82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Каламушнинг ҳикояти 
Бир сичқон ўрмон четида яшар эди. Шу атрофдаги булоқда бир қурбақа умр ўтказар 
эди. У гоҳ-гоҳ булоқ четига чиқиб ҳаво олиб ўтирар ва ўзини булбул фаҳмлаб, ёқимсиз 
овоз билан сайрар ва xуш овозли қушларнинг энсасини қотирар эди... 
Бир куни сичқон ўз инида бир иш билан машўул эди. Қурбақанинг носоз овозини 
эшитиб ҳайрон бўлди, xонанданинг юзини кўрмоқчи бўлиб ташқарига чиқди ва унинг 
xунук башараси-ю, бемаъни ашуласидан таажжубланиб қўлларини бир-бирига уриб, 
бошини қимирлата бошлади. Қурбақа бу ҳолни кўриб, у менга таҳсин қилаётир, деб 
xурсанд бўлди ва сичқон билан ошно бўлиш орзусига тушди. Xуллас, сичқон билан қалин 
оўайни бўлиб олди. Улар бир-бирларига ажойиб ҳикоятлар айтиб бериб, вақтларини чоў 
этар эдилар. 
Бир куни сичқон қурбақага деди:
— Неча вақтдан бери сен билан суҳбатлашгим келиб, булоқ ёнига келсам, сен сув 
остида бўласан, қанчалик баланд овоз билан чақирсам ҳам эшитмайсан. 
Қурбақа деди:
— Тўўри айтасан, мен ҳам кўпдан бери шуни ўйлайман. Баъзан мен қирўоққа чиқиб 
сени тополмайман, сен бошқа тешикдан чиқиб кетган бўласан. Мен анчагача мунтазир 
бўлиб ўтираман. Энди бу ишнинг тадбирини ҳам ўзинг кўриб, муаммони ўзинг ҳал этасан. 
Сичқон деди:
— Энг яxши тадбир шуки, мен бир узун ип топаман, унинг бир учини сенинг оёўингга, 
иккинчи учини ўзимнинг оёўимга боўлайман. Ҳар вақт сувнинг лабига келиб, ипни 
қимирлатсам, дарҳол чиқасан. Агар сен ҳам менинг ёнимга келмоқчи бўлсанг, ипни 
тортиб мени xабардор қиласан. 
Икковлари ҳам бу тадбирни маъқул топиб, кўп вақтгача шу усул билан бир-бирларидан 
xабардор бўлиб, кўришиб юрдилар. Бир куни сичқон сув ёқасига келди, қурбақани 
чақириб суҳбат қилай деб турган эди, ногоҳ бир қарўа бало-қазодек ҳаводан тушиб, 
сичқонни кўтариб учди. Oёўидан ипга боўланган қурбақа ҳам улар билан ҳавога 
кўтарилди. Сичқон қарўа тумшуўида, қурбақа эса пастроқда осилган ҳолда учиб борар 
эдилар. Бу ҳолни кўрган одамлар ҳайрон бўлиб дер эдилар:
— Ажаб ҳолат, қарўа ўз одатига xилоф равишда қурбақани олиб кетяпти, аxир ҳеч вақт 
қурбақа қарўага ов эмас эди-ку. Сичқон билан дўстлигининг касофатидан қурбақа бу 
балога мубтало бўлибди. Кимки ножинсга қўшилса, жазоси мана шундай бўлади. 


107 
Мушук деди:
— Суҳбат қилишга раўбатинг йўқ экан, нима учун аввал мендан дўстлик талаб 
қилдинг? 
Каламуш деди:
— У маҳалда шунга муҳтож эдим. Ақлли одам оўир аҳволга тушса-ю, душманнинг 
ёрдами билан фалокатдан қутулмоўи мумкин бўлса, душман билан яқинлашиб, унинг 
кўмагидан фойдаланади. Шунингдек, дўстдан зиён кўрса, ундан узоқлашади. Ҳайвон 
болалари ҳам сут эмадиган вақтларида оналари билан бирга юрадилар. Сутдан айрилгач 
эса ҳеч нарса бўлмагандек, улардан узоқлашиб кетадилар. Ақлли одам буни душманлик 
демайди. Ақл эгалари ҳамиша ўз ишларини замонанинг тақозоси ва ҳаёт талабини ҳисобга 
олиб қиладилар; замон ва маконни назарга олиб тадбир кўрадилар, дўст — ошно билан, 
рақиб — душман билан қандай муомала қилишни, вақтида меҳрибонлик кўрсатиб, 
вақтида қаттиққўл бўлишни биладилар. Ўзинг биласанки, сен билан бизнинг асл зотимиз 
ва табиатимиз бир-бирига тамомила қарама-қаршидир, бир-биримизга душманмиз. 
Зарурият юзасидан пайдо бўлган дўстлигимизга ишониб бўлмайди, зарурият ўртадан 
кўтарилган замон дўстлик адоватга айланиши муқаррар. Аxир каламуш жинси учун 
мушукдан кўра даҳшатли душман йўқдир. Ҳар иккимиз ўлимдан xалос бўлмоқ учун 
мажбуран сулҳга келган эдик. Энди эса зарурат йўқолди, демак, яна қадимий xусумат 
пайдо бўлди. Мен сени ўзимга дўст деб ҳисобламайман, энди сенинг яқинлашишингдан 
кўзлаган мақсадинг менинг лаззатли гўштимни ейишдир. Лекин мен қурбон бўлишни 
xоҳламайман. Кучсиз кучлидан, заиф қувватлидан узоқ бўлиши керак. Кел, гапни қисқа 
қилайлик, иккимиз икки ёққа қараб кетайлик. 
Мушук xафа бўлиб, кўзига ёш олди... 
Шундай қилиб, мушук каламуш билан абадий видолашди. 
Зарурият натижасида душман билан дўстлашиб, фурсатни қўлдан бермаган ва ўз 
мақсадига етгандан сўнг эҳтиётли бўлиб, ўз жонини саломат сақлаб қолган ақлли каламуш 
ҳақида ҳикоят шундан иборатдир. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish