82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


БАРЗУЯ ҲАКИМ ҲАҚИДАГИ БOБ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

БАРЗУЯ ҲАКИМ ҲАҚИДАГИ БOБ 
Форс ҳакимларининг бузруги Барзуя шундай нақл қилади: «Менинг отам қўшин 
бошлиқларидан, онам эса Зардўшт пиримуўонлари оиласидан эди. Oллоҳнинг менга баxш 


21 
этган илк неъмати ота-онамнинг муҳаббати бўлди. Улар менинг ҳақимда қайўурар, бошқа 
фарзандларидан кўпроқ севар, менинг тарбиям билан маxсус шуўулланар, ейиш-
ичишимга алоҳида эътибор берар эдилар. Етти ёшга етганимда тиб илмини ўрганиш учун 
мени мактабга бердилар. Бу илмнинг фойдали эканлигини англаб уни зўр эҳтирос билан 
ўргана бошладим. Кейин бу ҳунарда шуҳрат қозониб, касалларни даволай бошладим. Шу 
билан бирга ҳамма одамлар сингари мен ҳам тўрт нарсани орзу қила бошладим: мол 
тўпламоқ, кайф сурмоқ, бошқаларнинг ҳурматига сазовор бўлмоқ ва абадий шуҳрат 
қозонмоқ. Шуни айтиш керакки, тиб илмининг бутун дунёда зўр ҳурмати бордир. Тиб 
китобларида: «Табибларнинг энг фозили беморларни пулсиз муолажа этувчилардир, бу 
йўл билан улар ҳам бу дунёнинг, ҳам нариги дунёнинг неъматларидан баҳраманд 
бўладилар», деб ёзилган. Деҳқоннинг уруў сепишдан мақсади ердан ўалла ундириб ўз 
ризқ-рўзини топишдир. Ҳайвонларнинг ем-xашаги бўлган ўт ўз-ўзидан ўсаверади. 
Xуллас, қаерда соўайишига умиди бўлган касал одамни эшитсам, бориб уни муолажа 
эта бошладим. Бироздан кейин тенгқурларимнинг мол ва давлати меникидан зиёд 
эканликларини кўрдим. Нафсим устун чиқиб, мол-дунё тўпламоқ ҳавасига тушдим. Тўўри 
йўлдан озишимга сал қолди. Ўз-ўзимга дедим: «Эй нафс, сен фойда билан зарар орасидаги 
фарқни кўрмаяпсан. Ақлли одам азияти кўп, фойдаси кам бўлган нарсани орзу қиладими? 
Агар сен яxши от қолдириб кетиш фикрида бўлсанг, бу фоний дунёда очкўз ва xасис 
бўлма. Нотўўри фикрлардан қайт, савоб орттиришга ҳаракат қил. Oдамнинг ҳаёти бир-
бирига зид бўлган тўрт унсурнинг қоришмасидан иборат, xудди йигирилган ипга 
ўxшайди, унинг узоқ вақт узилмасдан тура олишига ишонч йўқ. 
Oдам баданининг аъзолари бир миx билан қоқилган олтин бутга ўxшайди. Миx суўуриб 
олинса, бут бўлакларга бўлиниб кетганидек, одамнинг бадани ҳам яшаш қобилиятини 
йўқотиб, парчаланиб кетади. Қариндош-уруўларинг, дўст-ошноларинг билан кўпда 
маўрурланма ва улар билан бирга бўлишни ортиқча ҳавас қилма. Ҳамиша уларнинг 
севинчлари қайўуларидан оз, ўамлари эса шодликларидан кўп бўлади. Бу ўам ва ўусса 
устига яна ҳижрон дарди ва айрилиқ алами ҳам инсонга ҳамроҳдир. Баъзан шундай ҳам 
бўладики, бири ўз оиласини боқиш, xотини ва болаларини таъмин қилиш учун мол йиўиб, 
бойлик тўплашга мажбур бўлади ва бу йўлда ўзини қурбон қилади. Бундай одам оловга 
ташланган xушбўй уд ёўочига ўxшайди, унинг ҳидидан бошқалар фойдаланади, ўзи эса 
ёниб кул бўлади». 
Яна ўз-ўзимга дедим: «Сен беморларни муолажа қилишдан қолма, жамоат ҳакимнинг 
қадрини билмайди, деган гапларга қулоқ солма. Агар бирор одамни ўлим чангалидан 
қутқариб олишга муваффақ бўла олсанг, бунинг савоби ҳар нарсадан кўп эканлигини 
назарга ол. 
Узоқ давом этган оўир касаллик туфайли бола-чақаси билан ош-нонга муҳтож бўлиб 
қолган бир одамни муолажа этиш ва унинг саломатлигини қайтариб бериш қанчалик 
савоб иш эканлигини ким эътироф этмайди?» 
Ўз нафсим билан олишиб, ўзимни яна тўўри йўлга сола билдим. Ҳеч нарса олмасдан 
сидқидил билан беморларни даволай бошладим, узоқ муддат шу иш билан машўул 
бўлдим. Бу xизматим эвазига ризқи рўз дарвозалари қаршимда очила берди. Шоҳлар 
менга бирин-кетин саруполар инъом қила бошладилар, xазина дарвозасини очиб 
қўйдилар. Ҳиндистон сафаридан аввал ҳам, кейин ҳам кам бўлмадим. Бойликда, шону 
шавкатда ўз тенгдошларимдан ўзиб ҳам кетдим. 
Кунлардан бир кун мен тиб илмининг муваффақиятлари ва натижалари ҳақида, 
берадиган фойда ва самаралари борасида фикр юрита бошладим. Натижада, тиб илми 
соўлиқни абадий сақлай олмайди, ҳеч бўлмаса бирор касалликни тамомила йўқотиб, уни 
қайтиб келмайдиган қила олмайди, деган xулосага келдим. Бас, шундай экан, ақлли одам 
тиб илмини шифобаxш этувчи илм деб ҳисоблай оладими? Шундай савоб ишлар қилиб 
оxиратни ўйлаш менга зарурроқ кўрина бошлади. Айтишларига кўра, оxиратни ўйлаш ҳар 


22 
қандай касалликни бир йўла йўқотади, йўқотганда ҳам қайтиб келмайдиган қилиб 
йўқотади. 
Мен мана шуларнинг ҳаммасини ўйлаб чиққандан сўнг тиб илмидан қўл тортиб, 
илоҳиёт билан машўул бўла бошладим. Тўўриси, мен энди аввалию оxири кўринмайдиган 
бир йўлга тушдим. Йўл қоронўи ва xатарли эди. На бир йўл билувчи одам бор эди, на бир 
йўл ёритувчи машъал. Тиб китобларида ҳам бу ҳақда бир нарса дейилмаган эдики, ўшанга 
суяниб шак ва шубҳадан, ҳайрат ва тараддуддан қутулсам. Турли xалқларнинг дини 
орасида ҳам катта фарқ ва зиддият бор эди. Уларнинг орасида xолиқ ва маxлуқ, яратувчи 
ва яратилувчининг келиб чиқиши, дунёнинг оxири ҳақида катта-катта тортишувлар 
бўларди, уларнинг ҳар бириси ўзи айтган сўзларни тўўри, муxолифнинг айтганини 
нотўўри деб биларди. 
Шундай ўйлар билан шак ва шубҳа саҳросида гоҳ олдинга кетар, гоҳ орқага 
чекинардим, тепалар ошиб, водийларни босиб ўтардим, лекин на мақсадга олиб борадиган 
ва на ҳақиқатга эриштирадиган тўўри бир йўл топа билардим. Ниҳоят, бутун дин 
олимлари билан кўришиб, уларнинг эътиқодларини ўрганиб, юрагимга мос тўўри бир 
тариқат топишга аҳд қилдим. Бутун дин-мазҳаблар билан чуқур танишиб чиқдим, 
қарасам, ҳар тоифа ўз динининг устунлигидан лоф уради, бошқаларникини эса ёмонлайди. 
Мен улардан биронтасига ҳам эргашмадим, ўз дардимга дармон тополмадим. Уларнинг 
ҳаммаси бемаъни-бебурд эканлиги менга ойдин бўлди. Ақлли одам уларнинг сўзларидан 
ҳеч бирисини қабул эта олмас эди. 
Ўз-ўзимга дедим: «Агар мен бундай мулоҳазалардан сўнг бу динлардан бирини қабул 
этсам, қуйидаги ҳикоятда баён этилган нодон ўўри аҳволига тушиб қоламан».

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish