4 мавзу. Туризмнинг ташкилий шакллари ва асосий категориялари


Ички ва халқаро туризмнинг ривожланишидаги айрим муаммолар ва кўрсаткичлар



Download 127,63 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi127,63 Kb.
#153358
1   2   3
Bog'liq
4-мавзу

4. 2 . Ички ва халқаро туризмнинг ривожланишидаги айрим муаммолар ва кўрсаткичлар

Ривожланган мамлакатларда туризм уйғун ҳолатда тараққий этади, ички ва қабул қилиш туризмида баланс мавжуд. Ички туризм миллий туризм ресурсларидан унумли фойдаланиш ва туризм индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга ёрдам беради.


Аммо, амалиётда ҳамма мамлакатлар ҳам бунга қодир эмаслар. Албатта, бу мамлакат иқтисодиётининг туризмга боғлиқлигида, яъни туризмсиз яшай олмайдиган, иқтисодиёти туризм билан боғлиқ мамлакатларгина бунга амал қиладилар. Масалан, 50 минг маҳаллий андорраликлар ҳар йили 3 млн хорижий туристларни қабул қиладилар. (2020 йил статистикаси бўйича Франция ва Испания ўртасида жойлашган Андорра аҳолиси 77 минг кишини ташкил этди). Табиийки, уларнинг ўз мамлакатларидан чиқишлари амри маҳолдир. Статистик маълумотларда ушбу мамлакатдан фақат 3 киши 1997 йилда Россияда бўлганлиги қайд этилган. Айрим мамлакатлар ички давлат тузуми баҳонасида фуқароларининг хорижга чиқишини чегаралаб қўйишади ёки туристик фаолиятни давлат томонидан бошқариш учун чоралар киритишади. Яъни, давлатнинг рухсатисиз бирор ерга чиқиш жуда қийинлашади, туризмни бошқариш рули давлат қўлига ўтади.
Статистик маълумотларга яна эътиборингизни қаратамиз: Венгриялик чақалоқ ва пенсионерларни ҳисобга олмаганда ҳар бир фуқаро йилда икки марта хорижий мамлакатларга туризм мақсадида жўнашади. Статистика бўйича Венгрия ахолиси 9,77 млн. киши (2020 йил), Венгриядан хорижга саёхат қилганлар сони 14 млн. 156 минг киши (2018 йил). Бу кўрсаткич Россия аҳолисининг фақат 2 % ини ташкил этади. Албатта, бу ерда туризм бўлиши учун икки шартни таъкидлаб ўтиш лозим: 1. Бўш вақт. 2. Маблағ.
Аччиқ бўлса ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ер юзидаги жуда кўплаб давлатларнинг аҳолиси туризм мақсадида хорижга чиқишга қодир эмаслар. Асосий сабаб аҳоли даромадларининг, олинадиган маошнинг камлиги ёки аҳолининг камбағаллигидир. Тан олиш керакки, булар қаторида мустақил ҳамдўстлик давлатлари фуқаролари ҳам бор. Ўзбекистон улкан табиий ва маданий - тарихий ресурслари билан хоҳлаган туристлар талабини қондириши ва келажакда улкан туристлар оқимини кутиб олиш имкониятига эгадир. Туризм индустриясини янада ривожлантириш, туризм инфратузилмасини юқорига кўтариш, туризмга инвестицияларни кўпроқ жалб этиш, туризмда сервисни замон талабларига мослаштириш, хизмат кўрсатувчи субъектлардаги хизмат нархини пасайтириш, уларда ўзаро рақобат муҳитини яратиш, хорижга чиқиш ва хориждан келиш визаларини олишдаги механизмни соддалаштириш, малакали кадрларни етиштириш билан бу ишга янада кўпроқ ҳисса қўшган бўламиз. Тўғри, кейинги йилларда Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳукуматимиз ва хорижий инвесторлар томонидан туризм инфратузилмаси учун маблағлар ажратилди, йирик меҳмонхоналар қурилди ва қурилмоқда, модернизация қилинди, янги замон талабидаги автобус ва авиалайнерлар сотиб олинди. Йирик туристик марказларда ёдгорликлар таъмирланди, уларга олиб борадиган йўллар таъмирланди. Хусусий меҳмонхоналар ва миллий уйлар бунёд этилиб, маҳаллий ва хорижий туристларни қабул қилиб бораётирлар. Рекреацион ҳудудлар, масалан, Чорбоғ - Чимён ҳудудига республика бюджетидан катта маблағ ажратилди. Маданий - тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Лекин, булардан мустасно республикамизда ички туризм масаласи кўнгилдагидек эмас. Ҳатто, республикамиз аҳолисининг аксарият қисми бутун дунёга машҳур Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарларни бирор маротаба бўлса ҳам кўриш имкониятига эга бўлмаган. Хорижни қўя турайлик, қайси биримиз ушбу шаҳарларни томоша қилиш ва маданий дам олиш мақсадида бирорта туризм фирмасига мурожаат қилганмиз? Шу боис, ички туризмни ривожлантириш, аҳолимизнинг туризм ва дам олиш эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун туризм ресурсларидан максимал тарзда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда бу борада дастлабки қадамлар ташланди. “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” турлари орқали халқимиз ўз тарихий ёдгорликларини, маданий бойликларини таний бошлади.
Шунингдек, Мустақил республикамизга хорижий туристлар келишига ҳам катта эътибор беришимиз керак. Шундагина, давлатимиз хазинаси ва туроператорларнинг банклардаги ҳисоб - рақамларига янада кўпроқ миллий ва хорижий валюта келиб тушишига эришамиз. Бунинг натижаси эса равшан - иқтисодиётимиз ривожланишига кўмаклашган бўламиз, тадбиркорлик субъектларининг фаровонлиги ортади, халқнинг турмуш тарзи кўтарилади.


Халқаро туризм ривожланишининг асосий кўрсаткичлари

Жаҳон Туризм Ташкилоти томонидан чоп этилган "Жаҳон Туризм Ташкилотининг 2019 йилдаги ривожланишининг асосий кўрсаткичлари" номли нашрда халқаро туризм ривожланишининг асосий кўрсаткичлари берилиб, унда жумладан қуйидаги маълумотлар ўрин олган:


2019 йилда халқаро туристик саёҳатлар сони 1,5 млрд.га етиб, 4,0 % га ўсган. Бу ҳолат 2018 йилдаги ўсиш суръатига нисбатан 1,6 пунктга камроқ бўлсада, яхши ҳолат деб баҳоланади. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2003 йилда 2002 йилга нисбатан -1,5 % га пасайган эди. Халқаро туризм ўртача йилига 3-4 фоизга ўсиб келмоқда.


Арзон авиалиниялар Шимолий Америка ва Европада ўсиб борди. Интернетнинг аҳамияти нафақат ахборот манбаи сифатида, шунингдек, ташишларни ташкил этиш, меҳмонхона ёки саёҳатларни резервлаштиришда ҳам катта бўлди.
Кейинги йилларда барча ҳудудларда халқаро туризм соҳасида ижобий силжишлар юз берди. Айниқса Европа, Осиё ва Тинч океани ҳамда Африка қитъасида халқаро туризм ўсиш суръатлари 4-5 фоизни ташкил қилмоқда. Европа туроператорлари дунёда ўзининг етакчилигини давом эттирмоқдалар. Жаҳон бозорида улар 51 % улушини қўлга киритиб, 2019 йилда + 4,0 % ўсдилар. Яқин Шарқ +8 %, Осиё ва Тинч океани ҳудудларида ўсиш + 5,0 % га, Африка қитъаси + 4 % га эришдилар. Америкада сўнгги йиллардаги ўсиш сурати, яъни + 3 % сақланиб қолди.
2019 йилда энг кўп халқаро туристларни қабул қилган мамлакатлар:



Мамлакатлар

Қабул қилинган туристлар сони, млн.киши

1

Франция

90,2

2

Испания

83,8

3

АҚШ

78,7

4

Хитой

67,5

5

Италия

64,6

6

Туркия

52,5

7

Мексика

44,9

8

Таиланд

39,7

9

Германия

39,4

10

Буюк Британия

36,9

2018 йилда халқаро туризмдан 1,7 трлн. АҚШ доллари миқдорида даромад қилинган. ЖТТ маълумотларига асосан, дунёнинг 20 та туристик марказларининг туризмдаги даромади йил давомида жами туризмдан олинган даромаднинг 80 %дан кўпроғини ташкил этади.


2018 йилда туризмда энг кўп даромад қилган мамлакатлар:



Мамлакатлар

Даромад,
млрд.АҚШ долл

1

АҚШ

214,7

2

Испания

81,2

3

Франция

65,3

4

Таиланд

60,2

5

Италия

49,1

6

Буюк Британия

48,5

7

Австралия

45,1

8

Германия

42,9

9

Япония

42,1

10

Хитой

40,4

Энди бугунги кундаги ҳолат билан танишайлик.



Жаҳон Туризм Ташкилотининг маълумотларига асосан 2020 йилнинг 10 ойида халқаро туризм 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 72 % га тушиб кетди. Бундай пасайиш саёҳатларга чекловлар, саёҳатга отланадиганларнинг ташвишлари ва коронавирусга қарши кураш бўйича карантин чекловлари туфайлидир. Буларнинг барчаси жорий йилнинг туризм тарихидаги энг ёмон кўрсаткич бўлишига олиб келди. Сўнгги маълумотларга кўра, январь-октябрь ойларида дунё мамлакатлари 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 900 млн. кам сайёҳ қабул қилган.
Бу халқаро туризмдан 935 миллиард долларлик экспорт даромадларининг йўқолишига олиб келди, бу эса жаҳон иқтисодий инқирози туфайли 2009 йилда тармоқ зарар кўрган зарардан 10 баробар кўпдир.
“Юқоридаги статистикага асосланиб, 2020 йил охиригача халқаро туристик саёҳатлар сони бир миллиард ёки 70-75% га камайиб, ўттиз йил аввалги даражага қайтишини кутишимиз мумкин. Ва тармоқ даромад йўқотиш $ 1,1 трлн. АҚШ долларига етади. Бундай кескин пасайиш жаҳон ЯИМнинг $ 2 трлн. АҚШ долларга қисқаришига олиб келиши мумкин", - дея хабар беради UNWTO.
Осиё-тинч океани минтақасида сафарлар сонининг энг сезиларли пасайиши кузатилди - 10 ойда 82% га камайди. Яқин Шарқда пасайиш 73%, Африкада эса 69% ни ташкил этди. Европа ва Америкага халқаро келганлар 68% га камайди. Европада ёз ойларида туризм қисқа муддатли тикланиш ҳисобига пасайиши камроқ бўлди. Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланганидан сўнг минтақада яна чекловлар қўйилди. Бироқ, UNWTO маълумотларига кўра, минтақадаги мамлакатларнинг 91% и саёҳат чекловларини енгиллаштирди.
UNWTO прогнозларига кўра, туризм 2021 йилнинг иккинчи ярмига келиб қисман тикланиши мумкин. Бироқ, халқаро саёҳатлар бўйича 2019 йил даражасига қайтиш 2,5 дан тўрт йил орасида бўлиши мумкин.
Эмлаш бошланиши тўғрисидаги янгиликлар саёҳат қилувчилар истагини оширади, лекин тармоқ қайта тикланишига ҳали узоқ вақт керак бўлади. Мамлакатлар хавфсиз чегараларини очиши, туризм иш ўринлари ва бизнесни қўллаб-қувватлаши учун ўзаро саъй-ҳаракатлари керак. Коронавирус пандемияси туфайли туризм иқтисодиётнинг энг кўп зарар кўрган тармоқларидан бири эканлиги тобора ойдинлашиб бормоқда.


Хулоса

Туризм ички ва халқаро кўринишларда акс этади. Албатта, ўз мамлакати ҳудудида олиб борилган туристик фаолият ички туризмга ва бошқа мамлакатга бориб уюштирилган турлар халқаро туризмга алоқадордир. Туризм ресурсларига эга бўлган ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида, айниқса, халқаро туризмни ривожлантиришга харакат қилади. Негаки, мақсад аниқ - иқтисодий манфаатдорлик. Бу эса ўз - ўзидан содир бўладиган масала эмас. Сармоя ва яна сармоя керак бўлади. Иқтисодиёти унча ривожланмаган мамлакатлар эса туризмга асосий эътиборни қаратсалар ёмон бўлмас эди.





Download 127,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish