§ 4 ШАРНИНГ ШАРДА АКС ЭТИШ
Картографик проекцияларини конструкциялашнинг баъзи ҳолларида
бошлангич шарни тасвирлашдан фойдаланилади. Масалан, Ер шарини
бошқа оралиқ шарга. Гильбертнинг усули шарни шарга проекциялашга
мисол бўла олади (3-расм). Бутун ер шари тенг бурчаклилик шартида янги
сферанинг битта ярим шарига проекцияланган. Бунда узоклик ва кенглик
куйидаги формулалар буйича хисобланади янги шар нуқталари учун
координаталар штрих билан белгиланган:
24
3-расм. Бутун Ер шари битта ярим шарда тасвирланган
§ 5. ҚУТБЛИ СФЕРИК КООРДИНАТАЛАР
Шарда меридианлар ва параллелларнинг географик тўри, экватор ва
географик кутблар ўрнига қатор ҳолларда сферик қутбли координаталарни
қўллаш қулай ҳисобланади. Бунинг учун сферада координаталарнинг қутбли
тизими қутби деб,полюсини қабул қилинувчи нуқта танланади. Қисқача қилиб
айтганда, уни шартли қутб деб атаймиз. Қутбдан 90º га орқада қолувчи
сферадаги катта айлана ёйи шартли экватор деб қабул қилинади. Бу қутб билан
25
экваторга нисбатан координата чизиқларининг янги тўри қурилади, уларни биз
шартли параллел ва меридианлар деб атаймиз.
Географик тўрли глобусга шаффоф сфера тортилган деб тасаввур қилайлик.
Бу сферада яна қутб, экватор мавжуд, меридиан ва параллелларининг
географик тўри қурилган. Шаффоф сферани айлантириб, унинг қутби, тўри ва
экваторини глобусдаги географик тўрга нисбатан силжитамиз. Энди глобусдаги
ҳар қандай нуқтанинг ҳолатини янги сферик координаталар билан аниқлаш
мумкин: шаффоф сфера тўрларига нисбатан ҳисобланувчи шартли кенглик φ'
ва шартли узоқлик λ' Шартли кенглик ўрнига уни
зенитли масофа (Z)
деб
номланувчи. тўғри бурчакгача уни тўлдирувчи кўлланилади (Z). Агар шартли
кенглик шартли экватор ва сфера радиуси ўртасидаги бурчак билан аниқланса,
унда зенитли масофа бу радиус ва координаталарнинг қутбли тизим қутбига
бўлган йўналиш ўртасидаги бурчакка тенгдир. Шунинг учун кенглик ва
зенитли масофа ҳар доим бир-бирини тўғри бурчаккача тўлдиради:
Ҳар бир шартли параллел зенитли масофанинг доимий қийматига туғри
келади. Уни яна альмукантарат-зенитли масофанинг
тенг чизиғи
деб ҳам
аташади. Ҳар бир шартли меридиан баъзи азимут (а) остида шартли қутбдан
келиб чиқади.Уни вертикал деб аташади. Бу азимутни шартли узоқлик ёки уни
белгиловчи катталик каби қабул қилиш мумкин.
Альмукантаратлар
ва
вертикаллар
тўрини
меридианлар
ва
параллелларнинг силжиган тўри каби қараш мумкин. Унда географик қутб
координаталарнинг қутбли сферик тизми қутб ҳолатига жойлаштирилган
бўлади.
Шартли
қутбнинг
жойлашиш
кенглигидан
қатъий
назар
координаталарнинг бир нечта тизими мавжуд;
26
Do'stlaringiz bilan baham: |