4 мавзу. Туризмнинг ташкилий шакллари ва асосий категориялари



Download 127,63 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi127,63 Kb.
#153358
  1   2   3
Bog'liq
4-мавзу


4 - мавзу. Туризмнинг ташкилий шакллари ва асосий категориялари

4. 1. Ички ва халқаро туризм тушунчалари ҳақида маълумот


4. 2. Ички ва халқаро туризмнинг ривожланишидаги айрим муаммолар ва кўрсаткичлар
4 . 1. Ички ва халқаро туризм тушунчалари ҳақида маълумот
Туризм хизмат кўрсатиш таркибидан қатъий назар, хизматлар кўрсатиш жойига ва мазкур хизматларни истеъмол қилувчи туристлар гуруҳига кўра: ички ва халқаро туризм категорияларига бўлинади.
Ички туризм, - деганда маълум бир давлатнинг ўз ҳудуди доирасида аҳоли томонидан туристларга хизмат кўрсатиш фаолияти тушунилади. Бундай туристлар маҳаллий (ёки миллий) туристлар категориясига киради.
Халқаро туризм, - деганда эса, бирор давлатга бошқа давлат туристларининг бориши ва уларга хизмат кўрсатилиши тушунилади. Демак, ўз - ўзидан равшанки, бундай туристлар хорижий туристлар категориясига киради.
Бошқа давлат ҳудудида туристларга туризм бўйича хизмат кўрсатиш чиқиладиган (сайёр) туризм, - деб аталади. Худди шу сингари туризм хизматларини ўз давлат ҳудудида хорижий туристларга кўрсатилса, у вақтда бундай туризм кириладиган туризм, - деб аталади.
Шунингдек, "туристларни қабул қилиш" ва "туристларни жўнатиш", - каби умумий тушунчалар ҳам бўлиб, булар ички ва халқаро туризм учун ҳам таълуқлидир. Туризм статистикасида "туристик келиш" атамаси ҳам мавжуд. Айнан туристик келиш сонига қараб туристик оқим белгиланади. Турист тушунчасининг ички табиатидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, турист бирор жойга келдими, демак, у мазкур жойдан ўзининг мамлакатига ёки доимий истиқомат жойига кетиши ҳам керак. У вақтинчалик келиб - кетувчидир.
Туризм статистикасида транзит турист тушунчаси ҳам бўлиб, унда туристларнинг ўз давлат худудидан иккинчи давлат ҳудудига бораётганда орадаги давлат худудида тўхтаб ўтиши тушунилади. Бундай давлатлараро транзит турист бўлиш учун махсус транзит визалар ҳам бўлиши лозим. Транзит туристларнинг мамлакатда бўлиш муддатлари чегаралангандир. Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги 3836-сонли қарорига мувофиқ, 101 давлат фуқаролари Ўзбекистонга беш кунгача визасиз транзит кириш имконига эга бўлдилар. Масалан, Европа туристларининг Ҳиндистонга ёки Хитойга саёҳатларида Ўзбекистон транзит ҳудуд (мамлакат), туристлар эса транзит туристлар бўладилар. Бундай саёҳатда туристлар қисқа вақт ичида Ўзбекистонда бўладилар. Шу давр ичида меҳмонхоналарда бўлишлари, овқатланишлари, мамлакатнинг тарихий ёдгорликлари билан танишишлари, бозорлардан, савдо расталаридан ёдгорлик буюмларини сотиб олишлари мумкин. Худди шундай, хориж мамлакатларидаги элчиларимизнинг Ҳаж сафарига чиққан зиёратчиларнинг диний амалларини транзит орқали, Ўзбекистондан, хусусан Бухородаги Етти пир зиёратидан бошлашлари таклифи Осиёнинг кўпгина давлатлари томонидан ижобий қабул қилинди ва бугунги кунда Малайзия (31,6 млн. аҳолисининг 61,3 фоизи мусулмон), Индонезия (264 млн. аҳолисининг 86,1 фоизи мусулмон) мамлакатларидан бизнинг юртимизга туристлар оқими кўпаймоқда.
"Туристларни қабул қилиш" категорияси - мазкур регионга ёки туристик марказга туристларнинг келиши ва уларга кўрсатиладиган хизмат фаолияти бўйича характерланади. Ушбу фаолиятдан туризмни ташкил қилиш бўйича барча туризм инфратузилмаси - транспорт юкларини ташувчилар, меҳмонхоналар ва ресторанларни иш билан таъминлаш келиб чиқади. Кўрсатилган хизматлар натижасида миллий (хорижий туризм орқали эса хорижий) валюта массаси кўпаяди. Туристларни қабул қилишда туристик регион ёки марказда ишчи ўринлари тез ташкил этилади, маҳаллий туризм ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига регионда иқтисодиёт ривожланади. Ички ва хорижий туристларни қабул қилиш баланси таркиб топади.
Туризмнинг ривожланиши мамлакатнинг иқтисодий - сиёсий омилларига боғлиқ. Шу билан бирга туризмдан тушадиган хорижий валюта давлат иқтисодиётининг ўсишига таъсир этади. Совет даврида хорижий турист саёҳатлари жуда арзон бўлган. Шунингдек, совет фуқароси билан хорижий туристларга кўрсатиладиган хизмат турлари ўртасида ҳам катта фарқ бўлган. Республикамиз Мустақилликка эришгач улар ўртасидаги фарқ камайди ва бир қатор тарихий шаҳарлардаги туристик марказлар ва фирмалар учун туризм жуда катта даромад манбаи бўлиб қолди.
"Туристларни жўнатиш" ҳам муҳим категория ҳисобланади. Бундай фаолият доимо пул массасини бошқа регион ёки хорижий давлатларга чиқиб кетишига олиб келади. Шу боисдан, туристларни жўнатиш ҳеч қачон маҳаллий ҳудуд учун ҳам, туристик агентликлар учун ҳам устун соҳа бўлмаган. Худди мана шуни эътиборга олиб, давлатлар ички туризмни ривожлантиришга ва туристларни жўнатишга тўсқинлик қилувчи қаттиқ иқтисодий тўсиқларни ўйлаб топишади. Кунлардан бирида Санкт - Петербург губернатори туристик кўргазмада иштирок этиб, йирик туристик компания стенди олдига келади, шунда компания раҳбари фахр билан ҳар ҳафтада минглаб туристларни хорижий давлатларга жўнатаётганлиги ҳақида сўзлайди. Губернатор эса ғазаб билан фирма лицензиясини бекор қилиш ва фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳақида буйруқ беради. Компания раҳбари эътироз билдириб: "Наҳотки, маҳаллий бюджетга тўлайдиган менинг миллиард рубл солиғим шаҳар хазинасига керак эмас", - дейди. Натижада, йирик солиқ тўловчи фирма тугатилган ва хазина мазкур солиқ тўловларсиз қолган.
Шуларни эсдан чиқармаслик керакки, туристларни жўнатиш ҳам, ёки туристларни қабул қилиш ҳам маҳаллий хазинани солиқ билан тўлдириш имконини беради.
Миллий туризм, - тушунчаси ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, унда ички ва жўнатиш туризми соҳаларида ўз давлати аҳолисининг туристларга хизмат кўрсатишдаги барча фаолияти тушунилади.
Булардан ташқари, режали ва хаваскор туризм, якка ва гурухли туризм каби тушунчалар ҳам борки, уларнинг номланишининг ўзидан қандай туризм эканлигини билиб олиш қийин эмас.



Download 127,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish