Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Чакана турагентларни рағбатлантириш



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

 
15.2.Чакана турагентларни рағбатлантириш. 
 Чакана туристик фирмаларни рағбатлантириш вазифаларига 
қуйидагилар киради: ўз савдо фаолиятлари объектлари таркибига 
янги туристик хизматларни киритганликлари учун уларни 
рағбатлантириш, рақобатчилар томонидан амалга оширилаётган 
рағбатлантириш чораларининг олдини олиш, чакана фирмаларда 
ҳамкорликка тарафдорликни шакллантириш, ўз таклифлари билан 
янги савдо нуқталарига чиқиш. 
Рағбатлантириш воситалари: 
· белгиланган квоталардан ортиқча сотилган туристик 
саёҳатлар учун ошиб борувчи комиссионлар белгилаш; 
· гуруҳли саёҳатларга сотишлар ҳажми ошган ҳолларда, 
айниқса, номавсум пайтларда эълон қилинган нархлардан 
чегирмалар бериш; 
· сафар давомида туристик гуруҳни кузатиб борадиган чакана 
фирмалар ходимларига бепул хизмат кўрсатишни таклиф 
қилиш; 
· чакана турагентликлар вакилларига вакиллик сувенир-
совғаларини тақдим етиш; 
· турлар сотилишининг имтиёзли шартларда амалга 
ошириладиган туристик биржаларини ўтказиш(биринчи қўл 
ҳуқуқи, табиийки, эълон қилинган нархларга нисбатан арзон 
тарифлар ва чегирмалар); 
· потенциал ҳамкорлар орасида каталогларни тарқатиш; 


197 
· чакана туристик фирмалар ходимлари учун бепул ёки эълон 
қилинган нархлардан юқори даражадаги чегирмалар (75%) 
асосида таништирув (реклама-маълумот) сафарларини 
ташкил қилиш. Бундай сафарлар давомида реклама турлари 
қатнашчилари учун туризм индустрияси, туристик объектлар 
билан таништиришни ўз ичига оладиган дастурлар ташкил 
қилинади, махсус 
реклама-маълумот 
семинарлари 
ўтказилади. 
Таништирув саёҳатлари ҳозирги туризм бозорида меъёр бўлиб 
қолган. Турагентлар учун таништирув саёҳатларини ташкил 
қилишнинг бир неча принципларини санаб ўтамиз: 
· бундай сафарлар гуруҳлар директорлари орасида эмас, балки 
бевосита 
турларни 
сотадиган 
менежерлар 
орасида 
(турагентликлар ходимларидан) шакллантирилади; 
· одатда, бундай турларга ўзларини кўрсата олган ҳамкорлар 
таклиф қилинадилар; 
· бундай сафарлар номавсум маҳали (мавсум бошланиши 
олдидан) ташкил қилинади; 
· тур дастурига қабул қилишнинг моддий базаси ҳамда бошқа 
барча асосий ва қўшимча хизматлар билан танишув 
киритилади; 
· бундай сафарларда стандарт гуруҳ одатда 15-20 кишини 
ташкил қилади; 
· сафарнинг стандарт давомийлиги - 1 ҳафта; 
· сафар қатнашчилари фақат авиачипталаргагина пул 
тўлайдилар (бундай турларни барча хизматлар бепул 
кўрсатиладиган 
рағбатлантирувчи 
турлар 
билан 
чалкаштириш керак эмас); 
· таништирув сафарида қатнашган аниқ фирмалардаги сотиш 
натижаларини кузатиб бориш амалга оширилади. 
Рағбатлантириш чоралари умумий маркетинг стратегияси ва 
нисбатан самарали воситаларни танлаш асосида режалаштирилади. 
Реклама фаолияти каби сотишни рағбатлантириш тадбирлари ҳам 
тақвимий муддатларда амалга оширилади. Бу муддатлар ҳам 
миллий, ҳам халқаро туризмда кейинги йилда йирик туристик 
воқеалар муддатлари билан мос келадиган туристик сафарларнинг 
фаол сотилиш даври бўлиши мумкин. Рағбатлантириш тадбирлари 
маълум ҳаражатлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли уларни 
амалга ошириш учун тегишли сметаларни тузишни талаб қилади. 


198 
Ажратиладиган маблағ миқдори, кўпинча, фирманинг умумий 
обороти ёки даромадларидан фоизлар ҳисобида аниқланади. Бунда 
аввалги йиллар ҳаражатларини аниқлаш критерийси бўлиши 
мумкин. 
Сотиш тадбирларини йўлга қўйиш билан бир қаторда унинг 
самарадорлигини ҳам ҳисоблаб бориш лозим. Бунинг учун 
туристлардан сўровлар усули, сотилган туристик хизматлар 
ҳажмининг ўтган йилги кўрсаткичлари билан солиштирма таҳлили 
кабилардан фойдаланилади. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish