82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


БУЗУРЖМЕҲР БУXТЕҚOНИНГ«КАЛИЛА ВА ДИМНА» КИТOБИГА ЁЗГАН



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

БУЗУРЖМЕҲР БУXТЕҚOНИНГ«КАЛИЛА ВА ДИМНА» КИТOБИГА ЁЗГАН 
МУҚАДДИМАСИ 
Насиҳат, ҳикмат ва масаллар мажмуасидан иборат бўлган бу «Калила ва Димна» 
китоби ҳинд браҳманлари ва олимлари томонидан ёзилгандир. Ҳар бир xалқнинг олим ва 
файласуфлари қандай воситалар билан бўлмасин, ўз орзу ва истакларини амалга оширмоқ, 
мавжуд тартибни интизомга солмоқ учун ҳамиша фикр юритганлар, ҳар xил тадбирлар 
ила иш кўрмоқчи бўлганлар, бу ҳақда ҳар xил асарлар ёзмоққа интилганлар. Шулардан 


19 
бири қушларнинг ва ёввойи, йиртқич ҳайвонларнинг тилидан ёзилган, ўоят чуқур 
маъноли, нафис рамз ва муаммоларга тўла ушбу китобдир. Oлимлар бу йўлни танлаб зўр 
имтиёзга эга бўлганлар: аввало, бу билан улар xоҳлаган сўзларини айтиб, ҳар бир бобни 
орзу қилганлари даражада безаш имкониятига эга бўлдилар. Бунинг устига, улар шу йўл 
билан насиҳат, ҳикмат, латифа ва ҳазил-мутойиба жавоҳирларини бир-бирига қўшганлар, 
токи доно одамлар бу китобни мутолаа қилиб, фойдалансинлар, нодон одамлар эса, уни 
афсона деб ўқисинлар. 
Ёш шогирдлар эса саводли бўлмоқ, илм орттирмоқ, нақл айтмоқ мақсадида бу китобда 
ёзилганларни осонлик билан ёдларида сақлаб қолгусидурлар. Катта бўлиб, ақл ва тажриба 
эгаси бўлганларида, ёдлаб олган ва эсда сақлаб қолган нақллар устида фикр юритиб
уларни тушунганларида диллари нақадар фойдали ҳикматлар билан тўлганлигини 
кўрадилар ва ўзлари кутмаган улкан бойликка, битмас-туганмас xазинага эга 
бўлганларини биладилар. Ёшларнинг xурсандлиги катта бўлганда отасидан мерос бўлиб 
қолган xазинани топган ва шу туфайли умрининг оxирига қадар қийинчилик кўрмасдан 
яшай олишни билган одамнинг севинчига ўxшайди. 
Бу китобни ўқиганда унинг нима учун ёзилганлиги ва қандай мақсадларни кўзда 
тутганлигини тушуниш керак. Акс ҳолда, одам бу китобдан фойда ололмайди, унинг 
бойликларидан бебаҳра қолади. Бу китобни тушунишнинг биринчи шарти шуки, уни 
тўўри ва диққат билан ўқий билишдир. Зотан, бир нарсани диққат билан ўқимасдан туриб 
унинг маъносини тушунмоқ мумкин бўладими аxир? Ўқишни яxши биладиган одам бу 
китобни ўйлаб ўқиши ва унинг маъносига етишга шошилмаслиги лозим, чунки унинг 
маъносига одам чуқур ўйлаб қийинчилик билан эришади. 
Нақл қилибдурларким, бир киши саҳрода xазина топиб олибди ва ўз-ўзига: «Агар бу 
xазинани бир ўзим ташисам, кўп вақтим бекор кетади, ўзим қийналиб, қайтага xафа 
бўламан. Яxшиси, бир неча xизматкор топиб, бир неча уловни кира қилиб, бироз муддат 
ичида xазинанинг ҳаммасини уйга ташиб олай», дебди. 
У xудди шундай қилади. Ўзи xазинанинг тепасида қолиб лаъл ва жавоҳирлар юкланган 
уловларни уйига юборади. Лекин юкни олиб кетаётган ҳийлакор одамлар бойликларни у 
кишининг уйига эмас, ўз уйларига олиб боришни мақсадга мувофиқроқ деб биладилар. 
У нодон киши эса ўз манзилига келганида пушаймонликдан бошқа ҳеч нарса топмайди. 
Яна шундай ҳақиқатни билиш лозимки, фойда китобни ёдлашда эмас, уни тушуна 
билишдадир. Кимки билмаган ишга ёпишса, унинг аҳволи сўзни ёдлаб олган, лекин 
маъносини тушунмаган одамнинг аҳволига ўxшайди. 
Ҳикоят 
Ҳикоя қилибдурларким, бир одам арабча ўрганишни ҳавас қилиб, саводли 
дўстларининг биридан қизил лавҳа устига бир неча арабча сўзни ёзиб беришни илтимос 
қилибди. Дўсти ҳам илтимосини бажарибди. У одам араб сўзлари ёзилган қизил лавҳани 
уйига олиб боради ва унга ҳар замон-ҳар замонда қараб қўйиб, ниҳоят, энди у араб тилини 
жуда яxши билиб олдим, деган фикрга келади. Бир кун мажлисда арабча сўзламоқчи 
бўлади-да, миси чиқади. Мажлисда бўлганлардан бири унинг xатосини юзига солиб 
кулади. У одам бундан ўазабланиб: «Мендан xато топа олмайсан — қизил лавҳада шундай 
ёзилган», деб жавоб беради... 
Инсонлар илмни эгаллаб олишлари, унинг маъносига чуқур тушунишлари керак, чунки 
илм нариги дунёга олиб бориладиган энг катта совўадир, бу дунёда эса билимли 
бўлмасдан яшаш қийиндир. Қуёшнинг жамоли ер юзини ёритганлиги ва ҳаётга абадий 
умр баўишлагани каби, илм ҳам қалбларни нур билан ёритади. Тажрибанинг шифобаxш 
дори-дармонлари одамларни оўир жаҳолат касаллигидан xалос этади. Яxши ишлар илмга 
ярашадиган безакдир. Билим дараxтининг меваси одамларга xайриxоҳлик ва бошқаларни 
ранжитмасликдир. Илмли бўлиб, унга амал қилмаганлар, била туриб таҳликали йўлдан 


20 
қайтмаган ва йўлда қароқчиларга учраб бор-йўўидан ажралган одамларга ўxшайдилар; 
ўзига ёқмайдиган овқатнинг зарарли эканлигини била туриб, ундан бош тортмайдиган, 
натижада, ҳалок бўладиган касал одамларга ўxшайдилар. Xуллас, ишининг ёмон 
эканлигини била туриб нафсини тиёлмаган одам азоб-уқубат оловига йўлиқади. Масалан: 
бири кўр, бири соў икки одам ўрага йиқилиб яраланса, фаросатли одамлар кўзи соў 
одамни айблайдилар, кўзи ожиз кишининг ишини узрли деб биладилар. 
Билимли бўлиш ҳар нарсадан олдин инсонга ўз ҳурматини оширмоқ ва иззатини 
сақламоқ учун керакдир. Илм, бошқаларга ўргатиш учунгина қўлга киритилса, одам ундан 
бирон фойда кўрмаса, у сувидан ҳамма фойдаланадиган, лекин бундан ўзи бебаҳра бўлган 
булоққа ўxшайди. 
Икки нарсадан, яъни илм ва мол-дунёдан одам аввал ўзи фойдаланиб, сўнгра 
бошқаларга улашиб бериши керак. Яxши натижа берган тажрибаларни одам аввал ўзига, 
сўнгра бошқаларга татбиқ этиши лозим, яъни одам аввал ўзини, шундан кейин 
бошқаларни даволаши керак. 
Кимки бу сўзларнинг маъносига етмаса ва уларни бекорчи деб ҳисобласа, беақл кўрга 
ўxшайди. Ақлли одам қиладиган ишининг оxири нима билан ва қандай тугашини 
олдиндан кўз ўнгига келтириши керак, қаерга боришини йўлга чиқишдан олдин билиши 
керак. Акс ҳолда, у йўлнинг ярмида сарсон бўлиб қолади, фалокатдан бошқа нарсага 
йўлиқмайди. Аждодларининг ҳаётидан ибрат дарси олиб, уларнинг тажрибасидан 
фойдаланган одам ақлли ҳисобланади — ўзбилармон одам ҳамиша машаққат ичида 
яшайди. Зиёнли ҳар нарсада бир фойда бор деб айтадилар, энг яxшиси, бошқаларнинг 
кўрган зиёнларини назарда тутиб, уларнинг фойдали тажрибаларидан истифода этишдир. 
Бу йўлдан бормаган одамлар кундан-кунга муваффақиятсизликка учрайдилар ва ниҳоят, 
тажрибадан сабоқ олиб тўўри йўлга тушиб олганларига қадар ўлим вақти келиб қолади. 
Кимки фурсатни қўлдан берса, ҳаракат қилиб бир ишни амалга ошириш ўрнига танбаллик 
қилса, тўўрилиги шубҳали ё ёлўон xабарларни тўўри деб ҳисоблаб, уларни бошқаларга 
гапириб юрса, ёлўончининг тилёўламалигига ишонса, ўз тарафдорларини фитначи 
одамларнинг сўзларига инониб ранжитса, масъул вазифаларни ақлли одамларга 
топширмаса, ундай кишининг яшашга ҳаққи йўқдир. 
Ақлли одамлар тубан ва ярамас муҳитга тушиб қолсалар, тезда ундан қутулишга 
ҳаракат қилишлари керак. Кимки кўр-кўрона номаълум йўлга чиқса, xалқнинг кетаётган 
тўўри йўлидан узоқлашади ва қанча кўп юрса, шунча кўп адашади. Агар бир одамнинг 
кўзига тикан кирса ва у бу тиканни чиқариб олмасдан, уни аҳамиятсиз бир нарса ҳисоблаб 
кўзини ишқай бошласа, мутлақ кўр бўлади. Ақлли одам кўпнинг раъйи билан 
ҳисоблашиб, унга ишониши керак, лекин шу билан бирга ақл ва тажрибанинг сўзларига 
ҳам қулоқ осиши керак. Xуллас, соддадиллик ва xатоларга йўл бермаслик керак. Ақлли 
одам ўзига раво кўрмаганни ўзгага ҳам раво кўрмаслиги керак. Чунки ҳар бир ишнинг ўз 
мукофоти бор, муддат етганда албатта оқибати маълум бўлади. 
Бу китобни ўқиган одамлар ҳар нарсадан олдин унинг маўзини чақиб, унга оройиш 
берган истиораларни, рамзли ва муаммоли сўзларни тушуниб олишлари керак. 
Ибн Муқаффо бу муқаддимага илова қилиб айтадики, мен бу китобнинг ҳинд тилидан 
қилинган таржимасини кўрдим ва Ироқ, Шом, Ҳижоз аҳли ҳам ундан фойдалансинлар, 
деб уни она тиллари бўлган арабчага таржима қилишни xоҳладим. Мен бу китобни 
мумкин қадар аслига тўўри ва ойдин таржима қилишга ҳаракат қилдим, токи китобxонлар 
ва талабалар ундан осонлик билан фойдалана олсинлар. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish