144
мумкин. Фойдага иштирок этиш операцияларида мижоз ҳисоботларни
қалбакилаштиришларга уриниши ва лойиҳани реал даромадини банкдан
яшириши мумкин.
Мурабаха
(қарзни кечиктирилган суммасини тўлаш ва
“хизмат ҳақи учун” устама тўлаш) чизмаси бўйича
савдо операцияларини
молиялаштиришда мижоз тўловларни вақтида тўламай нафс балосига
берилиб кетиб, молу-дунё орттириши мумкин.
Шунга ўхшаш рискларни келиб чиқмаслиги учун ғарб банклари
амалиётида қўлланиладиган процедурага ўхшаган
махсус усуллар
қўлланилади, бунақанги мансабни суъистеъмол қилишлардан Ислом
банклари ҳам ҳоли эмас. Фирибгарларга қарши курашишнинг бош усули -
мижоз-корхонанинг барча операцияларини астойдил аудит қилиш
ҳисобланади. Ислом банки раҳбариятининг
бирон-бир аъзоси банк
томонидан молиялаштираётган корхонани ҳисоботида кўрсатган зиённи
танҳо ўзи тан олиш ҳуқуқига эга эмас. Бунинг учун банк бошқарувининг
барча аъзолари коллегиал қарор қабул қилишиш керак. Агар лойиҳа
мўлжалланган фойда даражасига етмаса махсус эркин қўмита корхона
балансини чуқур ўрганади. Агар мабодо даромад яширинганлиги аниқланса,
унда мижоз етмайдиган суммани мажбурий равишда тўлайди. Банк яна
акционерлик ҳуқуқидан фойдаланиб инсофсиз
корхона менеджерини
алмаштириши мумкин. Жуда оғир ҳолатлар юзага келса банк ўз маблағини
чақириб олиши мумкин ва тартиб бузар корхонани “қора рўйҳатга” қўшиб
қўяди. Тўловни қайтариш муддати чўзилиб кетса ушбу иш судга берилади, у
мижозга зарур суммани ва дастлабки шартномада қайд этилган жаримани
тўлаттиради.
Ислом тизимига ўтилишида ички қарз ҳисобидан давлат ҳаражатларини
молиялаштиришда жуда оғир муаммолар юзага келди,
чунки фоизли
облигацияларни чиқариш мумкин эмас. Мисол учун, Эронда давлат қарзини
молиялаштиришда банк тизими фоизсиз фаолият кўрсатишга ўтгандан кейин
ҳам кредит ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бунда марказий банк миллий
тижорат банкларига қайд этилган фоиз ставкаси асосида ресурс бериш
ҳисобидан амалга оширилмоқда. Тижорат банклари эса ўз
навбатида
имтиёзли шартлар билан давлат сектори корхоналарига қарз бермоқда.
Президент Ҳотами девони иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга
киришганидан кейин вазият ўзгарди. 1995 йили эрон давлати махсус Ислом
облигациясини сотувга чиқарди, унда собиқ давлат
корхоналарини акциялари
режалаштирилган приватизация жараёнида облигацияларга алмашинилди.
Сафарбар этилган заём маблағлари уларни ислоҳ қилишга ва модернизация
қилишга йўналтирилди, облигацияларнинг даромадлилиги компанияларни
фойдасидан келиб чиқиб аниқланди ва фойда давлат заёмини
таъминлаш
фондига қўшилди. Облигация чиқаришда Малайзия тажрибасидан
фойдаланилди, чунки худди шунга ўхшаш қимматли қоғозлар бундан
олдинроқ уларда пайдо бўлган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: