Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Туроператорлар 
ўртасидаги 
шартномалар
Меҳмонхоналар, авиалиниялар ва бошқа хизматлар етказиб 
берувчилар билан музокаралар жараёнида бориладиган жой, 
гуруҳлардаги туристлар сони ва уларнинг келиш саналари 
белгиланганидан кейин шартнома ва битимларни имзолаш босқичи 
келади. 
Шартнома томонларининг мажбурияти ва масъулиятларини 
тартибга солиш учун зарур. Хусусан меҳмонхоналарда сотилмаган 


205 
жойлар, самолётда бўш жойлар қолганда ёки чартер авиарейслар 
бекор қилинганда ҳар бир ҳолат учун жарима, санкцияларни кўзда 
тутиш учун зарур бўлади. 
Туроператорнинг тўғри ташкил қилинган шартнома иши 
унинг турли хизматлар етказиб берувчилар фаолиятига боғлиқ 
бўлмасликка ёрдам беради. Йирик туроператорлар, одатда, 
меҳмонхоналар билан, арзонлаштирилган нархларда маълум 
жойлар сонига ёки меҳмонхонанинг тўлиқ бандлигини таъминлаш 
учун узоқ муддатли шартнома тузадилар. Бунда туроператор учун 
хавф ҳам мавжуд - барча турлари сотилмаган ҳолларда бўш жойлар 
учун ўз ҳисобидан пул тўлашга мажбур. 
Унча катта бўлмаган ёки махсуслашган туроператорлар 
аҳамиятли, мустақил, инклюзив 
турларни 
сота 
туриб, 
меҳмонхоналар билан эркин сотиш ҳақида битимга эга бўлиши 
мумкин ва бунда меҳмонхоналар туристларнинг максимал сони 
учун жойлаштиришни кафолатлашга рози бўладилар. Бундай 
битимлар унча катта бўлмаган туристик дастурлар учун фойдали 
бўлиши мумкин, аммо улар сезиларли камчиликка эга, чунки 
меҳмонхоналар эгалари баъзида маълум санада меҳмонхонани 
ёпиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар. 
Туризмда шартномавий ўзаро муносабатлар халқаро ва 
миллий фоқаролик ҳуқуқ меъёрлари билан тартибга солинади. 
Халқаро даражада бундай муносабатлар қуйидаги асосий 
ҳужжатлар билан тартибга солинади: 
· туристик 
агентликлар 
уюшмаларининг 
Бутунжаҳон 
Федерацияси Бош ассамблеяси томонидан 1970 йил 22 
октабрда саёҳатлар учун шартнома бўйича Халқаро 
конвенцияси; 
· Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик давлатларининг 1994 йил 
Венадаги 
учрашувида 
қабул 
қилинган 
Туристлар 
шартномалари ва уларни алмаштириш бўйича Низоми; 
· 1929 йил 12 октабрда қабул қилинган, 1955 йил ва 1975 
йилларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган халқаро 
ҳаво ташувларининг асосий қоидаларини унификация 
қилиш тўғрисидаги битим (Варшава конвенцияси); 
· 1967йил Брюсселда қабул қилинган йўловчилар ва 
юкларнинг халқаро автомобил ташувлари бўйича Женева 
конвенцияси; 


206 
· 1996 йил 29 октабрда МДҲ давлатлари - қатнашчилари 
Парламентлараро ассамблеяси томонидан қабул қилинган 
"МДҲ давлатлари - қатнашчиларининг туризм соҳасидаги 
ҳамкорликларининг асосий принциплари ҳақида" ва 
бошқалар. 
Туризм соҳасидаги шартнома муносабатлари миллий 
даражада қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий актлар орқали тартибга 
солинади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
02.09.2002 й. 310-сонли "Ўзбекистон Республикасида халқаро 
туризм ва меҳмонхона бизнесини ривожлантиришнинг чора-
тадбирлари тўғрисида"ги Қарори; 
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2002 й 
ПФ-3099-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий 
валюталар муомаласини тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони; 
3. Марказий банк бошқарувининг 10.05.2002 й. 504-1-сонли 
"Йўл чекларини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги 
Низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ 
21.05.2002 й. рўйхатга олинган 1115-1 -сон); 
4.Марказий банк бошқарувининг 10.05.2002 й. 505-1-сонли " 
Айирбошлаш пункти ҳақидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш 
тўғрисида"ги Қарори (АВ 21.05.2002 й. рўйхатга олинган 1114-1-
сон); 
5.Туристик 
хизматларни 
сертификациялаш 
тартиби 
(Ўзбекистон 
Республикаси 
сертификациялаш 
миллий 
стандартлари) (Ўздавстандарт томонидан тасдиқланган, АВда 
18.03.2000й. рўйхатга олинган 911-сон); 
6. Туристик гуруҳларни хорижга юборишнинг вақтинчалик 
тартиби (АВда 07.03.2000 й. 908-сон билан рўйхатга олинган, 
Ўзбектуризм томонидан 04.02.2000 й. 22Ғ217-П-сон билан. ТИВ, 
МХХ, ИИВ томонидан 10.02.2000 й., ДЧККтомонидан 09.02.2000 й 
тасдиқланган); 
7. Ўзбекистон Республикасининг 20.08.1999й. 830-1-сонли 
«Туризм тўғрисида»ги Қонуни; 
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.1999й. 
ПФ-2286-сонли "Ўзбекистонда 2005 йилгача даврда туризмни 
ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги Қонуни; 


207 
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
08.08.1998 й. 346-сонли "Туристик ташкилотлар фаолиятини 
ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори; 
10. Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хизматларини 
кўрсатиш қоидалари (АВда 12.01.1998 й. рўйхатга олинган 389-сон, 
Коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлиги томонидан 22.12.1997й 
тасдиқланган); 
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
20.10.1992 й. 484-сонли "Ўзбектуризм" Миллий компанияси 
фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида"ги Қарори. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish