30
2 - Б О Б
ХАРИТАЛАРНИНГ МАТЕМАТИК АСОСЛАРИНИНГ
ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Хариталарнинг
математик асосларини
математик элементлар
йиғиндиси ташкил этади.
Математик элемент
–
бу объектив реаллик ва харитани
картографиялаш модели ўртасида алоқани ўрнатувчи ва уни тузиш ёки
кўллашда ишлатиладиган элементдир.
Хариталарнинг математик элементларига унинг масштаби,
картографик
проекцияси, картографик тўр, координаталар тўри, харита рамкаси,
проекциясининг
ўқ
меридиани
киради.
Хариталарнинг
математик
элементларига шунингдек таянч нуқталар, харитада тасвирланган жой
объектлари, ариқ координаталар ёки картада киришади мумкин. Таянч
пунктларга
геодезик пунктлар, харитадаги аниқ объектлар, масалан йўл
кесишмалари, ороллар, куллар ва бошқалар таянч нукталари бўлиш мумкин.
Таянч нуқталарининг йиғиндиси хаританинг тасвирланувчи жой билан
математик аниқ алоқасини ўрнатишга имкон беради.
§ 6. ХАРИТАЛАР МАСШТАБИ
Масштаблар асосий, қисман ва вақтинчалик турларга бўлинади.
Узунликнинг бош масштаби
–
эллипсоид ёки шарнинг харитада
тасвирланишда чизиқли қийматларининг неча марта кичирайганлигини
кўрсатувчи нисбатдир .
Харитада узунлиги асосий масштабда тасвирланган параллеллар асосий
параллеллар деб аталади. Улар баъзи проекцияларни қуришда катта аҳамият
кашф этади.
31
Майдонларнинг асосий масштаби- эллипсоиднинг ёки
шарнинг уни
харитада тасвирланишда ҳажми қанчага камайганини кўрсатувчи
муносабатдир.
Майдонларнинг асосий масштаби узунликларнинг бош масштаби
квадратига тенг. Харитада у ёзилмайди. Харитада у фақат алоҳида
нуқталарда ёки чизиқларда сақланади. Бироқ алоҳида ҳолларда тенг
катталикдаги лойиҳалар мавжуд бўлиб, майдонларининг асосий масштаби
бутун харитада ўзгармасдан қолади.
Майдонларнинг бош масштабининг узунликларнинг бош масштабидан
фарқи анча шундадир.
Асосий масштаб
жуда муҳим математик элемент ҳисобланади. У
харитани тайинлаш функцияси ва
унинг асосий материал билан
таъминланганлиги ҳисобланади.
Хариталар йирик, ўрта ва майда масштабли бўлади. Хар бир худудий
даражага бош масштабларнинг баъзи оптимал диапазони туғри келади.
Майда масштабли хариталар табиат зоналарини, тоғ тизимларини,
планетарлар тузилишларини кузатиш учун қулайдир. Ўрта
масштабли
хариталар материк ва океанларини районлаштириш, йирик ҳалқа
тузилишларни, линеаментларни топиш учун яхшидир. Йирик масштабли
хариталар ландшафтлар, оддий тупроқ зоналарининг, микрорельеф,
микроиклим тузилишни ва ҳоказо.ларни батафсил ўрганиш учун
кўлланилади.
Хаританинг турли жойларида масштаблар асосийдан ё катта ё
кичик
бўлиш мумкин. Улар
Do'stlaringiz bilan baham: