145
Ислом банклари учун лойиҳани молиялаштиришга улуш билан иштирок
этиш назарияси жуда ҳам мақбул турдаги операция бўлишига қарамай,
ҳақиқатда Ислом банкларининг активлар портфелини катта қисми қисқа
муддатли савдо келишувларини молиялаштиришга тўғри келади, қайсики
банклар хизмат кўрсатиш устамалари (мурабаха) ҳисобидан фойда олади.
Банк
ресурсларини
қисқа
муддатли
активларга
тўпланишининг
номақбуллиги шундаки, у узоқ муддатли иқтисодий ривожланишга етарли
даражада рағбатлантирмайди.
Бахрайн Faisal Islamic Bank Президенти Сайд Юсефнинг фикрига
қараганда, Ислом банкларидаги бу ҳолатнинг асосий сабаби иккиламчи
молия бозорининг етарли даражада ривожланмаганлигини урғу бериб
кўрсатади. Унинг сўзларига қараганда кейинги йиллларда Ислом акция
бозорининг фаол ўсиши, Ислом инвестицион фондларининг шўъбағин
ривожланиши ва янги молиявий инструментларни пайдо бўлиши
ўзгаришларга замин яратмоқда.
Ҳозир Ислом банклари қисқа муддатли 5-6 фоиз даромад берадиган
инструментлар таклиф қилмоқда. “Биз “квант сакраши” каби ўзгаришларни
амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз, лойиҳа молиялаштирилиши
соҳасида ва капитални даромадлилик даражасини ун беш, йигирма ва
ҳаттоки ўттиз фоизга етказиб, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашга
ўтмоқдамиз” деб ҳисоблайди таниқли молиячи Маджид ал-Рефай, у First
Investment Bank of Bahrain асосчиси, ҳозирда Quantum Financial Advisor
халқаро Ислом инвестицион компаниясининг раҳбари.
Кўпгина мутахассисларнинг фикрига қараганда, Ислом банклари
тажрибасидан келиб чиқиб, ғарб молия тизими ўзига муҳим дарс ва сабоқ
олмоғи даркор: банк жамиятининг манфаатлар нафсонияти реал секторни
томоғидан буғувчи қуролга айланмаслиги, лойиҳани молиялаштириш
тўғрисидаги қарор чайқовчилик сингари юқори фойда оламан деб завқланиш
ҳаёлийлигига бормасдан, лойиҳани ўзини келгусидаги фойдалилигини
инобатга олиб жавобгарликни баҳолаш билан қарор қабул қилиниши керак.
Ғарб ишбилармон доирасининг обрўйли органи ҳисобланган – Economist
журнали Ислом молия операцияларидан бири
мушарак
(банкни корхонани
фойдаси ва зиёнига иштирок этиши) тўғрисида қуйидагиларни ёзган эди:
“Ғарбда баъзи бир одамлар бу ғояни эътиборга молик деб қарайдилар. Бунда
кимда – ким пул бераётган бўлса, унга жуда кучли рағбат беради, чунки
унинг тиккан пули ёрдамида шундай бир сезиларли нарса яратилаётганига
амин бўлади. Минг афсуски, ғарб банклари, 70-чи-80-чи йиллар давомида
инвестициялар тўғрисида қатор қарорлар қабул қилган бўлсаларда,
бунақанги рағбатни натижаларини ҳис қилмаганлар. Албатта мушаракда
барча пулдан фойдаланувчилар ўртасида жавобгарчиликни бўлиниши ҳам
қайд этилади”.
Do'stlaringiz bilan baham: