Европейский Централный Банк (ецб)


ИТБ халқаро молия муассасаси сифатида ва тараққиёт банки тури



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

ИТБ халқаро молия муассасаси сифатида ва тараққиёт банки тури 
кўринишида 1973 йили 18 декабрида иштирокчи давлатлар 
Ташкилотининг Ислом конференциясида молия вазирларининг 
биринчи конференциясида ташкил топган. Унинг бош офиси Саудия 
Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. 
1975 йили 20 октябрда ўз фаолиятини бошлаган. Банк капитали 
иштирокчи-давлатларнинг қўшган бадаллари ҳисобидан ташкил топган. 
Унинг таъсисчилари бўлиб 10 та давлат, яъни Саудия Арабистони, Судан, 
Кувайт, Ливия, Туркия, Бирлашган Араб Амирлиги, Эрон, Миср, Индонезия 
ва Покистон давлатлари ҳисобланади. 
ИТБнинг юқори органи бўлиб, бошқарувчилар Кенгаши ва директорлар 
Кенгаши ҳисобланади, банк президенти 5 йил муддатга сайланади.
ИТБ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Бош ассамблеясида 
кузатувчи статусига эга.
Ҳозирги вақтда ИТБ банк гуруҳи ташкил топган ва унга қуйидаги 
ташкилотлар киради: 

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси; 

Инвестицияларнинг ва экспорт кредитларининг суғуртаси бўйича 
Ислом корпорацияси; 

Ислом илмий қидириш ва ўқув маркази; 

Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси. 
ИТБ гуруҳининг функцияси аъзо давлатларнинг иқтисодий ва ижтимоий 
ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш йўли билан иштирок 
этишдир. Банк ўз фаолиятини шариат қонуни ва тамойилларига асосланиб 
амалга оширади. 
Банкнинг пул бирлиги Ислом динори ҳисобланади, у 
Халқаро Валюта Фондининг бир СДР га тенгдир.
Расмий тил бўлиб араб 
тили ҳисобланади, аммо ишчи тили сифатида инглиз ва француз тиллари 
ишлатилади. 
Банкнинг шахсий капиталининг миқдори 15 миллиард Ислом 
динорини ташкил этади.
Ҳозирги вақтда 56 та давлат банкнинг аъзолари ҳисобланади. Банк 
аъзолигига киришнинг асосий талаблари Ислом конференцияси ташкилотида 
иштирок этиш, банк капиталига аъзолик бадаллигини тўлаш ва банк 
директорлар Кенгаши томонидан қабул қилинган қоида, процедура ва 
терминларга риоя этишдан иборатдир. 
ИТБ кам ривожланган банкни аъзо давлатларга биринчи навбатда 
инфраструктурани яратиш ва кенгайтиришга кредит беради; қўшма 


151 
корхоналарнинг капиталида иштирок этади; иштирокчи-давлатларни ташқи 
савдо операцияларини молиялаштиради; техник ёрдам кўрсатади; лизинг 
операцияларини амалга оширади. 
ИТБ ўз фаолиятини юритишда учта тамойилга амал қилади. 
Биринчи тамойил (мушарака)-маълум лойиҳани амалга ошириш учун банк 
партнер билан ҳамкорликка киришишни кўзда тутади( ҳамкор банк улушини 
аста-секин сотиб олиш ҳуқуқи билан)
.
Бунда банк улуши ва унинг ҳамкори 
улуши фойдада умумий коэффициент бўлиб, келишувлар билан қайд 
этилади, лекин бу томонларни капитал қўйилмаси улушини англатмайди.
ИТБ томонидан ишлатиладиган иккинчи тамойил (мудараба)-бу банк ва 
саноат капиталининг қўшилишини англатади. Бунда, банк капитал таклиф 
этади, ҳамкор эса ғоя ва лойиҳани тайёрлашни; фойда ва зиён улар ўртасида 
олдиндан келишилган шартнома асосида бўлинади. 
Учинчи тамойил (мурабаха)-банк ҳамкор учун товар сотиб олади ва 
маълум коммиссияга асосан уни ҳамкорга сотиш учун.
КРМG халқаро консалтинг фирмаси 2010 йилнинг апрель ойида Ислом 
банк ва молия тизимига бағишланган ўзининг илмий қидириш якунларини 
кенг матбуотда чоп этишди. Экспертларнинг маълумоти бўйича бу молия 
институтларининг дунё иқтисодиётига таъсири йилма-йилдан ошиб 
бормоқда. Мусулмон банкларининг янада интенсив ривожланиши АҚШ ва 
Буюк Британия давлатларида фаол кузатилмоқда, Ғарб фирмаларининг Шарқ 
инвесторларини жалб қилиш учун Ислом стандартларини ўзлаштиришга 
нима мажбур қилмоқда? 
Яқин Шарқ кредит муассасаларининг ривожланиш тарихи 30 йилдан 
озгина ошиқ даврга тўғри келади. Мана шу қисқа муддат ичида Ислом молия 
институтлари муҳим ютуқларга эришишди. КРМG маълумотига қараганда 
ҳозирги пайтда улар дунёни 75 давлатида ўз фаолиятини олиб бормоқда. 
Уларнинг умумий активи 300 миллиард доллардан ошиб кетди. Дунёнинг 
турли иқтисодиётига киритилган Ислом инвестицияси миқдори 400 
миллиард доллардан ошиб кетган. Илмий татқиқотчиларнинг ҳисоб-
китобларига қараганда, барча ушбу кўрсатгичлар ўртача йилига 15 фоиздан 
ўсиб бормоқда. “Яқин йиллларда бу бозорнинг ўта сезиларли даражада 
ўсиши мусулмон давлатларининг катта қисми нефт бойлиги билан 
таъминланса, яна шариат қонунига мувофиқ бериладиган инвестицияга 
яширин талаб борлиги оқибатида содир бўлади ” деб КРМG илмий 
татқиқотчилари қайд этмоқда.
Мусулмон молия ташкилотлари, асосан, Яқин Шарқ, Малайзия ва Буюк 
Британия давлатларида тўпланганига қарамай, уларнинг хизматларига талаб 
бутун Осиё, Европа ва АҚШ бўйича мавжуддир. Шуни алоҳида қайд этиш 
лозимки, RBК daily экспертларининг сўралган фикрлари хулосасига кўра, 
Ислом молиячиларининг бош объект бўлиб АҚШ сарҳисобланади. “Биз Яқин 
Шарқдан Буюк Британия ва Люксембург орқали АҚШ сари жуда катта 
капитал оқимини кузатмоқдамиз” – деб қайд этди. RBК dailyнинг Европа 
иқтисодий илмий бўлим бошлиғи Societe Generale Вероник Риш-Флор. 


152 
Ҳозирча мусулмон молия ташкилотларининг бош мижозлари-энг аввало, 
мусулмонлар ҳисобланади, бутун Жаҳон бўйича уларни сони 1.6 миллиард 
кишини ташкил этади. Аммо Яқин Шарқ инвестициясига қизиқишни Эски ва 
Янги Жаҳоннинг бошқа дин вакиллари ҳам билдиришмоқда. Ваҳоланки, бу 
йўлда ҳали анча-мунча тўсиқлар ҳам мавжуд. Хусусан Шарқ хазинасига йўл 
топишни шариат тизими ва нормалари анча-мунча қийинлаштиради, чунки 
Ислом банклари пул маблағларини унга мувофиқ беришади. 
Кредит бериш тартибининг жуда кенг тарқалаган чизмаларидан бири 
“сукук” деб аталади. Унинг мазмуни шундан иборатки, мусулмон кредит 
ташкилотининг ғарб кредит муассасасидан фарқи, берилган суммадан фоиз 
олмайди, балки қарздор компаниянинг даромадидан улуш олади. 2006 йилни 
1-чи чорагида шунга ўхшаш кредитнинг ҳажми 18 миллиард долларни 
ташкил этган, шундан давлат ташкилотларига бор-йўғи 6 миллирад доллари 
тўғри келган. “Сукук” тизими аналитикларнинг баҳолашига қараганда, 
синдицированлашган молиялаштиришга альтернатив сифатида бутун жаҳон 
бўйича кенг тарқалмоқда. 
Барча ҳолатларга қарамай Ғарб, Шарқдаги пул маблағларини жалб 
қилишдан аниқ манфаатдордир. Мисол учун, 2004 йилда Германия ерларидан 
бири - Саксония – “сукук” шарти билан 120 миллион доллардан ошиқ кредит 
маблағларини жалб қилганлар. АҚШ да “сукук” асосида, Мексика 
бўғозидаги ўзининг углеводород захираси кафолати остида қазиб олиш билан 
шуғулланадиган East Cameron Gas Companiy- компанияси 165 миллион 
доллар миқдорида биринчилардан бўлиб маблағ олган.
RBК dailyнинг экспертлари ўтказган сўровнома баҳоларига қараганда, 
шариат тизими бўйича кредит олишни яна ҳам фаол ривожланишига 
қатор 
сиёсий омиллар ҳам тўсиқ бўлмоқда. “Яқин Шарқда мавжуд бўлган сиёсий 
беқарорлик Ислом инвестициясини жалб қилишни кескин ўсишига ҳалақит 
бермоқда. Буларни ҳаммаси мусулмон молия институтларидан Европа 
бизнесига кредитларни жалб этишнинг қийинлаштирмоқда”, - деб 
ҳисоблайди Риш-Флор. Аммо эҳтимолдан ҳоли эмас, яқин вақтларда жаҳон 
бизнеси, худди яқиншарқ нефтисиз яшаолмаганидек, Ислом инвестициясисиз 
фаолиятини ривожланиши мушкил масалага айланиши табиий ҳолдир. Ўз 
навбатида жаҳонда содир бўлаётган янги иқтисодий реалликлар Ғарб 
давлатларини уларни нафақат арзон хом-ашё билан, балки молиявий 
маблағлар билан таъминлаётган давлатларга ўз муносабатини жуда жиддий 
қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқдалар.


153 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish