Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Таянч сўз ва иборалар: рағбатлантириш, рағбатлантириш 
воситалари, чакана турагентларни рағбатлантириш, туристик 
ташвиқот, маҳсулот ташвиқоти, маълумот сафарлари. 
 
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
1.Истеъмолчиларга турмаҳсулот сотишни рағбатлантиришнинг 
вазифалари ва чоралари қандай? 
2.Чакана турагентликларга турмаҳсулот сотишни рағбатлантириш 
вазифалари ва чоралари ҳақида маълумот беринг. 
3.Туризмда ташвиқот воситаларини санаб беринг. 
4.Туризм фаолиятининг нашр орқали ёритилиши қандай ташкил 
қилинади? 
5.Матбуот учун маълумотларга қўйиладиган талаблар қандай? 
 


202 
XVI.Мавзу. Хизмат етказиб берувчилар билан ҳамкорлик 
ва шартномалар тузиш 
Режа: 
16.1.Шартнома режаси. Хизматлар етказиб берувчилар билан 
ҳамкорлик ва шартномалар тузиш. 
16.2.Меҳмонхона хўжалиги ва овқатлантириш ташкилотлар 
билан шартнома тузиш. 
16.3.Автотранспорт ташкилотлар ва авиакомпания билан 
шартнома. 
16.4.Темир йўл ва экскурсия хизмати кўрсатувчи фирмалар 
билан шартнома тузиш. 
 
16.1.Шартнома режаси. Хизматлар етказиб берувчилар билан 
ҳамкорлик ва шартномалар тузиш
Янги жойларга турлар ташкил қилиш қарорини қабул 
қилишдан олдин туристик фирмалар маркетинг изланишларини 
олиб боришлари лозим. Мижозлар эҳтиёжлари, қизиқишларини, 
талаб тенденсиясини аниқлаш зарур. Бу истеъмолчи талабларини 
нисбатан тўлиқроқ қондирадиган турпакетни шакллантиришга 
ёрдам беради. Бу изланишлар яна турларни тўғри режалаштиришни 
тўғри олиб бориш ва хизматлар етказиб берувчилар билан 
шартнома компанияларини олиб боришга ёрдам беради. 
Тайёргарлик ишлари янги йўналиш, янги дастур бўйича ёки 
янги мамлакатга биринчи туристлар жўнатилишидан икки йил 
олдин ва ундан кўпроқ ҳам олдин бошланади. 
Хизматлар етказиб берувчи ҳамкорлар билан муносабатлар 
шартнома кўринишида расмийлаштирилади. Ҳар бир фаолият 
йилида шартнома компаниялари ўтказилиб, унда шартномалар 
имзоланади. Шартнома компанияси олдидан қуйидаги бўлимларни 
ўз ичига олувчи шартнома режаси тузилади: 
· ҳамкор номи; 
· шартноманинг асосий предмети;
· шартноманинг амал қилиш муддати; 
· шартномаларни тузиш муддатлари
· алоҳида маиумотлар. 
Бу режа реал тасвирга - саёҳат жараёнида хизматлар билан 
таъминлаш бўйича туристик фирма ходимларининг фаолият 
схемасини тузишга имкон беради. Шартнома режаси таркиби 


203 
саёҳат кўриниши ва кўрсатиладиган хизматларга боғлиқ. Бир неча 
тур кўринишлари бўлса, дастлаб ҳар бир тур бўйича кичик режалар 
тузилади, кейин шартномалар тузиш муддатлари ёки географик 
принциплар бўйича ҳамкорлар гуруҳланадиган умумий режа 
тузилади. Шартнома режасини тузишдан олдин тахминий 
ҳамкорларни аниқ тасаввур қила олишимиз, шунингдек 
музокаралар чоғида шартнома тузишга ҳам тайёр бўлишимиз 
лозим. 
Туристик фирмалар шартнома компаниясини истиқболини 
ишлаб чиқишда туристик-меҳмонхона йўналишидаги маълумот 
справочникларидан кенг фойдаланадилар. Халқаро туристик 
ташкилотлар томонидан чоп этиладиган туристик агентликлар
меҳмонхона-ресторан 
бизнеси 
справочниклари 
туристларга 
кўрсатиладиган дам олиш ва саёҳатни ташкил қилиш, 
жойлаштириш 
ва 
меҳмонхона 
хизматлари 
тўғрисдаги 
маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, мунтазам равишда чоп 
этиладиган миллий, маҳаллий ва корпоратив справочниклар ҳам 
худди шундай маълумотларни ўз ичига олади. Йўл кўрсаткичлар, 
йўналишлар, тарихий обектлар справочниклари, маҳаллий саналар 
календарлари, яъни хизмат кўрсатиш дастурлари ва турларни 
тузишда фойдаланадиган ҳамма нарсалар туроператорлар янги 
йўналишини ишлаб чиқишда ва шартнома режасини тузишда 
қўлланадиган адабиётлар ҳисобланади. 
Хизмат етказиб берувчилар билан шартнома имзолашдан 
аввал музокаралар олиб борилади. Уларни шундай ўтказиш 
керакки, натижада, кутилган, зарур бўлган, яхши, сифатли, керакли 
миқдордаги ва кутилган нархлардаги турмаҳсулотга эга бўлайлик. 
Ҳамкорлар билан музокараларга батафсил тайёргарлик кўриш 
керак. Қуйидагиларни таҳлил қилишимиз лозим: 
1. Музокара шароитлари - ҳамкордан сизга айнан нима керак? 
Қандай ҳажмда? Қайси даврга? Ҳамкордан сиз қўшимча равишда 
нимани хоҳлайсиз? Ундаги, бозордаги маҳсулот ва хизматлар нархи 
даражаси қандай? Талаблар ажратиладими ёки йўқ? 
Масалан, аввалдан буюртма қилинган ёки тасдиқланган 
мавжуд график бўйича йил давомида, ҳар ҳафта, мунтазам равишда 
4 кунга келадиган туристлар гуруҳини (30 киши) жойлаштириш 
лозим. Жойлаштириш, транспорт, спорт ва кўнгил очиш 
хизматлари зарур бўлади. Нарх ўртача бозор нархидан улгуржи 
сотиб олишга бериладиган 10% чегирма олиб ташланганига тенг 


204 
бўлиши керак. Туристик класс учун хизмат кўрсатиш ва 
жойлаштириш даражаси ажратилмайди. Туристлар гуруҳи таркиби 
ўрта синф категорияси туристлари.
2. Мумкин бўлган қарорларни амалга ошириш йўллари - Ким 
нимани ва қайси муддатларда бажараётганини аниқ билиш зарур. 
Қандай қилиб қарор қилишнинг бир босқичи бошқасига ўтади? 
Шартнома тузиш воситалари қандай тайёргарлик босқичида 
турибди? Шартнома лойиҳаси ва 
туристларнинг келиш 
графикларини ким тайёрлайди? Қўшимча хизматлар бўйича 
масалалар қандай келишилади? Уларни шартномага дарҳол қўшиш 
керакми ёки йўқми? Шартлар шартнома матнига қўшилади, 
музокаралар давомида эса улар ё қолдирилади ёки олиб ташланади. 
3. Музокаралар бўйича сизнинг ҳамкорингиз «Портрети»
ҳамкор мақсадлари сизнинг мақсадларингиздан қанчалик фарқ 
қилади? Ҳамкор стратегияси қандай параметрларга (муддатлар, 
хизмат кўрсатиш даражаси, хизматлар тўплами) асосланади? 
Ушбу 
тавсияномаларни 
қўллаб 
туриб, музокаралар 
бошланишидан аввал уни олиб бориш режасини тузиб олиш лозим. 
Бу сизнинг заиф томонларингизни аниқлаш ва қўшимча ечимларни 
топишга ёрдам беради. Музокараларни олиб бориш режаси сизга 
ҳамкорлар муносабатини олдиндан билиш имконини беради ва 
олдиндан алтернатив таклиф ва қарорлар тайёрлашга ёрдам беради. 
Исталган музокараларда нафақат стратегик ёндашув, балки 
психологик тайёргарлик ҳам зарур бўлади. Сиз музокараларга 
тайёрландингиз ва натижада, туристларга хизмат кўрсатишда 
хизмат етказиб берувчилар билан шартнома тузилди. Стратегик 
режа тайёр. Аммо сиз психологик томондан бунга тайёрмисиз? 
Кўпинча, музокаралар нотўғри мурожаат оқибатида бузилади. 
Бунинг олдини олиш мақсадида мутахассислар музокараларни олиб 
бориш ва мулоқот уюштиришрда психологик қоидаларини ишлаб 
чиқдилар. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish