади: "ОАВда, 
реклама ахборотлари ва материалларига махсуслаштирилган 
сифатида рўйхатга олинмаган реклама тарқатиш ҳажми даврий 
босма нашрнинг алоҳида номери ҳажмининг 40 фоизидан; радио ва 
теледастурлар учун - 25 фоиздан ошмаслиги лозим. Таҳририят 
маълумот, таҳририят ва муаллифлик материаллари кўринишда 
жойлаштирилган реклама учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас". 
4.Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматлар 
сертификацияси 
тўғрисида"ги 
Қонунида 
мажбурий 
сертификациядан ўтиши лозим бўлган, аммо мувофиқлик 
сертификатига эга бўлмаган маҳсулотларни реклама қилиш 
таъқиқланади. 
Туроператор турлар сотиш билан боғлиқ каталоглар, реклама 
варақалари ва эълонлардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун 
жавобгар ҳисобланади. 
Турмаҳсулот рекламасининг мураккаблиги шундаки, у бир 
вақтнинг ўзида қатор турли хил жиҳатларни акс эттириши лозим: 
· талабнинг бозор сегментлари бўйича таклифларнинг турли-
туманлиги (масалан, ёш болалардан бошлаб, ўрта синф 
вакилларига қадар ва ВИП-туристлар учун); 
· саёҳат ва сафарлар жойларининг фарқлари (масалан, 
анъанавий йўналишлар - Туркия, Кипр, Италия, Испания, 
Марокко, Бали, Кения ва ҳоказо каби янги йўналишлар); 
· туризмнинг 
турли 
кўринишлари (спорт, тарихий, 
соғломлаштириш ва бошқалар). 
Кўпинча, бир 
реклама 
ахборотида 
маҳсулотни 
ҳаракатлантирувчи ҳар учала ташкил қилувчини ҳам ҳисобга олиш 
талаб 
қилинади (йўналиш, сафарлар 
кўринишлари 
ва 
истеъмолчилар категориялари бўйича ажратилган таклифлар). 
Бунда рекламанинг қуйидаги асосий принципларини ҳисобга 
олиш зарур:
· реклама қисқа бўлиши лозим, акс ҳолда у охиригача қабул 
қилинмайди;


191 
· реклама мижозларга тушунарли бўлиши керак, чунки онгли 
қабул қилинган нарсалар одатда хотирада кўпроқ сақланиб 
қолади; 
· ахборотнинг бошидаги ва охиридаги хабарлар ахборотнинг 
ўртасида келтириладиган маълумотларга қараганда яхши 
эсда қолади. Реклама ахбороти макети ва матнини тузишда 
асосий маълумот билан бошлаб, у билан тугатиш учун уни 
олдиндан ажратиб олиш лозим; 
· маълумотлар одатий тушунчаларга, ишончлар, фикрларга 
зид бўлмаса, енгил қабул қилинади ва яхши эслаб қолинади; 
· жамият ҳаётининг асосий тенденсиялари руҳиятини ҳам 
ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун аҳоли ичида ижтимоий 
сўровлар, яъни маркетинг тадқиқотларини ўтказиш керак. 
Фақат шу орқали мижозларга нима ёқишини билиб олиш 
мумкин. 
Туристик фирмадаги реклама бўйича тактик қарорлар ўз 
ичига 3 блок саволларни олади: 
· реклама воситалари ёки реклама ташувчиларни танлаш; 
· реклама эълонларига тўловлар ва харажатларни назорат 
қилиш;
· реклама мурожаатномаларининг чиқиш графиги. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish