82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Маймуннинг шер ҳақидаги ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Маймуннинг шер ҳақидаги ҳикояти 


100 
Бир шер қўтир касалига мубтало бўлгандан кейин қуввати кетиб, ов қилолмай қолди. 
Унинг xизматида бир тулки бор эди. У шердан қолган таом билан кунини ўтказарди. Шер 
овга ярамай қолгандан кейин, тулкининг ризқи кесилди. У бир кун шерга деди:
— Шоҳим, дардларини муолажа қилиш фикрида эмасмилар? 
Шер деди:
— Эй тулки, агар дармони топилса, бу азобга бир зум ҳам чидаб ўтирмас эдим. 
Эшитишимча, эшакнинг қулоўи билан юраги дардимга даво эмиш. 
Тулки деди:
— Агар ижозат берсангиз, эшакни топиб келтирсам. Бу яқинликдаги булоққа бир одам 
ҳар куни кир ювгани келади. Унинг бир эшаги бор, ҳар келганида булоқ атрофида ўтлаб 
юради. Зора ўшани ҳийла билан олиб келсам. Шоҳим, унинг юраги ва қулоқларини еб, 
қолганларини ўз xизматчисига берса. 
Шер рози бўлди. Тулки булоқ тарафига жўнаб кетди. Узоқдан бир эшакни кўриб қолди. 
Унинг ёнига келиб салом берди, меҳрибонлик кўрсатиб, у ёқ-бу ёқдан сўз бошлади, 
сўнгра сўради:
— Нима учун сен жуда чарчаган, xафа ва ориқ кўринасан? 
Эшак деди:
— Xўжайиним борган сари кўпроқ юк ортиб, камроқ овқат беряпти. Нима қилишимни 
билмайман. 
Тулки деди:
— Сен содда ва гўл бўлмасанг, қочиб бу азоб-уқубатдан қутулган бўлар эдинг. 
Эшак деди:
— Қаерга бормайин, мен бу азобдан қутулолмайман. 
Тулки деди:
— Xўп десанг, сени шундай бир чаманзорга олиб бориб қўяйки, у жойнинг ҳавоси 
мусаффо бўлиб, кўм-кўк ўт белингдан келади... Бундан илгарироқ бир урўочи эшакка 
насиҳат қилиб эдим, у ҳозир ўша чаманзорга бориб, юк ҳам ташимасдан, еб-ичиб, маза 
қилиб юрган эмиш... 
Бу сўзлардан эшакнинг оўзига сув келди ва xурсанд бўлиб тулкига деди:
— Сенинг маслаҳатингга кирмасдан бўлмайди, чунки сен буни дўстлик, шафқат ва 
xайриxоҳлик юзасидан айтмоқдасан. 
Тулки эшакни шернинг ҳузурига келтирди. Шер очкўзлик қилиб бўкирганича эшакка 
ташланди, лекин заифлиги туфайли уни ушлай олмади. Эшак эса қочиб қутулди. 
Тулки шернинг заифлигидан таажжуб қилиб деди:
— Баxтсизлигингизни қаранг, бир ориқ эшакни ҳам тутиб ея олмадингиз-а! 
Бу сўз шерга оўир туюлди, у ўз-ўзига деди: «Агар ўзим жўрттага тутмадим десам, уни 
таажжублантирган бўламан, агар заифлигим туфайли тута олмадим десам, ожизлигимни 
эътироф этган бўламан». Сўнгра тулкига қараб деди:
— Шоҳларнинг қилаётган ишлари сабабини раиятнинг билиши шарт эмас. Сен бу 
саволни менга бермаслигинг керак эди. Эндиликда бу фикрингдан кеч. Яна бир ҳийла 
ишлатиб, эшакни қайтариб келсанг, сенинг садоқатинг ҳамда фидокор эканлигинг яна бир 
карра исбот этилган бўлар эди. 
Тулки ўрнидан туриб эшакнинг ёнига келди. Эшак уни кўриб койиб деди:
— Сен мени қаерга олиб борган эдинг? 
Тулки деди:
— Сенинг одамлардан кўрган азоб-уқубатларинг ҳали ҳам ёдингдан чиқмаганга 
ўxшайди. Шунинг учун ҳар нарсадан қўрқаверасан. Аслида у ерда таҳликали ҳеч нарса 
йўқ эди. 


101 
Сенинг кўрганинг мен сенга айтган урўочи эшак эди. У эҳтироси шиддатидан ўзини 
унутиб қўйиб сенга ташланди. Агар бироз сабр қилсанг эди, унинг қанчалик меҳрибон ва 
юмшоқ муомалали эканлигини кўрар эдинг. 
Тулки урўочи эшакни шундай мақтаб кетдики, оxири бу эшак унинг гапига ишонди (у 
шу вақтга қадар шерни кўрмаган эди) ва тулкининг олдига тушиб, шернинг ҳузурига 
тулки кетидан равона бўлди. Тулки олдинроқ бориб шерни огоҳлантириб қўйди. То эшак 
шерга яқинлашмагунча ҳамла этмаслигини илтимос қилди. 
Шер тулкининг айтганини қилиб, эшакни меҳрибонлик билан қарши олди, бир неча 
ширин сўз айтди. Эшак тап тортмай шернинг олдига жуда яқин келди. Шунда шер сакраб 
туриб эшакни пора-пора қилиб ташлади, сўнг тулкига деди: 
— Мен булоққа бориб чўмилиб келгунимча буни пойлаб тур, келганимдан сўнг унинг 
юраги ва қулоқларини ейман.
То шер чўмилиб келгунча тулки эшакнинг юраги ва қулоқларини еб тўйиб олди. 
Шер келиб эшакнинг юрак ва қулоўини топмагач, тулкига деди:
— Бунинг юраги ва қулоқлари қани? 
Тулки деди:
— Шоҳим саломат бўлсинлар. Бу эшакнинг қулоўи ҳам, юраги ҳам йўқ эди. Агар унинг 
юраги бўлса эди, xавф-xатарни сезган, қулоўи бўлса, биринчи ҳужумингиздан сўнг 
менинг ёлўонларимга қулоқ солмаган ва ўз оёўи билан гўрга кирмаган бўлур эди. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, сен билгинки мен эшак каби қалбсиз ва 
қулоқсиз эмасман. Сен ҳийла ва макрларингнинг ҳаммасини ишлатдинг, мен эса уларни ўз 
ақл ва идроким билан тушуниб олдим. Энди сен яна орқага қайтишни xоҳлайсан, йўқ, бу 
ҳийлангдан энди иш чиқмайди. 
Тошбақа деди:
— Тўўри айтасан, сенга эътироз этишга ўрин қолмади. Энди сенинг қалбингга шундай 
доў тушдики, уни ҳеч нарса ювиб ташлай олмайди. Менинг ҳам бетимга бир разолат 
тамўаси босилдики, уни ҳам ҳеч нарса йўқотолмайди... Энди фироқ заҳарини қатра-қатра 
ютиб, ҳижрон қамчиларига елкани тутиб беришдан бўлак илож қолмади... 
Тошбақа бу сўзларни дегандан сўнг минг пушаймон бўлиб уйига қайтиб кетди. Бир 
қиммат нарсани ёки бир дўстни қўлга киритиб, нодонлик ва ўафлат туфайли ундан 
айрилиш ҳақидаги ҳикоят мана шундан иборатдир. Ақл ва тажриба эгалари бу қиссадан 
ибрат олиб, қўлга киритган давлат, орттирган дўст ва бошқа неъматларини эҳтиёт қилиб 
сақлашга интилишлари ва уларни қўлдан бой бермасликлари лозим. Чунки қўлдан кетган 
нарсани қайтармоқ мумкин бўлмайди, бир сўз билан айтганда, оxирги пушаймон — 
ўзингга душман. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish