Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Реклама воситаларини танлаш. Ҳар бир алоҳида 
ҳолатларда реклама ташувчилар самарадорлиги ва зарурияти 
аниқланади ва юқорида келтирилган тушунча ҳамда таърифлар 
асосида потенциал туристларга у ёки бу оммавий ахборот 
воситалари орқали реклама мурожаатлари чиқариш мақсадга 
мувофиқлиги кўриб чиқилади. 
 
14.3.Реклама эълонлари учун тўловлар ва харажатларни 
назорат қилиш. 
Реклама компанияси учун тўловларни амалга ошириш учун 
туристик фирмада қуйидаги кўрсаткичларни бирлаштириб 
турадиган харажатлар сметаси тузилади: 
· реклама ассигнованиялари суммаси; 
· реклама тадбирлари ҳажми; 
· реклама воситалари ёки реклама ташувчиларда нашр қилиш 
учун тариф ставкалари (ёки нархлар). 
Реклама нашрларининг нархлари ёки тарифлари ҳаракатчан 
ҳисобланади ва буюртма шартлари таъсирида сезиларли даражада 
арзон бўлиши мумкин. Бундай шароитларда реклама ташувчиларда 
реклама нашрлари учун нархлар ва тариф ставкаларини билиш ва 
улардан моҳирона фойдаланиш туризм рекламаси билан 
шуғулланадиган ходимлар учун аҳамиятли талаб ҳисобланади. 


193 
Газеталарда реклама қийматини ҳисоблаш бирлиги қатор (ёки 
агат) ҳисобланади. Матбуотдаги турли тижорат рекламалари 
нархларини солиштирганда, уларни умумий маҳражга, яъни, "бир 
нусхадаги бир қатор учун" нархига келтирилади. 
Тўлалигича молиялаштирилганда бир реклама берувчи 
дастурни сотиб олади ва фойдаланади. Навбат билан 
молиялаштиришда эса дастурни, ҳаражатларни навбат билан 
кўтарадиган икки реклама берувчи сотиб олади. Ҳиссавий 
молиялаштиришда икки ёки бир неча реклама берувчи дастурни 
сотиб 
олишади 
ва 
дастурнинг 
алоҳида 
қисмларидан 
фойдаланишади. Телевидения бўйича реклама тарифлари кўрсатув 
вақти ва дастур мазмунига кўра турлича бўлиши мумкин. ТВдан 
фарқли равишда радиостанциялар сутканинг қайси вақтида реклама 
берилишидан қатъий назар ягона тариф бўйича ҳақ оладилар. 
Нашрлар графиги оммавий ахборот воситаларида реклама 
эълонларининг чиқарилиш саналарини ва муддатларини кўзда 
тутади. Туризмда бу муддатлар туристик саёҳатларнинг равшан 
тасвирланган 
мавсумийлиги 
билан, шунингдек, туристик 
фирмаларнинг кейинги йил учун туристик саёҳатларни брон 
қилишнинг оммавий талабномаларини қабул қилишда кузги-қишки 
анъана билан мувофиқлашади. 
Реклама эълонларини жойлаштириш частотаси ва муддатлари 
у ёки бу реклама ташувчилар хусусиятларига боғлиқ. Газета, радио 
ва телевиденияда берилган рекламалар мижозлар билан ўткинчи 
реклама учрашувини юзага келтиради. Шу сабабли бундай 
учрашувларни нисбатан барқарор қилиш учун такрорланиб турувчи 
реклама эълонлари серияларини тайёрлаш зарурдир. Бу ҳолатлар 
маркетингнинг умумий вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқиладиган 
нашрлар графигида ҳисобга олиниши лозим. 
Рекламани жойлаштириш самарадорлигини қаттиқ назорат 
қилиш зарур. Бунга турфирма офисига келувчи мижозлар ва 
ташриф буюрувчилар орасида, фирма ва унинг турмаҳсулотлари 
ҳақидаги маълумотларни қаердан олганликлари тўғрисидаги 
сўровлар ўтказиш йўли билан эришиш мумкин. Рекламага қилинган 
ҳаражатлар реклама ташувчилари билан, сотилган турлар бўйича 
тушумлар солиштирилади ва шу асосда нисбатан самарали реклама 
воситалари аниқланади. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish