161
томонларини белгиламоқда. Қарийб кейинги йигирма йил ичида МДҲ дан
чиққан банкларнинг экспансия сиёсати сабаблари ва табиати ўзгарди.
Собиқ иттифоқ муҳитида бошидан кредит ташкилотларининг қизиқиши
савдо ва инвестицион операцияларга хизмат кўрсатиш зарурлигидан келиб
чиққан эди. Трансмиллий корпорацияларнинг МДҲ давлатлари бозорида
очилган бўлимлари ҳам “мижоз кетидан” деган стратегия доирасида
ўзларининг экспанция сиёсатини амалга оширмоқдалар. Мисол учун,
Россиядаги Озарбойжоннинг Халқаро банки бўлими икки давлат ўртасидаги
савдо операцияларини молиялаштириш мақсадида очилган. Бошқа мисол,
Украинадаги Россия кредит ташкилотларига аниқ бир йирик мижозга хизмат
қўрсатишни назарда тутиб ташкил этилган. Украинада Альфа-банк нефт газ
соҳасидаги бизнес вакилларига ўз хизматларини кўрсатишга, Москва Банки
эса Украина ва Москва ўртасида савдо муносабатларига хизмат кўрсатиш
мақсадида тузилган.
Аммо банк тизими ривожланиши билан экспанция сабаблари анча-мунча
кенгайди, бу ўз навбатида МДҲ мамлакатлари бозорига кирувчи банклар
сонини кўпайишига олиб келди. Ҳали замон Ҳамдўстликда хорижий фаолият
юритаётган банклар ягона ҳарактерга эга бўлган бўлса, бугунги кунда қўшни
давлатлар банк тизимида тўғридан–тўғри инвестор вазифасини ўтовчи
банкларнинг сони 30 тани ташкил этмоқда. 2007 йил бошида бу банкларнинг
ўзаро инвестицияси миқдори 1млрд.доллардан ошган бўлса, кредит
ташкилотлари назорат қиладиган активлари миқдори 7,9 млрд.долларни
ташкил этган. Бугунги кунда ҳудудий банклар юзага келмоқда, уларни
стратегияси МДҲнинг қўшни давлатларида экспанция сиёсати юритишга
қаратилган ва Ҳамдўстликни барча давлатларида ўзининг шўъба
ташкилотларини таъсис этмоқда (Қозоғистоннинг Туран Алем банки (БТА),
Россиянинг ВТБ).
Хорижий банк фаолиятининг кўпайишига сезирарли таъсир қилган
омилларни ичида, ҳудудий давлатларининг иқтисодий ўсишини алоҳида
қўрсатиш мумкин, бу банк хизматларига бўлган талабнинг ижобий
ривожланиш келажагини белгилайди. Бу ҳеч шубҳасиз хорижий банк
бўлимини тузишга ўндовчи ҳолат бўлиб хизмат қилади. МДҲ ҳудудийида
банк тизимини анча-мунча ўсиши ҳам шунинг оқибатидир. 2006 йилнинг
ўзида Ҳамдўстлик давлатлари кредит ташкилотларининг активлари 60,3 %
ошган.
Шу билан бирга МДҲ ҳудудийида банк тизимини ривожланишини ўзига
хослиги ва даражаси, банк операцияларининг ривожланишига имконият
очмоқда. Паст ривожланиш даражаси шароитида банк тизимининг кам
ривожланиши бир тарафдан келажакда юксалиш учун анча-мунча истиқболга
эга бўлса, бошқа тарафдан, яъни ўтказиладиган операцияларнинг фойдалиги
нуқтаи назардан улар жуда жозибадор бўлиб, банк маржасининг жуда
юқорилиги ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: