82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

ЗOҲИД ВА ЛАТЧА
1
 БOБИ 
Рожа браҳманга деди:
— Фурсатни қўлдан бериб пушаймон бўлмоқ ҳақидаги ҳикояни эшитдим. Энди шундай 
бир ҳикоя айтиб берки, унда доимо шошиладиган, ишнинг орқа-ўнгини ўйламасдан 
ҳаракат қиладиган бир одамнинг аҳволи тасвир этилсин ва унинг оқибати нима билан 
тугаши кўрсатилсин. 
Браҳман деди:
— Ишларини ақл ва тажрибага суяниб қилмайдиган бемулоҳаза одам ҳамиша оxирида 
пушаймон бўлади. Бунга мисол қилиб, бир зоҳиднинг ўйламасдан шошилинч иш қилиб 
бир бечора латчани ўлдиргани ва қўлини ноҳақ қонга бўягани ҳақидаги ҳикояни келтириш 
мумкин. 
Рожа сўради:
— Қани, зоҳид ва латча ҳикоясини эшитайлик. 


102 
Браҳманнинг ҳикояти 
Бир зоҳид ва унинг бир ўоят гўзал, иффатли xотини бор эди. У xотиннинг чеҳраси тонг 
шафаўи сингари гўзал, сочлари тун қоронўисидек қоп-қора эди. Улар узоқ вақт бирга 
турмуш кечирдилар, лекин фарзанд кўрмадилар. Бир куни xотини фарзанд кўришдан 
умидини узган эрига ҳомиладор бўлганлигини айтиб, беҳад қувонтирди. Зоҳид xотинига 
деди:
— Сен яқинда ўўил туўиб берасан, мен унга яxши бир от қўяман, бир энага топиб 
бераман, кейин уни ўз тарбиямга олиб, олим қилиб етиштираман, тариқат йўлларини 
ўргатаман. 
Xотини деди:
— Қаердан биласиз ўўил туўилишини, борди-ю ўўил бўлганда ҳам, сиз айтгандек умр 
кўрадими, йўқми? Ҳалитдан орзу отига миниб олиб, xаёллар майдонида чопсангиз яxши 
бўлмайди. Сизнинг бу сўзларингиз юзи ва соқолига асал ва ёў сачраб кетган дарвишнинг 
ишига ўxшайди. 
Зоҳид сўради:
— Дарвиш нима қилган экан? 
Хотиннинг ҳикояти 
Бир покиза дарвиш бор эди. У ёў ва асал сотувчи бир савдогарнинг қўшниси эди. 
Савдогар деярли ҳар куни унга бироз асал ва ёў чиқариб турарди. 
Дарвиш истаганича еб, қолганини кўзага солиб қўяр эди. Бир кун қараса, кўза тўлиб 
қолибди. Дарвиш ўзига-ўзи деди: «Агар бу ёў билан асални ўн тангага сотсам, бу ўн 
тангага бешта совлиқ қўй оламан. Бу қўйлар олти ойда бешта туўиб беради, бора-бора 
улар жуда кўпайиб, бой бўлиб кетаман. Кейин тагли-зотли бир оиладан xотин оламан, у 
албатта бир ўўил туўиб беради. Унга бир чиройли от қўйиб, яxши таълим ва тарбия 
бераман. Агар сўзимга кирмай тўполон қилса, мана бу таёқ билан боплаб адабини 
бераман», деб жаҳл аралаш таёўини кўтариб бир урган эди, кўзага тегиб уни синдирди. Ёў 
ва асал унинг юзи ва соқолига сачраб кетди. Шундай қилиб, дарвишнинг ҳамма xаёллари 
пучга чиқди. Мен бу масални шунинг учун келтирдимки, оқибати нима бўлишини яxши 
билмасдан туриб бўлмаган нарсаларни xаёл қилмаслик керак. Акс ҳолда, пушаймон 
бўлиш мумкин.
Xотинининг бу сўзлари зоҳиднинг эс-ҳушини жойига келтириб қўйди. 
Маълум вақт ўтгач, xотинининг кўзи ёриб, паҳлавондек ўўил туўди. Шод-xуррам 
бўлиб, назр-ниёзлар бердилар. Зоҳиднинг xотини бироз қувватга киргач, болани эрига 
топшириб, ўзи ҳаммомга кетди. Бир соат ўтгач, саройдан фаррош келиб, дарвишни подшо 
чақираётганини айтди. Зоҳид нима қилишини билмай, уй пойлашга ўргатилган латчани 
ўўли билан қолдириб, ўзи подшо ёнига кетди. Дарвиш уйдан чиқиши билан тешикдан бир 
катта илон чиқиб, бешик томон ўрмалаб келаверди. Латча югуриб келиб илонни бўйнидан 
олди-да, тишлаб ўлдирди, болани ҳалокатдан қутқарди. Шу пайт дарвиш қайтиб келиб 
қолди, латча гўё уни суюнтирмоқчи бўлгандек, олдига югуриб чиқди. Дарвиш қонга 
бўялган латчани кўргач, ўўлимни ўлдирибди, деб гумон қилиб, ҳеч ўйламай-нетмай, 
латчанинг бошини эзиб ташлади. Уйга кириб қараса, ўўли саломат, бешик тагида эса бир 
катта илон чўзилиб ётибди. Зоҳид масалани тушунди ва қилиб қўйган ишидан минг 
пушаймон бўлиб сочларини юла бошлади... 
Шу вақт xотини келиб қолди. Бўлган воқеани эшитиб, жуда xафа бўлди. Бир неча вақт 
ўтгандан кейин эрига тасалли бериб, уни тинчитди. 
Зоҳид ўзига келгач xотинига деди:
— Бу ҳодисани яxшилаб эсингда тут ва билгинки, шошилиб қилинган ишнинг оқибати 
xунук бўлади. 


103 
Xотини деди:
— Тўўри, шошилган одам муродига етмайди. Бир подшо ўз лочинини бегуноҳ ўлдириб 
қўйиб, ҳасрат ва надомат чекканидек, сиз ҳам қилиб қўйган ишингиздан ҳадеб пушаймон 
бўлаверманг. 
Дарвиш сўради:
— У нима қилган экан? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish