194
Таянч сўз ва иборалар: реклама, туризмда реклама, турфирма
рекламаси,
реклама воситалари, реклама ташувчилари, реклама
нашрлари, турмаҳсулот рекламаси.
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар:
1. Туроператор маҳсулотини сотиш (ҳаракатлантириш) тизимига
нималар киради?
2. Реклама ўзи нима дегани ва унинг мақсадлари қандай?
3. Турмаҳсулот рекламасининг мураккаблиги нимада?
4. Рекламанинг асосий принциплари қандай?
5. Реклама фаолиятининг меъёрий асоси ҳақида нимани биласиз?
6.Туроператор турларни сотиш бўйича ўз каталоглари, рекламаси
ва
эълонларидаги маълумотлар тўғрилиги учун жавобгарлик чоралари
қандай?
195
XV.Мавзу. Туристик маҳсулотларни сотилишида қизиқтириш
ва тарғиб қилиш ишлари
Режа:
15.1.Истеъмолчиларни (туристларни) рағбатлантириш.
15.2.Чакана турагентларни рағбатлантириш.
15.3.Туризмни ташвиқот қилиш.
15.1.
Истеъмолчиларни (туристларни) рағбатлантириш.
Истеъмолчиларни рағбатлантириш
вазифалари орасида
асосийлари қуйидагилардир: таклиф этилаётган турлар ёки алоҳида
хизматларнинг
нисбатан
интенсив
истеъмол
қилинишини
рағбатлантириш, туристларни
улар
аввал
фойдаланмаган
хизматларни сотиб олишга ундаш, рақобатчилар
хизматларидан
фойдаланаётганлар эътиборини туристик таклифга жалб қилиш.
Рағбатлантириш воситалари:
· туристик
хизматлар
ва
сафарларни
белгиланган
муддатлардан олдин брон қилиш ҳолларида эълон қилинган
нархлардан чегирмалар бериш. Бу усул кўп сонли
харидорларни туристик сафарларни
аввалдан нисбатан паст
нархларда сотиб олиш имконияти билан қизиқтириш
мақсадига эгадир;
· агар турист сафарнинг максимал ўзоқ муддатли турини
сотиб олса, қўшимча 1-3 кун мобайнида бепул хизмат
кўрсатишнинг таклиф этилиши. Масалан, турист 20 кун
муддатли тур
сотиб олса, унга қўшимча равишда яна 1 -3 кун
бепул хизмат кўрсата олиши мумкин;
· комплекс хизмат кўрсатишга баъзи бепул қўшимча
хизматларни қўшиш (масалан, диско-клубга, плажга кириш,
мини-голф, теннис кортларидан фойдаланиш);
· фирма томонидан матбуот, радио ва ТВда туризм саволлари
бўйича викториналар ўтказиш ва ғолиб
бепул туристик
сафар кўринишида мукофот билан тақдирланади. Шундай
йўл билан фирма қўшимча потенциал мижозлар сони
диққатини ўзига жалб қилади;
· фирма томонидан ташкил қилинадиган тур бўйича саёҳат
қилаётган туристларга бепул фирма сувенирларини (йўл
сумкалари, ручкалар ва ҳоказолар) кенг миқёсда бериб
чиқиш. Урғу туристлар назарида фирма мавқеининг
196
оширилишига ва уларни ўз доимий мижозлари қаторига
бирлаштиришга берилади;
· фирманинг доимий мижозларини меҳмонхоналарда нисбатан
ҳашаматли номерларда, ресторанларда, шинам жойларда
жойлаштириш, гуллар, мевали вазалар, нисбатан қиммат
сувенирлар тақдим этиш, шунингдек, байрам муносабатлари
билан
табрикномалар юбориш, хизмат кўрсатишда алоҳида
эътибор кўрсатиш;
· юбилей (1-, 10-, 100-, 1000-) харидорларининг тантанали
маросимларини ўтказиш. Шу муносабат билан матбуот, ТВ
ва радиода ахборотлар бериб бориш. Юбиларларга
қимматбаҳо совғалар тақдим этиш ёки уларга имтиёзлар
бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: