212
Транспорт воситаларини экипажи билан ижарага олиш
шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига
(турфирмага) транспорт воситасини вақтинчалик фойдаланишга,
ҳақ тўлаш асосида беради ва авторанспорт воситасини бошқариш
ва ундан техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.
Автобус
ҳайдовчилари
томонларнинг
шартномада
келтирилган тартиб ва қоидаларига ҳамда одатдаги амалиёт
талабларига жавоб беришлари лозим. Чунки улар ижарага берувчи
томон ходимлари ҳисобланадилар ва авторанспорт компаниясининг
автотранспорт воситасини бошқариш ҳамда ундан техник
фойдаланиш
билан
боғлиқ
кўрсатмаларига, шунингдек,
турфирманинг автобусдан тижорат мақсадида
фойдаланишига
тегишли
кўрсатмаларига
бўйсунадилар. Агар
транспорт
воситаларини экипажи билан ижарага олиш шартномасида бошқача
назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилиш қонун ёки шартнома
кучга кириши учун зарур деб топилган ҳолларда транспорт
воситасини суғурта қилиш мажбурияти ва уларга ёки учинчи
шахсларга автобусдан фойдаланиш билан боғлиқ етказилган зарар
масъулияти ижарага берувчи зиммасига юклатилади.
Агар
автобуснинг
экипажи
билан
ижарага
олиш
шартномасида бошқача назарда тутилмаган бўлса, турфирма
автобусдан фойдаланиш билан боғлиқ, фойдаланиш жараёнида
зарур бўладиган ёқилғи ва бошқа материаллар учун харажатларни,
йиғимлар (тўхташ жойи, йўл учун) бўйича харажатларни ўз
зиммасига олади. Бундан ташқари автотранспорт корхонаси билан
шартномада қуйидагиларни келишиб олиш зарур: туристларга
хизмат
кўрсатиш
учун
ажратиладиган
автотранспорт
воситаларининг маркасини; нархлар ва тарифларни; автотранспорт
графиги
ва
ишлаш
муддатларини; автотранспортдан
фойдаланиладиган йўналишлари;
автотранспорт ажратиш учун
талабнома бериш муддатларини; жарима санкцияларисиз
талабномаларни бекор қилиш муддатлари; туристларга хизмат
кўрсатиш учун автотранспорт берилишидаги узилишлар учун АТК
жавобгарлиги; автотранспортдан фойдаланишдаги узилишлар учун
туристик
фирма жавобгарлиги; туристлар кеч қолганда
автотранспортнинг максимал кутиш муддатлари; автотранспорт
кеч қолганда (берилмаганда) туристларнинг максимал кутиш
муддатлари; хизмат кўрсатишда автотранспорт воситасидан
фойдаланишда экскурсоводлар, гидлар, туристларнинг ҳуқуқ ва
213
мажбуриятлари; чегирмалар ва имтиёзлар (имкони
мавжуд
вариантлари).
Халқаро вамамлакатимиз туризмида автобус турларида
туристлар хавфсизлигини ва хизмат кўрсатиш стандартларини
таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Кўп давлатларда
туристлар ва экскурсантларни автобусларда ташишни лицензиялаш
амалиётга киритилган.
Европа транспорт комиссияси қарори билан ҳайдовчи жойи
билан биргаликда 9 ва ундан ортиқ жойга эга бўлган барча
автобусларни махсус назорат прибори - тахограф билан таъминлаш
талаби киритилган. Бу, самолётдаги "қорақути" аналоги, қурилма
йўналишда ҳайдовчи ва автобус ҳаракатини назорат қилади ва
барча маълумотларни тахограммаларга ёзиб боради. Туристик
автобусда тахограф мавжудлиги билан ҳам автотранспорт
корхонаси билан тузиладиган шартномага киритилади. Европа
йўналишларини ташкил қилишда мазкур банд, шунингдек, йўл
варақалари мавжудлиги ҳам шартномада келишилиб олиниши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: