Музей билан шартнома:
· экскурсиялар ва улар тематикаси;
· гуруҳдаги экскурсантлар сони;
· экскурсия нархлари (гуруҳли ва индивидуал-ажратилган,
ёш бўйича ва ҳоказо);
· музейга гуруҳли ташриф буюриш учун чегирмалар;
· экскурсияларни ўтказиш учун талабномалар бериш
муддатлари;
· талабномаларни бекор қилиш муддатлари;
· томонлардан бирининг айби билан музей экскурсиясидаги
узилишлар учун моддий жавобгарлик кабиларни ўз ичига
олади.
Турпакетга
қўшилмаган
қўшимча
хизматларни
ҳам
унутмаслик лозим. Улар туристларга жойида алоҳида ҳақ тўлаш
216
эвазига кўрсатилади. Булар, одатда, ўзига хос экскурсиялар, шоу,
денгиз, тоғ ёки дарё сайрлари, аквапарк, миллий парклар ва
қўриқхоналарга ташриф буюриш, тоғлар ва қумликлар бўйлаб
сафар, ов, балиқ ови ва бошқалардир. Бу хизматлар билан
туристларни таъминлаш ва гуруҳли ташриф буюришда чипталарни
сотиб олиш ҳисобига имтиёзли нархларга эга бўлиш мақсадида бу
хизматларни кўрсатувчи корхоналар билан алоҳида шартномалар
тузилади.
Рецептив туроператорлар, кўп ҳолларда, ўз мамлакатида қабул
қилиш билан шуғулланишади ва ўз мамлакатидаги хизматлар
етказиб берувчилар билан шартномалар тузади. Инициатив
туроператорлар бўлса, эслатиб ўтганимиздек, хорижий ва ҳудудий
хизматлар етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри эмас,
балки маҳаллий Рецептив туроператорлар воситачилигида
ишлайдилар. Аммо бу уларнинг воситачиларсиз хизматлар етказиб
берувчиларга чиқа олишмайди дегани эмас. Бундай ҳодисалар
туризм бозорида йирик, кўпинча, трансмиллий компаниялар
орасида учраб туради. Инициатив ва Рецептив туроператорларнинг
хизматлар етказиб берувчилар билан шартнома фаолиятлари
деярли бир-биридан фарқ қилмайди, лекин қатор хорижий
мамлакатларда ўз хусусиятлари мавжуддир.
Кўпчилик туристик фирма ва корхоналар халқаро бозорга
мустақил равишда чиқишади. Муҳими аввал бошдан бошлаб
хорижий ҳамкорлар билан тузиладиган шартномаларнинг ўзаро
манфаатлилиги ва қонунийлигига эътибор бериш лозимдир. Бундай
шартномалар тузишда ташқи иқтисодий битимларни тартибга
соладиган меъёрий ҳужжатларни ҳисобга олиш лозим, чунки бу
зарур ҳолларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олиши лозим, бундан
ташқари ҳозирда жаҳон амалиётининг амал қилиши иккала томонга
ҳам қулай шартнома шартларига эришишга имкон берадиган
умумий қабул қилинган шартнома муносабатларини ишлаб чиққан.
Шартномада, икки хил талқин қилинишларнинг олдини олиш
мақсадида
ёзишмалар
олиб
бориладиган, эътироз-даъво
ҳужжатлари ва суд жараёнларини юритиш тилини ҳам келишиб
олиш лозим. Мамлакатимиз ва хорижий туристик фирмалар билан
шартномалар икки нусхада тузилади ва имзоланади. Агар
шартнома хорижий ҳамкорлар билан тузилса, икки тилда тузилади.
217
Томонларнинг ташқи савдо битими бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятлари битим амалга ошириладиган жой қонунлари
асосида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |