82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

ШАҲЗOДА ВА ҚУББАРА ҚУШ 
Рожа браҳманга деди:
— Қувватли, беомон душманлар қуршовида қолган, қочиб қутулиш йўллари боўланган 
одамнинг истар-истамас ўз душманларининг бири билан дўст бўлгани, у билан сулҳ тузиб, 
ўз жонини xалос этгани, эҳтиётликни қўлдан бермай ўз ҳаётини оxирги душманнинг 
қўлидан қутқариб қолгани ҳақидаги ҳикоятни эшитдим. Энди илтимос қиламан, шундай 
ҳикоят айтиб берки, унда бир-биридан қасос олмоқ пайида юрган, кўришганда эса ҳеч сир 
бой бермайдиган икки кимса тасвир этилган бўлсин. 
Браҳман деди:
— Ақли бошида бўлган, тажрибали одамлар ҳеч вақт эҳтиётликни қўлдан бермайдилар. 
Яxшини ёмондан, савобни гуноҳдан ажрата оладилар, ранжиган дўстлардан, норози 
бўлган ошналардан эҳтиёт бўлиб, уларнинг макр ва xиёнатларидан сақланишни яxши 
биладилар. Ақл ва идрок эгалари бундай одамларнинг юрагидаги нарсаларни, уларнинг 
яширин фикр ва истакларини, нима қилиш xаёлида эканликларини кўзлари ва 
ҳаракатларидан билиб оладилар... Кимки бундай одамларнинг тилёўламаликлари ва 
ширин сўзларига ишониб, эҳтиёткорлик ва сезгирликни йўқотса, у ўз жонини бало ўқига 
нишон қилган бўлади. Бунга Қуббара қуш қиссаси мисол бўла олади. 
Рожа сўради:
— Унга нима бўлган экан? 
Браҳманнинг ҳикояти 


108 
Ибн Мадин отли бир подшо бор эди. Унинг бир Қуббара деган зийрак, нутқи яxши ва 
чиройли қуши бор эди. Кунлардан бир куни Қуббара шоҳ саройида туxум қўйиб бола 
очди. Подшо қуш боласини ўз саройида авайлаб, парвариш қилишни буюрди. Шу вақтда 
подшо ҳам сиймосида баxт-саодат юлдузи порлаган бир фарзанд кўрди. 
Қуббаранинг боласи билан шаҳзода ҳамиша бирга ўйнар эдилар. Қуббара ҳар куни тоў 
ва ўрмонларга учиб бориб, одам қўли тегмаган мевалардан икки дона олиб келарди. 
Улардан бирини ўз боласига ва иккинчисини шаҳзодага берарди. Қушча билан шаҳзода 
уни еб, куч-қувватга кириб тез ўса бошладилар. Шу туфайли подшо ва сарой одамлари 
назарида Қуббаранинг қадри ошарди. Бир куни Қуббара уйда йўқлигида унинг боласи 
шаҳзоданинг қўлини тирнаб олди. Шаҳзода ўоят ўазабга келиб, дўстликни унутди ва 
қушчанинг оёўидан ушлаб ерга шундай урдики, у ўша замоноқ ҳалок бўлди. Қуббара 
қайтиб келиб, боласининг ўлиб ётганини кўриб фарёд қила бошлади. Подшоҳларга 
лаънатлар ўқиб дерди:
— Бу балони ўзимга ўзим орттирдим, фароўатни машаққатга ўзим алмаштириб олдим. 
Бир дараxт шоxига уя қилишим керак эди. Подшоҳнинг саройини менга ким қўйибди. Ўз 
фарзандимнигина тарбият қилишим керак эди, подшо ўўлини парвариш қилишнинг нима 
ҳожати бор эди. Агар озга қаноат қилиб ҳаёт кечирганимда эди, бу балога мубтало бўлмас 
эдим. Шоҳлар, султонлар ва шаҳзодалар билан дўстлик қилишнинг оқибати шундай 
бўлади. Чунки шоҳ, султон ва мустабидлар ўз аҳдларини тез унутадилар. Улар ҳамиша 
вафога жафони мукофот қилиб берадилар. Уларнинг назарида на садоқатнинг аҳамияти 
бор, на самимиятнинг. Уларнинг дўстликдан кўзлаган мақсадлари ёлўиз манфаатдир. 
Улар ўз роҳатларини кўзлаб, бутун қонун-қоидаларни топтайдилар, раҳм-шафқат қилиш 
керак бўлганда жазо берадилар, жазоланиши керак бўлганни афв этадилар. Ўзлари қилган 
қабиҳ ишларни кичик ва аҳамиятсиз деб, бошқаларнинг кичик xатоларини эса жуда катта 
ва таҳликали иш деб ҳисоблайдилар. Энди мен фурсатни қўлдан бермай, ўз дўстини 
ўлдирган бу раҳмсиз ва шафқатсиз шаҳзодадан болам учун интиқом олишим керак. 
Шуни деб Қуббара ўзини шаҳзода устига ташлади. Унинг икки кўзини ўйиб олиб 
қалъанинг бурчига бориб қўнди. Бўлган воқеани шоҳга етказдилар. Шоҳ ўўлининг кўр 
бўлганини кўриб, куйиб ёнди; аввал қушни ҳийла билан ушлаб олмоқчи, сўнгра қийнаб 
ўлдирмоқчи бўлиб, яқинига борди ва деди:
— Қуббара, пастга туш, сенда ҳеч айб йўқ. 
Қуббара унинг сўзини рад этиб деди:
— Шоҳимга итоат қилишга ўрганиб қолган эдим, энди унинг амридан чиқиб, рад 
жавобини бериш менга жуда оўир. Шоҳ саройи менинг каъбам эди, энг саодатли 
кунларим шоҳнинг марҳамат ва лутфи карами соясида ўтди. Мен ҳамиша шундай бўлади, 
деб ўйлардим. Агар менинг икки жоним бўлса ва дунёга икки марта келишим мумкин 
бўлсайди, ўшанда «лаббай» деб xизматингга қайтар эдим... Энди қандай қилиб боламнинг 
қони тўкилган жойга қайтиб бораман? Мен учун энг тўўри йўл, буйруўингга бўйин 
эгмаслик ва саройга қайтмасликдир. Мен энди сенинг сўзларингга ишона олмайман ва 
ўзимни бало гирдобига ташлашни истамайман. Шаҳзода менинг фарзандимни ҳалок этди. 
Мен эса ундан қасдимни олдим. Ҳар ким алам ва ситам дараxтини экса, уқубат ва азоб 
мевасини тўриб олади. Сен Донодил ва ўўрилар ҳақидаги ҳикоятни эшитмаганмидинг? 
Подшо сўради: 
— У қандай ҳикоят? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish