Европейский Централный Банк (ецб)


йилда Dubai Islamic Commercial



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

1975 йилда Dubai Islamic Commercial
Bankи тузилди.
Ислом банкларини шаклланиш босқичида марказий 
фигуралардан бири бўлган, Саудия Арабистони Қирол оиласидан шаҳзода 
Муҳаммад Фасал, ҳозирда Finance/DarAI Mal гуруҳининг бошлиғи, 
шунингдек шайх Салех Камел, ҳозирда Aibaraca гуруҳининг бошлиғи. 1977
йили Миср ва Суданда Faisal номи билан иккита банк гуруҳини очишди. 
1979 йили Бахрейнда биринчи маротаба Ислом банки ташкил этилди. 
Ислом банкларини юзага келишига псиҳологик асос бўлган, Яқин Шарқ 
кенг аҳолиси ўртасида анъанавий Исломга ихлосмандларнинг кучайиши 
оқибатида “Исломнинг туғилиши” жараёни - унинг энг юқори фазаси Эронда 
имом Хумайни томонидан амалга оширилган революция оқибатида содир 
бўлди. Ислом банкларини реал ривожланишига асос бўлган яна бир ҳолат, 
1973 йилда содир бўлган нефт инқирози ҳисобланади, бунинг оқибатида 


147 
Яқин Шарқда нефтнинг нархи жуда кескин ошиб кетди ва натижада 
нефтдолларларининг оқими уфуриб Ислом давлатларига кириб келди. 
Мусулмон дини ихлосмандлари сонидан мижоз маблағлари оқимининг 
кескин кўпайиши Ислом банклари пассивларини ошириб юборди, лекин 
Ислом капитал бозорини бошланғич даврдаги ривожланиш аҳволи уларни 
тўлиқ сафарбар қилишнинг иложи йўқ эди. Ислом банкларида 80-чи 
йилларнинг бош мақсади пассив операцияларда тажриба тўплаш, 
молиялаштириш ва инвестиция усулларини стандартлаштиришдан иборат 
эди. 
80-чи йилларнинг бошида Жанубий-Шарқий Осиёда Ислом банк иши 
фаол ривожланди. 1963 йилда Малайзияда хайрия фонди тузилди, улар 
Маккага ҳаж қилишга жазм этган мусулмонларни жамғармаларини сафарбар 
этишди. Бунинг натижаси асосида бирдан бир йирик Tabung Haji номли 
Ислом инвестицион фонди юзага келди. Малайзияда Ислом банк тизимини 
жўшқин ривожланиши 1983 йилдан кейин кўпчилик мусулмон 
кишиларининг ҳаёт даражасини кўтариш сиёсати доирасида бошланди. Бу 
сиёсат айнан иқтисодий сиёсатдан ташқари ички сиёсий сабаблари ҳам бор 
эди, яъни Малайзия аҳолисини 75 фоизи мусулмонлар бўлишига қарамай, 
хусусий сектор капиталининг катта қисмини этник Хитойликлар назорат 
қилишади. Маҳатира Моҳаммад Ҳукумати унчалик муваффақиятли 
бўлмасада, Яқин Шарқ Ислом капиталини мамлакатга жалб қилиб, Куала-
Лумпур шаҳрини Жанубий-Шарқий Осиёда Ислом молия марказига 
айлантиришга ҳаракат қилмоқда.
Кейинги ўн йилликда Ислом банклари учун пассив операциялар борасида 
инновацион ва тез ривожланиш вақти бўлди. Олдингидек мижоз базаси ўсиб 
бормоқда, лекин ҳозирги омонадчилар нафақат диний нуқтаи назардан 
уларнинг сармоялари тўғри бошқарилишини, балки яна у яхшигина даромад 
олиб келишини истайдилар. Ислом инвестицион банклари тузилиши ва 
активларни, кўчмас мулкка қўйилган акциялар пакетини бошқариш билан 
шуғулланувчи янги типдаги фондларни тузиш масаласи ҳам фаол кетмоқда. 
Ислом инвестицион банклари лизинг операциялари ва капитал рискини 
бошқариш бозорида ҳам фаолият кўрсатмоқдалар. Бундан ташқари Яқин 
Шарқ банклари йирик ғарб банклари билан рақобат қилиб, мижоз талашишга 
тўғри келмоқда, чунки улар кейинги вақтда ўз банкларининг фаол 
ишлайдиган Ислом бўлимларини очмоқдалар. 
Халқаро молиявий инқироз кредитлаш тизимидан, яна ҳам аниқроғи 
ипотека кредит усулидан бошланди. Бу жаҳонда анъана бўлиб қолган 
кредитлаш тизимини бечораҳол эканлигидан дарак бермайдими ? Агар 
кредитлашни моҳиятига эътибор қаратсак, унинг асосий тамойили судхўрлик 
билан моддий манфаат олишдир. 
Бутун Жаҳон иқтисодиёти судхўрликка асосланган, яъни маблағ тикиб 
фоиз олиш. Бизнинг барча банкларимиз шу тамойилни асос қилиб олганлар. 
Банклар кредит беришда олдиндан белгиланган фоиз ставкаси билан 
берадилар. Кредитдан фойдаланиш муддати тугагандан кейин, қарздор фойда 


148 
олдими ёки йўқми ундан қатъий назар банкка нафақат кредит суммасини, 
балки ундан фойдаланганлиги учун маълум фоиз тўлашини талаб этадилар.
Агар ўйлаб қаралса, бунақанги тизим қарздорга нисбатан жуда ҳам 
адолатсизликдир. У бу пулни бизнесга тикдими ёки ўзининг шахсий 
эҳтиёжига ишлатдими ёки йўқми бундан қатъий назар у фоиз тўлашга 
мажбур. Балким, бу маблағ унга оддий ҳолатга яъни ўзини амал-тақал қилиб 
яшаши учун керак бўлгандир. Лекин бизнинг банклар ўз олдига унинг 
сабабларини аниқлашни қўймайди, у қарздорга фойда олиб келдими ёки 
зиён олиб келдими улардан катъий назар уларни асосий мақсади фоизини 
олиш, яъни тиккан маблағидан фойда олиш. 
Ҳудди шундай ҳолат омонатчи учун ҳам, банкга қўйган унинг пули, 
қаерга инвестиция қилинади, у бу хақда ўйлаб ҳам кўрмайди. У омонат 
шартномасига имзо қўяр экан, у биладики, олдиндан аниқланган фоизни 
омонати муддати тугагандан кейин албатта олади. Унинг мақсади – фақат 
моддий манфаатдорлик, худди банкларники сингари. 
Демак, ноИслом банк тизмими фаолиятининг бош тамойили – бу шахсан 
моддий манфаат олиш. Бу бутун банк тизими фақат судхўрлик ҳисобидан
яшаяпти деган гап эмас. 
Бизга маълумки, банклар иқтисодиётнинг ажралмас қисмидир. Бу 
муассасалар 
жисмоний 
ва 
юридик 
шахсларга 
ҳаётда 
яшашда 
кўмаклашадилар ҳамда хожатини чиқарадилар. Маълум бир тўлов билан 
пулни зудлик билан Жаҳоннинг хоҳлаган нуқтасига ўтказиш имкониятига 
эгамиз, қимматбаҳо нарсаларни сақлаш, чеклар ва пул банкноталари билан 
процедураларни енгиллатиш, акцияларни сотиш ва яна қанча муҳим 
операцияларни амалга оширишимиз мумкин. Банклар яна қанча 
мураккабликлардан бизни холи қилади. Бундан ташқари, банк ходимлари ўз 
ишининг моҳир усталари бўлиб, пулларни фойдали тадбирларга тикишни 
жуда ҳам яхши билишади. 
Ислом банклари ҳам бу функцияларини қўллаб қувватлайди. Жаҳонни 
барча давлатларидаги каби, Ислом давлатларида ҳам банклар иқтисодиётда 
муҳим рол ўйнайди. Лекин Ислом банкларининг фаолият тамойили, оддий 
банк фаолиятидан тубдан фарқ қилади.
Ислом судхўрликни қатъий таъқиқлайди. Кимда ким судҳўр бўлса, ёки 
кимки унинг хизматидан фойдаланса у гуноҳга ботади. Шунинг учун ҳам 
Ислом банклари фоиз ҳисобидан яшамайдилар. 
Бугунги кунда Ислом Жаҳонсида 150 дан ошиқ Ислом банклари мавжуд.
Бу банкларнинг депозит ҳисоб рақамининг миқдори 80 дан 120 миллиард 
долларни ташкил этади. 
Ислом банклари фаолияти асосида 
шахсий молиявий манфаат 
тамойиллари ётмайди, балки ижтимоий-ахлоқ ва одоб тамойиллари ётади.
Ҳаммамизга маълумки, барча инсонларни ҳаётда етарлилик даражаси ҳар-
ҳил, кимдадир пул маблағлари захираси етарли бўлса, кимдадир уни 
етмаётганлиги бутун ҳаёти давомида хис қилиб яшамоқда. Кимдир ўзининг 
моддий аҳволини яхшилаш учун пулни қарзга олишга мажбур. Бу ҳолатда 


149 
Ислом банки ёрдамга келади. Бу банкларда барча кредитлар фоизсиз, худди 
шундай омонатлар ҳам. 
Шахсий эҳтиёж учун ва бизнесни ривожлантириш учун кредитлар 
ўртасида жуда катта тафовут мавжуд. Лекин бу икки турдаги кредитлар ҳам 
фоизсиздир яъни олинган кредитнинг суммаси қайтарилади, ҳеч қанақа фоиз 
бўлмайди ва тўланмайди. Агар бизнесни ривожлантириш бўйича кредитлаш 
амалга оширилаётган бўлса, банк ва қарздор ўртасида шартнома имзоланади, 
яъни агар фойда олинадиган бўлса қарздор уни банк билан бўлишади. Агар 
бизнесда зиён олинадиган бўлса, у ҳам бўлинади. Бу жуда адолатли тамойил, 
тўғри эмасми ? 
Шу ўринда қайд этиш лозимки, омонатчилар ҳам Ислом банкларида 
ўзининг маблағларини фоиз олмасдан сақлашади. Омонатчи банк билан 
шартнома имзолаётганда, ўз маблағини банк томонидан инвестиция қилишга 
рози ёки норози эканлигини қайд этади. Банк фойда улушини олганда, 
омонатчига фойдани ўз қисмини қўшиб тўлайди. Зиён олганда эса зиён ҳам 
бўлинади. 
Кўриниб турибдики, вазиятни хоҳлаган томонга ўзгаришида ҳам, ҳеч 
сўзсиз шахсий манфаат олиш тамойили қўйилмаган. Бу ерда ўзаро қўллаб 
қувватлаш ва ёрдам бериш асосланган ҳамкорлик муносабати ётибди. 
Ислом қонуни бўйича бадавлат фуқаролар закот тўлашлари зарур. Бу 
ўзига хос бойлик учун солиқ бўлиб, у давлат томонидан белгиланмаган, 
балки парвардигори олам томонидан белгиланган. Закотдан тушган 
маблағлар фақир фуқаролар эҳтиёжига ёки эзгулик тадбирларига 
йўналтирилиши керак. Шу тартибда Ислом давлатининг хазинаси 
тўлдирилади. Худодан қўрқувчи Ислом давлатларининг фуқаролари 
парвардигори олам олдида, унинг марҳаматига сазовор бўлиш учун 
эзгуликка интилади, ҳеч қанақа тазйиқсиз, ўз ихтиёри билан закот тўлашади. 
Ислом давлатининг иқтисоди шундай тузилган. 
Ҳозирг вақтда Ислом банклари бутун Жаҳонда жуда катта қизиқишга 
сазовор бўлмоқда. Айниқса, Жаҳон инқирози даврида уларни фаолият 
тамойилларини ўрганиш алоҳида муҳим бўлиб қолмоқда. Ислом банклари 
нафақат араб давлатларида, балки Европа ва АҚШда ҳам очилмоқда. Ислом 
банкларининг мижози бўлиб нафақат мусулмонлар балки бошқа дин 
вакиллари ҳам ҳисобланмоқда. Кўпдан кўп Европа ва АҚШ корхоналари 
Ислом банкларини афзал кўрмоқда, чунки улар билан ишлаш нафақат 
манфаатли, балки ахлоқ одоб меъёрларига ҳам мос тушади. 
Москвада жорий йилни март ойида “Ислом банклари: унинг ўзига хос 
хусусиятлари ва истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. 
Икки кун давомида турли тилларда Россияда Ислом банк ишини 
ривожлантириш истиқболлари жўшқин муҳокама этилди. Конференция 
натижаси бўйича Россияда бир нечта Ислом банклари очилиши тўғрисида 
қарор қабул қилинди. Энди Россиялик фуқаролар ҳам яқин вақтларда бу 
муассасаларни хизматларидан фойдаланадиган бўлади. Биринчи навбатда, 
албатта, уларнинг мижози Россия мусулмонлари бўлади, улар учун 


150 
ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш ва ҳаёт даражасини яхшилаш 
учун янги имкониятлар очилмоқда. 
Бизнинг давлатимизда ҳам 1-4 май кунлари Осиё Траққиёт Банкини 
ижрочи директорларининг 43-чи йиллик ҳисобот йиғилишини ўтказилишида 
Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ)нинг ижрочи директорининг иштирок этиши 
ва Ҳукумат раҳбарлари билан ўтказган мунозаралари бизнинг давлатимизда 
ҳам Ислом банклари пайдо бўлиш истиқболларига йўл очиши табиий ҳолдир.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish