1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Э.Т. ҚОДИРОВ, Ж.К. МАЖИДОВ
ХОРИЖИЙ
МАМЛАКАТЛАРДА
БАНК ИШИ
ТОШКЕНТ - 2016
2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
ХОРИЖИЙ
МАМЛАКАТЛАРДА
БАНК ИШИ
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма
сифатида чоп этишга тавсия қилинган
Тошкент - 2016
3
Э.Т. Қодиров, Ж.К. Мажидов
Хорижий мамлакатларда банк иши. Ўқув қўлланма/Т.
2016 йил. 184 бет. – (ОЛИЙ ТАЪЛИМ)
Мазкур ўқув қўлланма кадрлар тайёрлаш бўйича Давлат таълим стандарти
ва “Хорижий мамлакатларда банк иши” фанининг ўқув дастури асосида
яратилган.
Ўқув қўлланмада “Хорижий мамлакатларда банк иши” курсида асосий
база бўлиб ҳисобланган йирик ва саноати ривожланган давлатлар банк
тизимининг тузилиши, ривожланиши, глобал трансмиллий банкларнинг
пайдо бўлиш сабаблари, таркибий тузилишидаги ўзига хос томонлари,
амалга ошираётган банк операцияларининг турлари, банк иши фаолияти,
тўлов тизими ва назоратининг тартибга солиниши, банк ишининг барқарор
ривожланиши бўйича давлат сиёсати, банк тизимидаги миллий ислоҳотлар,
халқаро молиявий ва иқтисодий инқироз таъсирида юзага келган халқаро ва
миллий муаммолар ва уларни юмшатиш борасида йигирмата (G20) саноати
ривожланган давлат раҳбарларининг Вашингтон ва Лондон Саммитида
ишлаб чиққан чора-тадбирлар ҳамда алоҳида давлатларда инқирозга қарши
курашишда ишлаб чиқилган Давлат дастурларининг иқтисодий ва молиявий
самараларини ёритишга ҳаракат қилинган.
Шунингдек, ўқув қўлланмада фоизсиз банк тизимига асосланган Ислом
банкларининг фаолияти, афзаллиги ва ўзига хос томонлари очиб берилган.
Шу билан бир қаторда ЕвроОсиё Иқтисодий Ҳамдўстлики (ЕврАзЭС) аъзо
давлатларидан бири бўлган Россия Федерацияси банк ва тўлов тизими ҳам
атрофлича таҳлил қилинган. МДХ аъзо давлатлари ўртасида трансмиллий
банкларнинг активларни ва капитални жойлаштириш борасидаги
фаолиятлари иқтисодий ва молиявий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилинган,
ҳамжамият давлатлари ўртасида 2011 йил 18 октябрда “Эркин савдо
зонаси”ни яратиш шартномасини имзоланиши ва унга 2012 йил 4 июндан
Ўзбекистон
Республикасини
қўшилиши
тўғрисида
Меморандумни
имзоланиши муносабати билан трансмиллий банкларнинг республикамизда
инвестицион фаолиятини кенгайиши истиқболлари ўрганилган.
Ўқув қўлланма иқтисод йўналишида билим олаётган талабалар,
магистрлар, аспирантлар ва халқаро валюта-кредит муносабатлари соҳасида
фаолият юритаётган мутахассисларига мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |