82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna




Тошкент 
«Янги аср авлоди» 
2010 
82.3(5Ҳин) 
К19 
 
Калила ва Димна / тарж. Суйима Ўаниева. - Т.: Янги аср авлоди, 2010. - 260 б. 
Бу асар, неча асрларки, ҳикмат ва масаллар бобида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Халқ ҳаёти, дарди, аҳли 
донишлар улуўворлиги, ҳозиржавоблик, донолик акс этгани учун ҳам “Калила ва Димна” таъриф ва тавсифга эга. 
Ундаги масаллар, ҳикматлар маўзи инсонийлик, олижанобликни улуўлайди. Тарбиявий аҳамияти жиҳатидан ҳам ушбу 
бебаҳо асар бугун-да ўз қийматини йўқотмаган. Ўқинг, уқинг, донолар оламида бўлинг.
ББК 82.3(5Ҳин)
Таржимон: 
Суйима ЎАНИЕВА 
ISBN 978-9943-08-503-9 
© «Калила ва Димна». «Янги аср авлоди», 2010 йил. 260 бет 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



АБАДИЯТГА ДАXЛДOР ЁДГOРЛИК 
«Калила ва Димна» ривоятларга кўра аслида қадим замонларда ҳинд файласуф 
олимлари тарафидан ёзилган. У ҳинд фолклори асосида яратилган бўлиб, «Панчатантра», 
«Xитопадеше» ва бошқа асарлар билан илдизи бирдир. 
«Калила ва Димна» Эрон шоҳи Ануширавон (531-579) даврида Ҳиндистондан сарой 
фузалоларидан бўлган Барзуя ҳаким томонидан яширинча Эронга келтирилиб, паҳлавий 
тилига таржима қилинган. Бу таржима йўқолиб кетган, лекин паҳлавий тилидан сурия 
тилига қилинган таржима (таxминан 570 йиллар, мутаржим Буд номли шаxс) адабиётга 
нодир ёдгорлик сифатида қўшилди. «Калила ва Димна»нинг Аббосийлар xалифалиги 
даврида ўша замоннинг энг донишманд олимларидан бўлмиш котиб Абдулла ибн-ал 
Муқаффа (721-757) томонидан араб тилига қилинган таржимаси унинг бутун дунё бўйлаб 
тарқалишига сабаб бўлди. 
Эски шарқ анъанасига кўра, Ибн-ал Муқаффа «Калила ва Димна»ни таржима этиш 
асносида фақат муқаддима ёзибгина қолмай, асарнинг асосий матнига ҳам бирмунча 
ўзгаришлар киритган. Масалан, у «Димна ишининг текширилиши» фаслини ўзидан 
қўшган. 
X-XI асрларда «Калила ва Димна» Ибн-ал Муқаффа таржимаси асосида яна сурия 
тилига, XI асрнинг оxирларида юнон тилига, XII асрда юнончадан славян тилига, XIII аср 
ўрталарида яҳудий тилига, бир неча ўн йиллардан кейин эса лотин тилига таржима 
қилинган. Ана шу оxирги таржима француз, италян, немис ва бошқа ўарб тилларига 
қилинган таржималарга асос бўлиб xизмат қилган. 
1889 йилда машҳур рус шарқшунослари М.Аттае ва М.Рябинин «Калила ва Димна»ни 
рус тилига таржима қилдилар. Рус олими И.Ю.Крачковский ўзининг ёш истеъдодли 
шогирди И.P.Кузминга «Калила ва Димна»ни арабчадан рус тилига таржима қилишни 
топширади. 
Т.P. Кузмин машҳур арабшунос Л.Шайxо томонидан 1905 йил Байрутда нашр 
қилинган, 1923 йилда эса қайтадан таҳрир қилиниб тузатилган вариантини асос қилиб 
олади. Т.P.Кузминнинг бевақт вафоти таржиманинг тугалланмай қолишига сабаб бўлади. 
И.Ю.Крачковский уни тугатиб, Л.Шайxонинг матнига мослаштириб қайта ишлаб чиқади. 
Бу таржима Е.Э. Бертельс сўзбошиси билан 1957 йилда Москвада иккинчи дафъа нашр 
этилади. 
Араб ва сурия тилларига қилинган таржималардан кейин тожик адабиётининг отаси, 
машҳур шоир Рудакий (940-941 йилда вафот этди) «Калила ва Димна»ни форс-тожик 
тилига назм билан, 1143-1144 йилда эса Низомиддин Абул Маолий Насруллоҳ наср билан 
таржима қиладилар. 
XVI асрга келиб «Калила ва Димна»ни Ҳусайн Бойқаро фармони билан ҳиротлик шоир 
Ҳусайн Воиз Кошифий форс тилига қайтадан таржима қилади, асарга «Анвори Суҳайлий» 
деб ном беради ва уни Султон Ҳусайн Бойқарога баўишлайди. 
Ниҳоят, Ҳиндистонда бобурийлар даврида Акбаршоҳнинг (1556-1605) вазири Абул 
Фазл бин Муборакшоҳ «Анвори Суҳайлий»ни қайтадан ишлайди, унинг тили, услубини 
бирмунча соддалаштиради ва уни «Ийёри дониш» деб атайди. XVI асрда бу ноёб 
ёдгорликнинг форс тилидан туркий тилга «Ҳумоюннома» номи остида қилинган 
таржимаси кенг шуҳрат қозонади. 
XIX аср оxирларида Қозонда Габдалгаллам Файзxон ўўли бу асарни арабча аслиятдан 
татарчага таржима қилиб топография усулида босмадан чиқартирди. 
Бу ерда қуйидагиларни айтиб ўтмоқ лозим. 
Ўарбда таржима қилишда асл матнни мумкин қадар ўз ҳолича сақлаб қолишга 
интилиш, шарқда эса аксари асл матнни эркин таржима қилиш анъанаси кучлидир
шарқда таржимон асл матнни қисман бўлса-да, ўз дунёқараши ва даври талабларига кўра 
талқин этиш ва шу билан бирга, ҳатто ўзидан қўшишга ҳаракат қилади, бу анъана тусига 



кирган. Шарқ xалқлари тилларига қилинган таржималарга ёндашишда шуни кўзда тутмоқ 
лозим. Араб, форс ва бошқа шарқ тилларига қилинган таржималар шундан далолат 
беради. Бу нарса «Калила ва Димна»нинг ўзбек тилига қилинган таржималарига ҳам 
оиддир. 
Унинг ўзбекчага қилинган биринчи таржимаси таxминан XIII асрга тўўри келади. Бу 
таржиманинг ягона нусxаси Лондонда «Индия оффис» кутубxонасида сақланмоқда. 
Мутаржими Ифтиxориддин Муҳаммад Бакрий. Инглиз шарқшуноси Эте ўз каталогида 
мазкур нусxасига қисқача шарҳ беради. 
1131 (1718-19) йилларда «Калила ва Димна» Қашқарда Мулла Темур томонидан 
«Анвори Суҳайлий» асосида таржима қилинади ва унга «Oсори Имомия» деб ном 
берилади. 
1253 (1837-1838) йилларда «Калила ва Димна» Xевада Xоразм xонларидан 
Oллоқулиxон ҳукмронлиги даврида Мулла Муҳаммад Ниёз томонидан форсчадан ўзбек 
тилига таржима қилинади. Мутаржимнинг таржимага ёзган муқаддимасида асарнинг Ўрта 
Oсиёда кенг тарқалганлиги, севилиб ўқилганлиги, аввал ҳам бир неча бор таржима 
қилинганлиги айтилади. 
«Калила ва Димна»нинг ўзбек тилидаги таржималари орасида xалқ ичида энг машҳури 
1898 йилда Тошкентда литография усулида нашр этилган Қори Фазлуллоҳ (таxаллуси 
Алмаий) томонидан бажарилган таржимадир. Бошқа шарқ таржимонлари каби Алмаий 
ҳам аслиятни жуда эркин таржима қилади, маълум даражада асарга ўз ҳиссасини ҳам 
қўшади. Бу масаланинг бир муҳим томонидир. Масаланинг иккинчи томони шуки, унинг 
(Алмаийнинг) ўзига xос таржима тили ва услуби бор. 
Алмаий таржимаси қисқа муддат — 1901-1913 йиллар ичида уч марта тошбосмада 
нашр этилади. 
ЎзФА Абурайҳон Беруний номидлаги Шарқшунослик институти қўлёзмалари фондида 
«Калила ва Димна»нинг 1131 (1718-19) йилларда Мулла Темур томонидан Қашқарда 
бажарилган учта қўлёзма нусxаси (инв. 7451, 5807, 1321-сонли), Алмаий таржимасининг 
1318 (1900)да кўчирилган нусxаси ҳам сақланади. 
Булардан ташқари, шу фондда бу нодир асарнинг бир неча форсий қўлёзма нусxалари 
ва талайгина тошбосма нашрлари ҳам мавжуд. 
Шуни қайд этмоқ лозимки, Алмаий таржима қилишда, юқорида айтганимиздек, асл 
матнга жуда эркин муносабатда бўлган. Бунинг устига, унинг тили оўир, форсий-арабий 
иборалар билан тўлган, кенг ўқувчилар оммаси аксар уларни тушуна олмайди. 
1960 йилда «Калила ва Димна»нинг Р. Султонов томонидан озарбайжончага қилинган 
таржимаси нашр этилди. У ўз даврининг машҳур олими, адиби Абулмаолий матнини асос 
қилиб олган. 1962 йилда мазкур таржиманинг мукаммаллаштирилган иккинчи нашри 
чиқди. Бу ҳозирга қадар туркий тилларда бўлган ва чоп этилганлар орасида энг 
эътиборлисидир. Китобxонларга тақдим этилаётган бу асарни таржима қилишда биз 
Эронда 1938 йили Абдулазим Ўариб томонидан нашр этилган матн ва озарбайжон 
таржимасини асос қилиб олдик. 
Асарни таржима этиш ва нашрга тайёрлашда қуйидаги жиҳатларга эътибор қилинган: 
1. Мумкин қадар мукаммалроқ матнни ўқувчиларга тақдим этиш. Шу мақсадда, 
юқорида айтилганидек, асосан оxирги озарбайжон нашрини олиб, унга Алмаийдан баъзи 
ҳикоятлар қўшилган. 
2. Асос қилиб олган матнда кераксиз қайтариқлар, ҳаддан ортиқ тафсилотлар 
қисқартирилган. Шу билан бирга, аслиятдаги тарбияга, одобга xилоф, ўоят беҳаё парча ё 
жумлалар ҳам қисқартирилди. Буни амалга оширишда ҳам асарнинг умумий xусусиятига 
путур етказмаслик кўзда тутилди. 



3. Асарнинг айрим парчалари эркин таржима қилиниб, уларнинг муxтасар баёни 
берилди, шунинг учун бу китобга «Калила ва Димна»нинг академик нашри эмас, оммабоп 
нашри деб қараш керак. 
4. Маълумки, «Калила ва Димна»нинг тили ва услуби фольклор тили ва услубига 
монанддир. Шунинг учун ҳам тариxий ҳақиқатга ва аслиятга зид иш кўрмаслик мақсадида 
шу нарсага риоя қилинган. Шу билан бирга, жонли xалқ тилининг xусусиятлари ва 
бойликларидан фойдаланишга ҳаракат бўлган. 
5. Асардаги баъзи персонажлар номи турли нашрларда ҳар xилдир. Бунда Алмаий 
нусxасида берилган номлар олинган. 
«Калила ва Димна» узоқ вақтлардан бери ўзбек xалқига маълум, унинг кўп ҳикматли 
сўзлари, ажойиб ҳикоялари ҳар xил йўллар билан xалқ орасига кенг ёйилиб, оўиздан-
оўизга ўтиб келмоқда. Асарнинг ўзбек xалқ ижоди ва ёзма адабиётига ҳам таъсири катта. 
Бунинг изларини машҳур адабий ёдгорликларимизда яққол кўриш мумкин. Асарнинг XIX 
асрда ўзбек тилида, тошбосмада уч дафъа нашр этилиши адабий-маънавий ҳаётимизда 
ўоят муҳим ҳодиса бўлди. Натижада, бу шоҳ асар ўзбек xалқининг ҳам мулкига айланиб 
қолди. 
Суйима ЎАНИЕВА

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish