Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

2011 йилнинг якунига эътибор 
қаратадиган бўлсак давлатларимиз ўртасида товар айланма миқдори 6,7 
млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 9 фоизга 
кўпайган.
17
Энди навбат давлатларимиз ўртасида инвестицион йўналиш бўйича 
ҳамкорликни кенгайтиришдан иборатдир. Стратегик ҳамкоримиз бўлган 
Россия Федерациясини чексиз инвестицион имкониятлардан келгусида 
мамлакатимиз миллий иқтисодиётини янада ривожлантиришда кенгроқ 
фойдаланиш учун 2012 йилнинг 5 июнида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримов ва Россия Федерацияси Президенти Владимир 
Путин ўртасида 2011 йил 18 октябрда имзоланган 
Эркин савдо зонаси
шартномасига Ўзбекистон Республикасини ҳам қўшилиши бўйича 
Меморандумни имзоланиши бу борада катта имкониятлар очиши табиийдир.
17
Народное слово. 5 июня 2012 года стр. 1. 


141 
VIII – БОБ. ИСЛОМ ДАВЛАТЛАРИ БАНК ТИЗИМИ ВА 
УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Ислом банклари ва уларнинг иқтисодиётни молиялаштиришда 
ғарб банкларига нисбатан ўзига хос афзалликлари 
Ислом молиясининг бош ўзига хос хусусияти судхўрлик фоизидан воз 
кечишдир, барча ғарб молия тизими умум қабул қилинган фоизларга 
асосланган. Бу албатта тижорат қарзларини умум хайр-соҳоватга 
берилаётганлигини англатмайди. Капитал эгасини озгина ҳақ олиши 
олдиндан белгиланган суммани тўлаш шаклини олмаслиги керак, агар у фоиз 
олса ана шундай ҳолат содир бўлади. Ислом эътиқодларига асосан одиллик 
ва хаққонийлик шундаки, бойликнинг манбаси энг аввало банданинг меҳнати 
ва эгасининг ишбилармонлик ҳаракати ҳамда қолган мерос ёки тақводорлик 
бўлиши мумкин. Бундан ташқари фойда қилинган риск учун олинган хайр-
инъом ҳисобланади, бу барча ўзини билган корхонани ҳаракати кетидан 
келадиган натижа сингари. 
Ислом иқтисодчилари судхўрлик фоизини тақиқлаш учун ҳар хил 
асосланган рационал далиллар келтиради, яъни фоиз ундириш усули билан 
ўзга инсонни эксплуататция қилишга имкон берилади ва банк тизмида эса 
иқтисодий инқирозларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Охир оқибатда 
судхўрлик фоизидан воз кечиш Ислом динида васият қилинган чақириқдир. 
Мусулмон кишининг ҳаёт соҳалари, шу жумладан молиявий фаолияти ҳам 
муқаддас Қурони каримда қайд этилган ҳамда шариатни йиғма ҳуқуқий ва 
диний оятларида қайд этилган. 
Муқаддас Қурони каримнинг асосий тушунчаси шуни тарғиб этадики ҳар 
қандай мусулмон бандаси ўзининг молиявий амалиётида “риба” ва 
“гарардан” қочиши керак. Риба (сўзининг бой таржимаси ортиқчалик)
капитални хоҳлаган шаклда қарзга берибми ёки савдо келишуви биланми 
тўғри деб бўлмайдиган ва асоссиз кўпайтиришни англатади. Бу ҳам худди 
гарар сингари жуда оғир гуноҳдир, чунки рискни билатуриб, ҳар хил 
тасодифлардан қоча олмаслигини ҳис қилиб келишувдан фойдаланишдир. 
Кўпгина Ислом олимлари “риба” тушунчасини нафақат юқори судхўрликни 
англатади дейди, балки бошқа хоҳлаган судхўрлик фоизларини ҳам бу 
тушунчага қўшишади, ўз вақтида “гарар”ни аниқлаганда ҳам барча 
спекулатив операцияларни уни таркибига олиб боришади. 
Мусулмон бандаси ҳеч қачон унутмаслиги керакки барча ер юзидаги 
неъматлар Оллоҳнинг инъомидир, қайсики фақат угина унинг мулкдоридир. 
Инсонга ишониб топширилган ишлаб чиқариш ресурслари, бутун жамият 
иҳтиёжини қондириш йўлида ишламоғи лозим. Шариат меъёрларига асосан, 
қайсидир бир ишга ёки фаолиятга сарфланмаган пулдан хайр эҳсон солиғи 
олиниб фақирлар ва қамбағалларга сарфланиши керак. Агар инсонни ўзи 
топган пулини оборотга қўйишга ноқодир бўлса, уни бошқа корхона 
фаолиятига тикиб, унинг даромадидан улушини олиши зарур. Бизга 


142 
маълумки Муҳаммад пайғамбаримиз (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи 
васаллам) жуда омадли савдогар бўлганлар, унинг савдо операцияларига 
жуда бой бева Хадича аямиз ўз маблағларини тикканлар, ва охир оқибатда 
пайғамбаримизнинг марҳамига тушганлар. Бир ярим минг йил аввал, Ислом 
дини яратилган вақтдаги молиявий операциялар номлари ҳозир ҳам давом 
этмоқда ва ўша тартиб қоидаларга асосланган. Шунинг учун ҳам 
Манамадаги, Куала-Лумпурдаги ва Лондон ситидаги ҳозирги замон Ислом 
банклари барча молиявий хизмат турларини азалий тамойилларга амал қилиб 
хизмат кўрсатиб келмоқда. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish