Таянч сўз ва иборалар: сотиш канали, сотишнинг ички
каналлари, сотишнинг ташқи каналлари, хусусий сотишлар бюроси,
анъанавий турмаҳсулотни сотиш, ноанъанавий турмаҳсулотни
сотиш, улгуржи туристик фирмалар, чакана туристик фирмалар.
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар:
1.Турмаҳсулотни сотишнинг асосий каналларини санаб беринг.
2.Сотиш канали нима дегани? Туроператор турмаҳсулотини
сотишнинг бозор каналлари кўринишларини санаб беринг.
3.Туристик маҳсулотни сотишнинг анъанавий ва ноанъанавий
шаклларини тушунтириб беринг.
4.Сотиш бўйича ҳамкорларни танлашда қайси асосий жиҳатларини
ҳисобга олиш зарур?
5.Потенциал ҳамкорнинг фаолият қобилияти нима дегани ва уни
баҳолаш усуллари қандай?
6.Турагентларни танлашда туроператорлар томонидан қандай
омиллар эътиборга олинади?
188
XIV.Мавзу.Туристик маҳсулотларни реклама қилиш
Режа:
14.1.Туризмда рекламанинг аҳамияти.
14.2.Реклама воситалари ёки реклама ташувчиларни танлаш.
14.3.Реклама эълонлари учун тўловлар ва ҳаражатларни
назорат қилиш.
14.1.Туризмда рекламанинг аҳамияти.
Туроператорлик йўналишидаги деярли барча фирмалар,
албатта, реклама орқали ўз маҳсулотлари ҳақида истеъмолчиларга
хабар бериш билан шуғулланишади. Бу туристик маҳсулот
ҳаракатининг зарур элементларидан биридир.
Реклама - бу турмаҳсулот ва истеъмолчи орасидаги билвосита
алоқа шаклидир. Рекламада оммавий алоқа воситаларидан, айниқса,
каталог, брошура, афиша
каби
нашр
материалларидан
фойдаланилади. Реклама мақсади - диққатни жалб этиш, қизиқиш
уйғотиш, истеъмолчиларга маълумот етказиш ва уни маълум
тартибда ҳаракат қилишга мажбур қилиш (масалан, турагент билан
боғланиш, қўшимча маълумотлар сўраб олиш ва ҳоказо).
Турмаҳсулот ишлаб чиқиш - бу ҳали ҳаммаси етарли дегани эмас, у
ўз мижозини топишлиги асосийсидир. Бунда ранг-баранг бўлган
реклама катта рол ўйнайди.
Туризм индустриясида рекламанинг ажралиб турадиган
томони унинг маҳсулоти хусусияти билан аниқланади ва
қуйидагича мазмун касб этади:
• туристик реклама, унинг ёрдамида олға сурилаётган
ахборотлар тўғрилиги ва аниқлиги учун катта масъулиятга эга;
• анъанавий маҳсулотлардан фарқли равишда доимий сифат,
таъм, фойдалиликка эга бўлмаган хизматлар рекламаси, маълумот
етказиш ва тарғибот каби вазифаларнинг ривожланишига
муҳтождир;
туристик хизматлар хусусиятлари туристлар қизиқадиган
объектларни нисбатан тўлароқ акс эттирадиган кўрсатма
воситаларидан фойдаланиш заруриятини кўзда тутади, шунинг
учун бу ерда, кўпинча, фотоматериаллар, суратлар, чиройли изоҳ
маҳсулотларидан фойдаланилади;
• реклама туризмнинг доимий йўлдоши ҳисобланади ва
одамларга нафақат саёҳатгача, балки саёҳат даврида ва ундан кейин
189
ҳам хизмат қилади. Бу унга алоҳида масъулият юклайди ва бошқа
маҳсулот ва хизматларга хос бўлмаган хусусиятларни беради.
Туризмда рекламанинг типик мақсадлари қуйидагилардир:
Do'stlaringiz bilan baham: |